24
келди, бу ғоялар А.Смит ва
Д.
Рикардо билимларида ўз
аксини
топди. Улар томонидан яратилган таълимот инглиз классик
иқтисодиётининг асоси бўлди ва жахон иқтисодиёти фикрига
катта таъсир курсатди. Бу олимлар ўзларидан олдинги
меркантилизм, илк классик мактаб ва физиократизм ғояларини
мукаммал ўрганиб, шулар асосида янги иқтисодий
мактабнинг
шаклланишини нихоясига етказдилар. Классик мактабнинг
шаклланишида айниқса саноат инқилоби катта рол уйнади.
Р.Хейлбронер ва Л.Туроуларнинг фикрига кўра, шу даврда
бозор жамияти вужудга келди. Бу тизимда капитал бозори пайдо
бўлди ва ишлаб чиқаришда доимо бойлик оқими, яъни банклар
ва бошқа молия компаниялари томонидан ташқил
этиладиган
жамгарма ва инвестициялар оқими вужудга келади, карз
олувчилар бу бойликлардан фойдаланганликлари учун фоиз
тўлайдилар.
Товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган
мехнат сарфлари, ер ва капиталлар ишлаб чиқариш омиллари деб
аталади. Капитализмгача ишлаб чиқариш
омиллари умуман
бўлмаган, деган хулоса чиқарилади. Албатта инсон мехнати,
табиий ресурслар, шунингдек ер ва ишловчилар санъати доим
бўлган, аммо мехнат, ер ва капитал товар эмас эди. Қандай қилиб,
хак тўланмайдиган мехнат, рента
пули келтирилмайдиган ер ва
шахсий хазина ишлаб чиқариш омилига айланиб қолди? Бу
капиталистик тузумни келтириб чиқарган инқилоб билан боғлиқ.
Ўз ерларидан махрум бўлган ижарачилар шахарларга кетишга ва у
ерда ўз ишчи кучини ишлаб чиқариш фактори сифатида сотишга
мажбур эдилар. Бозор жамияти учун хаётий зарур бўлган ишлаб
чиқариш омиллари тарихий ўзгаришлар туфайли юзага келди.
Оқибатда мехнат товарга айланди, ер кучмас мулк бўлиб қолди.
Аммо капитализмнинг иқтисодий эркинлиги баъзилар учун ютук,
кўпчилик учун эса қийинчиликларни юзага келтирди.
Бозор
тизими бир томондан ишончсизлик, азоб-укубат сабаби бўлса, шу
вақтнинг ўзида тараккиёт, имкони ва ютуклари манбаи ҳамдир.
25
XVIII асрнинг иккинчи ярмида «Техник йўналишда» ги
ишбилармонлар гурухи иқтисодиёт тарихида бутунлай янги
инсонларни вужудга келтирди.
Саноат инқилоби дастлаб енгил саноат, хусусан, тукимачилик
соҳасида бошланди ва машинасозлик вужудга келиши билан
нихояланди, Ж.Кей тукимачилик моқкисини, 1733 йилда
Ж.Харгривс ўз кизининг номи билан аталган «Женни»
механик
тўқув дастгохини кашф этди, саноат инқилоби иқтисодиёт ва
ижтимоий хаётга кескин ўзгаришларга олиб келди.1701-1802
йиллар оралигида тукимачилик ривожи туфайли Англияда пахта
толасидан фойдаланиш 6000 фоизга усди.
1788-1838 йилларда ч
ў
ян эритиш 68 минг тоннадан 1347
минг тоннагача ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: