236
хакидаги фикрларини алохида таъкидлаш лозим.
Ривожланган ва изчил тараққий этаѐтган давлатлар (Япония, АҚШ, Германия,
Буюк Британия, Хитой ва бошқалар) тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат
рақобатдошлиги, ўзининг чегараси доирасида умумий инфратузилмани қўллаб-
қувватлаш, ҳудудлараро ва минтақалараро интеграцияни чуқурлаштиришнинг янги
методларини қўллаш асосида инвестицион муҳит жозибадорлигига тўлалигича
боғлиқдир.
Шу сабабли, инвестицион муҳит жозибадорлиги ва
унга таъсир этувчи янги
омилларни ўрганиш ҳозирги замон фанининг янги ва мураккаб тадқиқ предмети
сифатида намоѐн бўлмоқда. Шу билан бирга инвестицион муҳит жозибадорлигини
таъминлаш ва самарали бошқариш йўналишларини тадқиқ қилишнинг назарий-
методологик базаси ҳали етарли даражада тизимлаштирилмаган ва у асосан ҳудудий
ишлаб чиқариш комплекслари, иқтисодий районлаштириш, ишлаб чиқариш
кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш концепцияларига асосланиб қолмоқда.
Бу мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодиѐтини
модернизация ва
диверсификация қилиш бўйича стратегик қараш ва дастурий чора-тадбирлар ишлаб
чиқиш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг методологик ва амалий жиҳатларини
тадқиқ қилишнинг зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини
таъминлаш ва самарали
бошқариш йўналишларини ўрганиш нисбатан янги йўналиш бўлиб, бу борадаги
тадқиқотлар илк изланишлар ҳисобланади. Миллий инвестицион сиѐсат ва
минтақавий иқтисодиѐт мактаби олимлари М. Абдусалямов, К. Абирқулов,
А.Акромов, Т.Ахмедов, Д.Ғозибеков, Н.Каримов, Н.Ҳайдаров, Ф.Додиев, О.Сабиров,
Ш. Имомов, Б. Рўзметов, А. Содиқов, Б.Мавланов, Ш.Мустафақулов, А.М. Қодиров,
М.Турсунходжаев, Н.Хошимова ва бошқалар эришган илмий натижалар
мамлакатимизда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали
бошқариш йўналишларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда
инвестицион муҳит жозибадорлиги таъминлаш ва самарали бошқариш
йўналишларини тадқиқ қилишнинг назарий-услубий асосини ҳудудий ишлаб
чиқариш комплекслари, иқтисодий районлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини
жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари ташкил этади. Бу эса инвестицион
муҳит жозибадорлиги таъминлаш ва самарали бошқариш йўналишларининг ҳудудий
жиҳатларини чуқурроқ тадқиқ этиш ва унинг услубий жиҳатларини
янада
такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳозирги замон талаблари ва реал ҳаѐтий эҳтиѐжларни ҳисобга олган ҳолда
инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш
йўналишлари илмий тадқиқига
янгича ѐндошувнинг фундаментал асоси шунга
таянмоғи лозимки, унда мамлакатимиз ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган
ҳолда иқтисодиѐт модернизацияси ва либераллашуви шароитидаги янги инвестиция
сиѐсати доирасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтининг долзарб
вазифаларини ҳисобга олган ҳолда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш
ва самарали бошқариш йўналишларини тизимли тарзда тадқиқ
этиш асосий масала
қилиб қўйилиши ва унинг диққат марказида ―инвестицион мухит‖, ―инвестицион
салохият‖, ―бизнес мухити‖ каби хаѐтий белгиловчи омиллар мутаносибликларини
ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш орқали унинг такомиллашган
механизмини ишлаб чиқиш ѐтиши лозим.
Мазкур янгича ѐндошув асосидаги тадқиқ қуйидагиларни ҳал этишга имкон
беради:
237
-тизимли
ѐндошув
асосида
―инвестицион
муҳит
жозибадорлиги‖
тушунчасининг янгича талқинини бериш ва такомиллашган терминологик
аппаратини ишлаб чиқиш;
-Ўзбекистон
Республикасида
инвестицион
муҳит
жозибадорлигини
таъминлашга янгича ѐндошиш зарурлигини белгиловчи омилларни илмий таҳлил
қилиш ва уларни самарали бошқариш тадбирларини асослаш;
-ҳудуднинг табиий-иқтисодий, молиявий, меҳнат, корпоратив бошқарув ва
маҳаллий ҳукумат органлари самарали фаолияти каби
омиллар билан белгиланувчи
имкониятларидан
самарали
фойдаланиш
ҳисобига
инвестицион
муҳит
жозибадорлигини таъминлаш ҳолатини омилли ва натижавий жиҳатларни ҳисобга
олган ҳолда баҳолаш услубиѐтини ишлаб чиқиш;
-иқтисодий ўсиш, модернизация ва диверсификация даражаси, ишбилармонлик
муҳити, давлатнинг эркин ва махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш сиѐсати ва
иқтисодиѐтнинг очиқлигини комплекс ҳисобга олувчи коэффициентлар билан айрим
ҳолда баҳолаш ва омилларни тизимли тадқиқ қилиш орқали инвестицион муҳит
жозибадорлигини самарали бошкариш истикболларини прогноз қилиш бўйича
услубий тавсиялар бериш;
-инвестицион
муҳит
жозибадорлиги
ва
инновацион
ривожланиш
қонуниятларидан келиб чиқиб, уни самарали бошқаришнинг устувор омилларини
аниқлаш имконини берувчи иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва унинг
инвестицион салоҳиятга таъсирини баҳолаш услубиѐтини ишлаб чиқиш;
-инвестицион муҳит фаоллигини ошириш борасидаги илғор
хорижий
тажрибалардан Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболларини илмий асослаш;
-турли омилларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишнинг янги концептуал
схемаси асосида давлат томонидан инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш
ва самарали бошқаришнинг ўрта ва узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишга
қаратилган комплекс тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш.
Инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш
йўналишлари илмий тадқиқи булардан ташқари яна давлатнинг инвестицион
салоҳиятни
бошқариш
тизимини
мукаммаллаштириш,
унинг
самарали
йўналишларини белгилаш орқали инвестицион фаоллик ҳамда ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш истиқболларини таъминлашга оид қатор таклиф ва тавсияларни ҳам
бера олиши лозим.
Ҳ.А. Ҳакимов - aссистент, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: