3. Физиократларнинг умумий таърифи;
А) Ф. Кенэнинг иқтисодий таълимоти. Унинг "Иқтисодий
жадвал" асаридаги ғоялари.
Б) Тюргонинг иқтисодий қарашлари.
ХVIII асрнинг ўрталарида Францияда иқтисодий билимлар
тарихида физиократизм йўналиши юзага келди. Бу таълимот
классик иқтисодий мактабнинг таркибий, бутун занжирнинг
ажралмас қисми сифатида мухим аҳамиятга эгадир. Бу оқимнинг
асосий вақиллари Ф.Кенэ, А. Тюрго мамлакатдаги уша давр
иқтисодий холатини хар томонлама тахлил этиб иқтисодиётнинг
мухим категориялари бўйича кимматли фикрларни бердилар.
Улар фермерларни химоя қилган холда аввало Меркантилизмдан
вос кечиб, бойликнинг асосий манбаи мехнат ва ер эканлигини
курсатдилар. "Табиий тартиб" концепцияси асосида "Унумли
мехнат" "Соф махсулот", капитал тўғрисидаги билимлар илгари
сурилди.
Капиталистик муносабат, хусусий мулк, эркин бахолар, эркин
рақобат давлатнинг иқтисодга кам аралашуви "Табиий хол" деб
тан олинди. Уларнинг фикрича, қиймат истеъмол қиймати бўлиб,
хатто табиат, ер инъоми сифатида талкин этилади. Шундан
20
дехқончиликдан бошқа саноат, савдо ва хизмат тармоқлари
унумсиз соҳа деб қаралади. Бундай нотўғри фикрнинг пайдо
бўлиши Франциянинг уша даврдаги ахволи (аграр мамлакат)
билан боғлиқдир.
Капитал тушунчанинг киритилиши ва унинг бошлангиш ва
йиллик бунак каби икки қисмга бўлиниши иқтисодиёт тарихида
мухим кадамдир. Шундан доимий ва айланма капитал ғоялари
ҳам келиб чикади.
Ф.Кенэнинг асосий "Иқтисодий жадвал" асарида жамиятдаги
синфлар масаласи кутарилади, аммо бунда баъзи камчиликлар
бор, уни А. Тюрго ривожлантириб, уша давр учун тўғри хулосалар
чиқарди. Такрор (
у
зликсиз) ишлаб чиқариш жараёни ва ялпи
ижтимоий махсулот муомаласи биринчи бор кун тартибига
куйилди. Оддий такрор ишлаб чиқариш чизмаси берилади ва таёр
махсулотнинг айланиш тамойиллари курсатилади, бу уша давр
учун катта кашфиет эди. Тармоқлар, яъни секторлараро
таксимотнинг аник пропорциялари бўлиши зарурлиги кайд
этилади, маълумки бу тамойил хозирги даврда ҳам мухим.
Олим ва давлат арбоби
А
. Тюргонинг иқтисодий ғоялари анча
мукаммал бўлиб уша даврдаги жамият ва иқтисодиятдаги
жараёнларни анча изчил тахлил этади ва саноатда капиталистлар
ва ёлланма ишчилар мавжудлиги ҳамда бешта синф борлиги
эътироф этилади. Бу хулоса тўғри хулосадир. А. Тюрго саноат ва
хизмат соҳаларига ижобий ёндашади. У капитал ва қўшимча
махсулот (қиймат) масалаларини анча мукаммал хал этади, саноат,
ссуда ва капитал хақида фикр юритади. Лекин охир оқибатда
физократизм кобигидан чика олмайди, қўшимча махсулотнинг
асосий махсулотининг асосий шакли яна ерга, ер рентасига
қайтади. А. Тюрго давлат чиновниги, аникроги молия вазирлиги
сифатида ҳам бир қанча иқтисодий ислохотларни утқазишга
эришди. Аммо мамлакатдаги ижтимой тузум бу ислохатларга тусик
эди. Хозирги давр тили билан айтганда, физиқаторлар соф бозор
муносабатларини қ
ў
лладилар, аммо уларнинг ғояси асосан
қишлоқ хўжалиги билан чеклаб куйилди, барча фикрларда
21
мукаммаллик етишмас эди. Бу вазифалар эса кейинги олимлар
томонидан хал этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |