Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

А у д и т 
 
Иқтисодий таҳлил 
Бухгалтерия баланси 
моддаларининг 
реаллигини, корхона 
хўжалик фаолиятини 
молиялаштириш, кредит 
билан таъминлашнинг 
тўғрилигини исботлаш 
каби масалаларни
ўргатади 
Аудит нуқтаи назаридан 
молиявий - хўжалик 
фаолиятини таҳлил 
қилиб, тегишли ва 
кредит маблағларидан 
самарали фойдаланиш 
йўлларини ўргатади 
Иқтисодий таҳлил иқтисодиётга оид фанлар билан ҳам боғлиқ. 
Лекин биз унга энг яқин ва асосийларигагина тўхталдик халос. 
Шуни эътироф этиш керакки, иқтисодий таҳлил жуда кўп 
ҳолларда фанлар ўртасида кўприк воситасини бажаради. Масалан, 


29 
бухгалтерия ҳисоби билан бошқарув ўртасида, статистика, тезкор 
ҳисоблар билан бошқарув ўртасида, аудиторлик хулосаси билан 
давлат ташкилотлари (солиқ, молия ва ҳ.к.) ўртасида кўприк 
вазифасини бажаради. Бу жараёнларнинг ҳаммасида таҳлил энг 
муҳим ҳал қилувчи бўғин ҳисобланади. Шу жиҳатдан иқтисодий 
таҳлил бошқа иқтисодий фанлар ўртасида муҳим ва солмоқли ўринга 
эга.
Иқтисодий таҳлил иқтисодиётга оид бўлмаган бир қанча 
фанлар билан ҳам боғлиқдир. 
Иқтисодий таҳлил иқтисодиётга оид бўлмаган бирқанча 
назарий ва фундаментал фанлар билан ҳам узвий боғлиқ. 
Булар ўртасида энг юқори ўринда фалсафа фани туради. 
Фалсафадаги қонунлар ва категориялар бевосита иқтисодий таҳлил 
фани учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Бу борада ушбу 
китобнинг 3-бобида батафсил тўхталганмиз. 
Бундан ташқари фалсафада қарама-қаршиликлар ва кураш 
қонуни бор. Агар уни иқтисодиётга тадбиқ этадиган бўлсак 
корхоналар ўртасидаги рақобатни қиёс қилиш мумкин. Рақобат 
корхона маҳсулотининг миқдори ва сифатини оширади, уни нархини 
туширади. Бу аҳоли фаравонлигининг ошиши учун энг асосий омил 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Иқтисодий 
таҳлилда 
корхонанинг 
рақобатбардошлиги , иқтисодий ва молиявий мустаҳкамлиги 
баҳоланади ва ўрганилади. Банкротга тушиб қолмаслик чора-
тадбирлари ишлаб чиқилади. 
Мустақиллик йилларида юртбошимизнинг асарларига назар 
соладиган бўлсак фалсафага янги қонуният кириб келди. Бу муроса 
фалсафасидир. Чунки зиддият хамиша ҳам самара беравермайди. Кўп 
ҳолларда ўзимизнинг шарқона, миллий қадриятларимизга таянадиган 
бўлсак муроса ҳам мувоффақият калити. Бу ерда кураш бир-бирини 
йўқ қилиш учун эмас, балки бир-бирига ҳамкорлик қилиш, ёрдам 
бериш устида кетади.
Кўпмулкчилик шароитида хусусий мулкка асосланган эркин 
фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар том маънода 
давлат мулкига асосланган хўжаликлар билан рақобатдадир. Аммо 
жуда кўп иқтисодий жиҳатдан ночор корхоналарни давлат муросага 
келиб уларни санация йўли билан моддий, молиявий ва ташкилий 
жиҳатдан қўллаб қувватлаб турибди. Бу айнан мустақиллик 
шароитида туғилган иқтисодиётдаги муроса фалсафасига тўғри 
келади. 


30 
Корхонанинг ночорлиги эса айнан шу иқтисодий таҳлил билан 
аниқланади. Демак иқтисодий таҳлил фалсафа фани билан ҳам 
бевосита, ҳам билвосита алоқада экан. Иқтисодий таҳлилни 
иқтисодий фанлар фалсафаси дейиш мумки, чунки иқтисодий 
таҳлилнинг ҳар бир ҳаракати, унда қилинадиган хулосалар фалсафий 
тафаккурига , мантиқий усулларга асосланади. 
Шундай қилиб иқтисодий таҳлил фани мантиқ фани билан ҳам 
узаро алоқада. Иқтисодий таҳлилнинг махсус йўналиши мантиқий 
таҳлил ҳам мавжуд. Чунки таҳлил қилинаётган кўрсаткичларга 
таъсир қилувчи барса омиллар ҳам ҳисобга олинавермайди. Натижада 
унга мантиқий нуқтаи назардан ёндошишга тўғри келади. Бундан 
ташқари натижа ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг кетма-
кетлиги, таҳлилнинг босқичлари ҳамма-ҳаммаси маълум мантиқий 
йўналишга асосланади.
Шу туфайли мантиқ иқтисодий таҳлилда айниқса хулоса 
чиқаришда назарий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий таҳлилда 
мантиқ усулларидан фойдаланиш учун фақат битта мантиқ фани 
эмас, балки психологик системали таҳлил, жараёнларни тадқиқ 
қилиш каби фанлар усулларидан ҳам фойдаланишни тақозо қилади.
Мантиқий таҳлилда бирқанча усуллар қўлланилади. Булар 
жумласига “Фикрлар хужуми”, идеаллаштириш , тасаввур қилиш , 
ўхшатиш усулларини , йигирма тўртлик, йигирма бешлик, йигирма 
олтилик қоидаларини , янги вариантларини ахтариш каби усулларини 
киритиш мумкин. Бу усуллар ҳақида ушбу китобининг “Функционал
қиймат таҳлили мутодологияси” бобида ёритилган.
Иқтисодий таҳлил фани ҳуқуқ фани билан бевосита боғлиқ. 
Таҳлил жараёнида ҳуқуқга риоя қилиш ҳам ўрганилади. Иқтисодий 
таҳлилнинг энг муҳим вазифаларидан бири содир бўлаётган 
иқтисодий жараёнларнинг ва уларнинг тегишли хужжатларда 
ифодаланишининг ҳуқуқийлигига баҳо беришдан иборатдир. Шу 
туфайли иқтисодий таҳлил пайтида албатта ҳуқуқий меъёрлардан 
фойдаланилади. Ҳуқуқ ҳам ўз навбатида таҳлилнинг кўп усулларига 
таянади. 
Иқтисодий жараёнларнинг ҳуқуқийлигини таъминлаш учун 
ҳам уни ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинади. Жиноятнинг очилишига 
эса асосий усуллардан бири мантиқий таҳлил усулларидир. Хуллас 
таҳлил билан ҳуқуқ ҳам маълум даражада бир-бири билан узвий 
боғлиқ экан. 


31 
Иқтисодий таҳлил математика фани билан ҳам боғлиқ. Ҳозирги 
пайтда бир томондан иқтисодий жараёнлар ўта мураккаблашиб 
бормоқда, иккинчи томондан эса ўта мураккаб жараёнларни ҳам 
ўрганиш, уларни маълум тартибга солиш учун техник имкониятлар 
ҳам, айниқса компьютер технологияси вужудга келмоқда. Бу икки 
объектив шароит ҳам иқтисодий таҳлилда математик усуллардан кенг 
фойдаланишни тақозо қилади. Чунки математика ҳам, иқтисодий 
таҳлил ҳам содир бўлаётган жараёнларнинг миқдорини ўрганишга 
қаратилгандир. 
Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган кўрсаткичлар асосан тез 
ўзгариб туривчи миқдорлардир. Уларнинг ўзгариши, юқорида 
таъкидланганидек, ўз - ўзидан содир бўлмайди. Уларга бирқанча 
объектив ва субъектив омиллар таъсир қилади. Айнан шу омиллар 
таъсирини аниқлашда математик усуллардан кенг фойдаланилади. 
Ўз навбатида математика ҳам турли йўналишлар бўйича 
ривожланмоқда. Энг аввало, абстракит далилларга асосланган мумтоз 
назарий математика бўлса, ҳозирги пайтда амалиётда кенг 
қўлланилиб келинаётган амалий математика ҳам тез ривожланмоқда. 
Шу амалий математика бошқа соҳалар билан бирга иқтисодиёт 
соҳасини ўрганишга ҳам изчиллик билан кириб келмоқда. Бу асосан 
унинг иқтисодий таҳлилда қўлланилишида номоён бўлмоқда. 
Иқтисодий таҳлил фани иқтисодиётга оид бўлмаган фанлардан 
бири технология фани билан ҳам боғлиқ. Иқтисодий кўрсаткичларни 
таҳлил қилишда унинг камлиги ёки кўплиги қандай технологиядан 
фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Айниқса ишлаб чиқариш соҳасини 
таҳлил қилиш учун энг авволо унинг қандай технологияга 
асосланганлигини билиш лозим. Шу туфайли таҳлилчи, технология 
фанини ва технологик жараёнларнинг сир-синоатларини билишни 
тақазо қилади. 
Ўз навбатида технологик жараён ҳам ўзлуксиз такомиллашиб 
боришни, самарадорлигининг ошишини талаб қилади. Бу эса уни 
чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. Шу туфайли бу икки фан ҳам 
маълум даражада бир-бири билан ўзвий боғлиқ экан. Масалан, 
ҳозирги пайтда кўп мамлакатларда технологик жараённи таҳлил 
қилиш ва уни такомиллаштириш учун функционал - қиймат 
таҳлилидан кенг кўламда фойдаланмоқдалар. 
Иқтисодий таҳлил математика фанининг бир бўлаги бўлган 
дастурлаш фани билан ҳам ўзвий боғлиқдир. Чунки ҳозирги пайтда 
иқтисодий юксалиш учун бир хил андоза қилиб бўлмайди. Иқтисодий 


32 
жараёнлар қанчалик кўп ва мураккаб бўлса уни ифодаловчи 
кўрсаткичлар ҳам шунча кўп ва мураккабдир. Шундай шароитда ҳар 
бир корхона раҳбари, менежери кўп вариантли қарорларни ишлаб 
чиқара олиши ва ундан энг қулайини (оптималини) танлаб олиши 
лозим. Бундай натижага иқтисодий таҳлилга дастурлаш фанини 
қўллаб эришиш мумкин. 
Дастурлаш ҳам ўз навбатида миқдорий ва мантиқий таҳлил 
усулларидан кенг фойдаланади. Шу жиҳатдан бу икки фан ўртасида 
ҳам ўзвий боғлиқлик бор. 
Иқтисодий таҳлил жараёнида кўп нарсанинг ҳажмини, 
майдонини, 
садҳини, 
оғирлиги, 
узунлиги, 
эннилиги 
каби 
бирликларни ўлчашга тўғри келади. Бунда албатта геометрия 
фанининг усулларидан фойдаланилади. Демак иқтисодий таҳлил 
фақат иқтисодий фанлар билан эмас, балки иқтисодиётга оид 
бўлмаган бир қанча бошқа фанлар билан ҳам ўзвий алоқада экан. 
Иқтисодий таҳлил бошқа фанларнинг усуллари, тамойиллари 
ва мақсадларидан фойдаланиш билан бирга ўзининг тайёр 
ахборотлари, усуллари ва йўналишлари билан шу фанларнинг 
ривожланишига ҳам маълум даражада таъсир қилади. 
Оламда табиат, жамият ва инсон тафаккурида содир бўлаётган 
жараёнлар бир-бири билан ўзвий алоқа ва боғлиқликда бўлгани каби 
уларни ўрганувчи турли фанлар ўртасида ҳам мустаҳкам боғлиқлик 
ва алоқалар мавжуд экан. Демак, ҳамма нарса дунёда бир-бири билан 
диолектик боғлиқликда. Бундай концепция иқтисодий таҳлилнинг 
назарий асосини ташкил қилади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish