Иқтисод вА молия / экономика и финансы №2, 2011 20 ИҚтисодий назария / экономическая теория


ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana16.07.2022
Hajmi0,83 Mb.
#810399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
makroi-tisodiy-bar-arorlik-k-rsatkichlari-va-ularning-zbekistondagi-dinamikasi(1)

ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы
№2, 2011
22
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ / ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ
ёнининг мавжудлиги макроиқтисодий 
кўрсаткичларни таққослама баҳоларда 
ҳисоблашни зарур қилиб кўяди. Чунки, инфля-
ция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб 
кўрсатади. иқтисодиётни таҳлил қилиш, 
муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув 
қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. 
Бу вазифани бажариш учун жорий баҳоларда 
ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан 
эмас, балки таққослама (базис) баҳоларда 
ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдала-
ниш зарур.
Номинал ялпи ички маҳсулот – бу жорий 
баҳоларда ҳисобланган пировард товар ва 
хизматларнинг бозор нархларидаги умумий 
қиймати ҳисобланади. Номинал ва реал ЯиМ 
ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги формула 
орқали кўришимиз мумкин.
реал ЯиМ =
Номинал ЯиМ
х 100
ЯиМ дефлятори
реал ЯиМ таққос лама баҳоларда 
ҳисобланган ЯиМ бўлиб, мамлакатнинг асо-
сий макроиқтисодий кўрсаткичларидан бири 
ҳисобланади. ЯиМнинг ўзгариши орқали бево-
сита иқтисодий ўсишга баҳо бериш мумкин.
иқтисодий ўсиш - аҳоли жон бошига мам-
лакатда яратилган ЯиМ ҳажмининг олдинги 
йилга нисбатан ўсиши орқали ифодаланади. 
демак, иқтисодий ўсишнинг шартлари сифа-
тида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- жорий йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички 
маҳсулот (ЯиМ) аввалги йилга нисбатан кўпроқ 
бўлиши.
- ЯиМнинг ўсиш суръати аҳоли ўсиш суръа-
тидан юқори бўлиши, яъни киши бошига ишлаб 
чиқарилган ЯиМнинг кўпайиши.
иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан мам-
лакатимизнинг иқтисодий ривожланиш йил-
ларини 3 босқичга бўлиб ўрганиш мумкин: 
1991-1995 пасайиш йиллари бўлиб, бу даврда 
мамлакатимиз ЯиМ йилдан йилга пасайиб бор-
ган; 1996-2003 барқарорлаштириш йиллари 
бўлиб, бу босқичда мамлакатимиз ЯиМ ишлаб 
чиқаришда пасайиш тенденциясига барҳам 
берилиб, ҳар йили 4-5% ўсиш таъминланди; 
2004-2010 йиллар юқори ўсиш суръатлари 
таъминланган йиллар бўлиб, ЯиМнинг ўсиш 
суръатлари 7%дан зиёдни ташкил қилди. 
Шунингдек макроиқтисодий барқарорликни 
таъминлашда меҳнат ресурсларининг ҳолати 
муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат бозорида бошқа 
ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф 
қонуни амал қилади. ишчи қучининг баҳоси 
ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса ишчи 
кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш 
ҳақи ҳажми камайса, ишчи кучига бўлган талаб 
ортади, ишчи кучи таклифи эса камаяди. ишчи 
кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи 
таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни 
келтириб чиқаради.
Ишсизлар
- бу ишчи кучининг бир қисми 
бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд 
бўлмаган, лекин ишлашни хоҳловчи ва фаол 
иш қидираётган аҳолидир.
ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фрикцион ишсизлик -
бу иш қидираётган 
ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминла-
нишини кутаётган ишчи кучи киради. ишсиз-
ликнинг бу тури асосан иш ёки турар жой-
ларни ўзгартириш, ўқув юртларини тугатиш ва 
шунингдек, бошқа сабаблардан келиб чиқади. 
У доимо мавжуд бўлиб, маълум бир даражада 
керакли ҳисобланади.
Таркибий ишсизлик - 
бунга ишлаб чиқариш 
структурасининг ўзгариши натижасида ишчи 
кучига талаб таркибининг ўзгариши натижа-
сида ишсиз қолганлар киради. Унга асосан 
малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маъ-
лумот олиши, янги касб эгаллаши лозим бўлган 
ишсизлар гуруҳлари киради. Фрикцион ишсиз-
лик билан таркибий ишсизликнинг асосий 
фарқи шундаки, биринчисида, маълум малака 
ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойда-
ланиб, иш жойларини тезроқ топиб олишади, 
иккинчисида эса, ишчи кучи дарҳол ва тез иш 
жойларини топа олмайди.
Даврий ишсизлик
асосан ишлаб чиқаришнинг 
пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган 
талабнинг камайишидан пайдо бўлади. дав-
рий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи 
талабнинг камайишини, шунга мувофиқ, ялпи 
талабнинг камайишини, ва оқибатда аҳолининг 
иш билан бандлиги қисқариши ва ишсизлик-
нинг ўсишини билдиради.
Табиий ишсизлик (тўла бандлик)
– бу мамла-
катда фақат фрикцион ва таркибий ишсизлик 
бўлган ҳолатдаги ишсизлик ҳисобланади.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish