234
фаолиятини тезлаштириш асосида рақобатбардошликни оширувчи, рақобатнинг
кучли таъсирига қарши туриш жараѐнидаги талабларга тўла жавоб берувчи тузилма
сифатида баҳо берилади.
Бугунги кунда Европа Иттифоқи мамлакатларида 3,0 минг дан ортиқ кластер
фаолият олиб бораѐтганлиги таъкидлаш мумкин. Ривожланган мамлакатларда ўзлари
етакчи тармоқлардан келиб чиққан ҳолда Швейцария, Австрия, Италия, Дания,
Ҳиндистон, Корея, Покистон, Хитой ва Туркия
давлатлари енгил саноатида,
Германияда кимѐ ва машинасозлик, Францияда озиқ-овқат ва косметика саноатларида
юқори технология кластер тизимини ўзининг устувор йўналишини белгилаб олган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳам кластер услубида
фаолият юритадиган енгил саноат корхоналари янада қўллаб-қувватланмоқда.
Енгил саноат корхоналарининг кластер усулидан кенг фойдаланиши ҳудудда
етиштирилаѐтган пахта хом ашѐсини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш, тайѐр
трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин
эгаллашига хизмат қилади. Хусусан, кластер назариясига асосланган тажрибадан
фойдаланиш турлича йўналишларни қамраб олади. Кластерли жараѐнларини таҳлил
қилиш, уларнинг босқичлари, ривожланиши кўрсатилади
146
.
Эътибор берадиган бўлсак, пахта хомашѐсидан олинадиган 30 хил маҳсулот
таѐрланади. Ўнинг 1 тонна пахтасидан ўртача 360 кг момиқ пахта, 110 кг пахта ѐғи, 16
кг совун, ўртача 7 минг 200 метр мато олинади. Пахта тўқимачилик кластери нафақат
енгил саноатни балки қишлоқ хўжалигини ва озиқ овқат саноатини фармацевтика
кўплаб соҳаларни қамраб олади.
Ўзбекистон иқтисодиѐтида пахтачиликни туқимочилик ва енгил саноатда
фойдаланиш кластер усули истоқболли ҳисобланади. Мамлакатимизда қишлоқ
хўжалигида таѐрланадиган пахтачилик ялпи маҳсулотнинг деярли ярмини ташкил
қилади. Жаҳонда пахтачиликдан олинаѐтган ўртача ҳосилдорлик Исроилда-53,5,
Австралияда-50,3, Туркияда-40, Бразилияда-42,2, Мексикада-37,6, Ўзбекистонда-25
центрни
ташкил этиб, пахта етиштириш бўйича дунѐда 5 ўринда туради. Демак
олимлар фикрича инновацион лойиҳалар эвазига ташкил этилаѐтган кластер учун
мамлакатимизда бу кўрсаткични кўтариш мумкин. Пахтачиликда ҳосилдорликни ва
унинг рентабеллигини кўтариш бўйича катта имкониятлар мавжуд.
Дунѐнинг 70дан зиѐд мамлакатида пахта етиштириш билан 200 млн. одам
шуғулланади, яна 60 млн. киши пахтани қайта ишлаш жараѐнида қатнашади. Ер
юзида 30 млн.га майдонга чигит экилади ва йилига 20 млн.т пахта толаси олинади.
Масалан, Қитойда-7млн.т., АҚШда-3,5 млн.т., Пакистанда-2млн.т., Бразилияда-1,6
млн.т., Ўзбекистонда-1 млн.т. пахта толаси олинади. Толани сифатли қайта ишлаш
бунда кластер усули ердамга келади. Ҳозирда малакатимизда 50% яқини пахта толаси
қайта ишланмоқда. Прогнозлар бўйича 2019 йилда пахта толасининг 78% мамлакатта
қайта
ишлаб
чиқарилади
бу
2017 йилга нисбатан 2 баробар ўсади ва 2020 йилга бориб таѐр маҳсулотни ишлаб
чиқариш 40%дан 60%га етказилади.
Бизга маълум, кластер, фермер ўзининг имкониятидан келиб чиққан бу ерда
унга қўшимча қилинадиган тадбиркорлик субъектлари унга ѐрдамчи сифатида чигит
экиш, ҳосилни
етиштириш, ундан кейин бирламчи пахтани қайта ишлаш заводига
топшириш, ўндан тола олиш, толадан кейин мато чиқариш, матодан таѐр маҳсулотдан
146
Костенко О.В. Кластер как объект управления и социально-экономическая система //
Аграрная наука Евро-Северо-Востока. 2015. № 6. С. 75-80.
235
ташқари ўнинг логистикаси товар мақомига етказиб бериш даражасига бўлган
жараѐнни мужассамланни боғловчи механизм. Тадбиркорлик тузилмалари учун
кластерлар йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш, қўшимча даромад олиш,
янги бозорларга чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни
қисқартириш, инновацион фаолиятни инфратузилмавий таъминлаш, ходимлар
малакасини ошириш, кичик корхоналарни инновацион
фаолиятга жалб этиш ва
пировардида рақобатбардошликни кўтариш омили ҳисобланади. Бунда ҳар бир
кластер иштирокчиси бўлган корхона ўз мақсадини кўзлаган ҳолда нафақат ўз
хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширади, балки
тадбиркорлик инфратузилмасини шакллантиришга кўмаклашгани ҳолда, ҳудудда
фаолият юритаѐтган турли хилдаги бошқа корхоналарнинг иқтисодий ўсишига ҳам
ѐрдам беради. Шунингдек, илмий технологик тараққиѐтини белгилаш ва
молиялаштиришда хусусий сектор иштироки ҳам рағбатландирилади.
Хулоса қилсақ, кластерларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги, улар
иштирокчилари йўналишлари бўйича тақсимланади:
– бошқа тармоқлардан келадиган янги ишлаб чиқарувчилар илмий-тадқиқот
ишларини рағбатлантириб ва янги стратегияларни таъминлаб, ривожланиш
жараѐнини тезлаштиради;
– ўзаро эркин ахборот алмашинуви юзага келади, янгиликлар истеъмолчи ва
маҳсулот етказиб берувчиларнинг каналлари бўйича тез тарқалади;
– кластер ичидаги ўзаро алоқалар рақобатда янги имкониятлар пайдо
бўлишига олиб келади;
– инсон капитали, илмий ғоялари ривожланиши ва ишлаб чиқаришга
жорий
этилишига янги имкониятлар яратади.
Н. Ражабов - кат. ўқитувчи, ТДИУ
Г. Бекмуродова – таянч докторант, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: