353
Ташқи омилларга эса давлат буюртмалари ва бозордаги талаб ҳамда
таклифларнинг ўзгариши муносабати билан маҳсулот хилма─хиллигининг ошиши,
сермеҳнатлик даражаси ўзгариши, жамият ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришлари, моддий техника таъминоти, табиий шарт-шароитлар ва ҳоказолар
киради.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий асосини ҳозирги кунда фан ва
технологиялар
орасидаги узвий ривожланиш, инновацион ютуқларни
ишлаб
чиқаришга жорий этиш ташкил этади. Шунинг учун ҳам моддий-техника омиллари
гуруҳини, одатда, етакчи ва қолган барча омилларни белгиловчи гуруҳ деб қаралади.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий-техника омилларига фан-техника
тараққиѐтини узлуксиз ривожлантириш асосида меҳнатнинг техника ва энергия билан
таъминланишини ошириш киради. Ишлаб чиқаришда фан-техника тараққиѐтининг
асосий йўналишлари қуйидагилардир: ишлаб чиқаришнинг автоматлаштиришга ўтиш
муносабати билан уни механизациялаш; меҳнатнинг
энергия билан таъминланиш
даражасини ошириш асосида машина ва асбоб-ускуналар қувватининг ортиши; ишлаб
чиқаришни электрлаштириш; бутунлай янги технологияларнинг яратилиши; ишлаб
чиқаришга материал сарфланишининг пасайиши ва моддий ресурсларнинг тежалиши;
машиналар ва асбоб-ускуналар ихтисослашувининг чуқурлашуви ва шу кабилар.
Миллий иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлигини аниқлашда тармоқ ва соҳаларда
банд бўлганлар сони иккита иккита гуруҳга бўлиб ўрганилади: иқтисодиѐтда банд
бўлган умумий ходимлар сони ва бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар
сони. Меҳнат унумдорлигининг ҳақиқий даражасини бевосита ишлаб чиқаришда банд
бўлган ходимлар сони ифода этади. Аммо бошқарувда иштирок этадиган ходимлар
ҳам ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларга тегишли шароитни яратиб беради.
Бизнинг фикримизча, иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлигини баҳолашда
қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозим:
1. Миллий иқтисодиѐтда банд бўлган битта ходимга тўғри келадиган маҳсулот
ҳажми;
2. Иқтисодиѐтда бевосита ишлаб чиқариш жараѐнида банд бўлган ходимларга
тўғри келадиган маҳсулот ҳажми;
3. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри
келадиган ходимларнинг
умумий сони;
4. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий иш
вақтининг миқдори;
5. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ходимларга
тўланган иш ҳақининг умумий миқдори.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида
саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шуни
таъкидлаш керакки, саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий-
ижтимоий омилларини аниқлаш, тўғри баҳолаш ва уни ошириш йўналишларини
ишлаб чиқиш зарур.
Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва диверсификациялаш
шароитида саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигининг паст бўлиши, ишлаб
чиқариш харажатларининг юқори экани, тайѐрланаѐтган маҳсулотларнинг
материал
ва энергияни кўп талаб қилиши ушбу тармоқ корхонлари фаолиятига салбий таъсир
кўрстади.
354
Фикримизча мамлакатни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида
меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат :
- замонавий инновацияларга асосланган,
юксак самарали техника ва
технологияларни жорий этиш;
- саноат корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш,
хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб этиш;
- саноат корхоналарида энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,
энергияни тежаш, энергиядан фойдаланишнинг янгича тежамкор усулларини жорий
қилиш.
З.Т. Мамадияров - катта ўқитувчи, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: