―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ишлаб чиқариш сарфлари йўналишлари ва уларни таснифлашнинг



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Ишлаб чиқариш сарфлари йўналишлари ва уларни таснифлашнинг 
эҳтимолий турлари 
 
№ 
Ҳисобнинг 
йўналиши 
Таснифлашнинг эҳтимолий усули 
1. 
Маҳсулот 
заҳираларининг 
қийматини 
аниқлаш учун 
- ҳисобот даври ва маҳсулот таннархи сарфлари; 
- маҳсулот 
ишлаб чиқариш сарфларининг таркибий 
қисмлари; 

харажатларнинг буюртма бўйича ва жараѐнлар бўйича 
калькуляцияси. 
2. 
Қарорлар қабул 
қилиш учун 
- харажатлар динамикаси; 
- келгуси давр харажатлари ва ўтган давр харажатлари
- бартараф 
этиладиган 
ва 
бартараф 
этилмайдиган 
харажатлар; 
- қайтариб бўлмайдиган сарфлар; 
- фараз қилинган сарфлар; 
- чегаравий сарфлар; 
3. 
Назорат ва 
бошқарув учун 
- бошқариб бўладиган ва бошқариб бўлмайдиган харажатлар; 
- харажатлар динамикаси. 


38 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини яхшилаш харажатлари ҳисобининг 
йўналишига маҳсулот таннархи калькуляцияси, сотиш бўлими таъминоти сарфлари 
калькуляцияси, яъни амалда Бирон-бир мансабдор шахснинг ишлатилган заҳираларни 
баҳолаш заруратини юзага келтирадиган ҳолатлар мисол бўлиши мумкин. 
Ҳисоб тизими харажатларни маълум тоифаларга кўра таснифлаб йиғади. 
Харажатларнинг бу тоифалари ҳисоб йўналишлари бўйича тақсимланади. Иқтисодчи 
олимлар маҳсулот таннархига кирувчи сарфлар ва ҳисобот даври харажатларини 
таснифлайдилар. Маҳсулот таннархига қайта сотиш учун сотиб олинган ѐки ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларга оид сарфлар киритилади. Корхонада бу сарфлар тайѐр 
маҳсулот ѐки тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини, унинг сотилиши 
пайтигача белгилашда ҳисобга олинадиган маҳсулот бирлигининг таннархи бўлади. 
Маҳсулот сотилгандан кейин фойдани ҳисоблаш учун бу сарфлар сотишдан тушган 
тушумлар билан қиѐсланади. Ҳисобот даврининг харажатлари заҳираларни 
баҳолашда ҳисобга олинамайдиган сарфлар ҳисобланади. Шунинг учун улар содир 
бўлган давридаѐқ харажат сифатида тан олинади. Демак, ҳисобот даврининг сарфлари 
ва заҳираларни баҳолашда ҳисобга олинадиган сарфлар билан умуман боғланмаслиги 
лозим. Корхонада барча ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот таннархига, ноишлаб 
чиқариш харажатлари эса ҳисобот даври харажатларига киритилади. 
Маълумотнинг мақсади ва уни тақдим этишнинг даврийлиги мезони ҳам 
ажратиб кўрсатилиши лозим. Аввал кўрсатилгани каби сарфлар тўғрисидаги 
маълумотлар уч асосий йўналишда аниқланади. Уларнинг ичида маълумот олиниши 
махсус мўлжалланиши мумкин. Демак, маълумот мақсади ва уни тақдим этишнинг 
даврийлиги мезони ҳам мустақил мезон каби ажратиб кўрсатилиши керак. 
Маҳсулот (иш ва хизмат) лар ишлаб чиқаришга кетган харажатларининг 
таснифланишини шакллантиришни таъминловчи мезонлар схемаси кўпчиллик 
корхоналар турлари учун мос келади. Лекин, корхона фаолиятининг ўзига хослиги 
унинг ташкилий тузилиши ва замонавий шароитларда ишлаш мақсадлари сарфларни 
бошқаришни, демакки, корхона фаолиятининг натижаларига таъсир этувчи бошқа 
омилларни ҳам ҳисобга олишни талаб қилади.
 
 
И.А. Бакиева – и.ф.н., доц., ТДИУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish