ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
ки истиқбол мақсадларни ишлаб
чиқиш ва стратегияни белгилаш би-
лан шуғулланувчи менежерларга та-
янишларига тўғри келди. Назария-
да эгаларнинг манфаатларини ифода
этувчи директорлар кенгашлари вақт
ўтган сайин улардан узоқлашдилар
ва уларни ўз бошқарувлари остида
бўлаётган жараёнлар тўғрисида яхши
хабардор қилмадилар. Хусусий капи-
тал ётиримлар маълум шахслар томо-
нидан эмас, балки билвосита пенсия
жамғармалари, қўшма жамғармалар
ва банкларнинг кредит бўлинмаларига
ўхшаш ташкилотлар орқали амалга
оширилиши ортгани сари, корхона-
ларнинг асл «эгалари» бошқарувдан
четда қолишлари ортиб борди. Ин-
теграторларнинг
янги
ҳокимияти
тўғрисида энг аниқ фикрни билдирган
одам давлат ғазначилигининг собиқ
котиби У. Майкл Блументаль бўлса ке-
рак. Бу лавозимни эгаллашдан олдин
Блументаль «Бендикс» корпорацияси-
ни бошқарарди. Бир кун Блументаль
«Бендикс»га ўхшаш компанияга эга-
лик қилиш истаги борми, деб сўроққа
олинганида шундай жавоб берди:
«Муҳими мулкка эгалик қилиш эмас,
уни бошқаришдир. Ва мен, корпора-
циянинг бошида туриб, буни чуқур
англадим. Ҳар ҳафта акциядорлар
йиғилишини ўтказардик ва мен овоз-
ларнинг тўқсон етти фоизини таъмин-
лардим. Ваҳоланки, ўзим фақат саккиз
мингта акцияга эга эдим. Мен учун
энг бош нарса бу бошқариш... Шун-
дай катта тузилманинг бошқарувини
амалга ошириш ва унинг самара-
ли ривожланишини таъминлаш би-
ровлар ундагани учун турли хил
аҳмоқликларни қилишдан кўра мен
учун афзалроқдир" (1). Шундай қилиб,
иш юритиш сиёсатини борган сари
бошқа одамларнинг пулини жойлаш-
тирувчи, лекин фирманинг асл эгала-
ри ва айниқса, ишчилари бўлмаган
фирма бошқарувчилари ёки молиячи-
лари белгилаган. Интеграторлар бу-
нинг ғамини ўз зиммаларига олди-
лар. 1921 йилдаёқ Ленин совет бюро-
кратиясидан норозилигини билдир-
ган. 1930 йилда Троцкий сургундалик
пайтида «бевосита самара беради-
ган меҳнат билан банд бўлмаган, ле-
кин бошқарадиган, хукм чиқарадиган,
буйруқ берадиган, кечирадиган ва ун-
диришни белгилайдиган» беш-олти
миллион бошқарувчилар тўғрисида
жаҳл билан ёзган эди. Ишлаб чиқариш
воситалари балки давлатга тегишли
бўлгандир ҳам, «лекин давлат... бюро-
кратиянинг «қўлида», деб норозилик
билдирган. 1950 йилларда Милован
Жилас ўзининг «Янги синф» («The New
Class») асарида Югославияда маъ-
мурий элитанинг кучайиб бораётган
ҳокимиятини танқид қилган. Жиласни
қамоққа жўнатган Титонинг ўзи ҳам
«технократия ва бюрократия, синфий
душманлар»га нисбатан ўз салбий му-
носабатини билдирган. Ҳокимиятнинг
менежерлар қўлига ўтиши тўғрисида
хавфсираш Мао давридаги Хитой-
да ҳам бош масала бўлиб қолган
1
. Со-
циалистик мамлакатларда ҳам, капи-
талистик мамлакатларда ҳам асли-
ни олганда интеграторлар ҳокимият
тепасига келганлар. Уларсиз тизим-
1
Мао Цзэдун, Биринчи тўлқин давлатларининг
энг каттасининг бошлиғи бўла туриб, маъмурий
элитанинг ортаётган мавқеи тўғрисида бир неча
бор огоҳлантирган ва унда анъанавий индустри-
ализмга йўлдош бўлган хавфни кўрган. (Муаллиф
қўшимчаси.)
67
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |