ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 7
нинг кичик қисми Сирдарё (1,8%), Навоий
(1,9%) ва Жиззах (2,6%) вилоятлари ҳисса-
сига тўғри келмоқда. Мева-сабзавотни
қайта ишлаш даражаси Самарқанд (32,7%),
Наманган (25%), Қашқадарё (19,4%) ва Тош-
кент (19%) вилоятлари ҳиссасига тўғри
келмоқда, энг паст кўрсаткич Қорақал-
поғистон Республикаси (4,5%), Сурхондарё
(8,5%) ва Сирдарё (8,8%)
1
вилоятлари улу-
шига тўғри келмоқда.
Бу таҳлил шуни кўрсатадики, мева-саб-
завот етиштириш
асосан йирик агломера-
циялар ва аҳолиси кўп вилоятларда шакл-
ланган, деярли худди шундай вазиятни
қайта ишлаш соҳасида ҳам кўриш мумкин
ва қайта ишлашнинг асосий қисми аҳоли
зич жойлашган вилоятларга тўғри кел-
моқда. Бундан ташқари, мева-сабзавотни
истеъмолчига етказиш ва сақлаш инфрату-
зилмасининг
яхши ривожланмаганлиги
оқи батида катта нобудгарчиликларга йўл
қўйилмоқда. Шу билан бирга қайта
ишлаш
саноати учун деярли барча ускуналар чет
элдан келтирилиши, қимматлиги ушбу
соҳанинг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.
Республика ҳукумати томонидан 2015-
2020 йиллар учун аҳолининг соғлом овқат-
ланишини таъминлаш концепцияси қабул
қилинган бўлиб, унга кўра аҳоли томони-
дан мева-сабзавотни истеъмол қилиш
ҳажмини 2020 йилга қадар 15%га
ошириш
кўзда тутилган
2
. Мана шулардан келиб чиқ-
қан ҳолда ушбу соҳадаги мавжуд захира-
лардан тўлиқ фойдаланиш, муаммоларни
бартараф этиш масаласини ҳал қилиш учун
бир нечта йўналишларни белгилаш зарур:
- жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
мева-сабзавотларнинг 90%и янги узилган
ҳолда истеъмол қилинади,
чунки бундай
1
Рақамлар муаллифлар томонидан Ўзбекистон
ҳудудларининг йиллик статистик тўплами маъ-
лумотлари асосида хисобланган. Ўзбекистон
ҳудудларининг йиллик статистик тўплами. – Т.,
2015. -87-96-б.
2
www.review.uz. Узбекистан принял концепцию
здорового питания стоимостью. 3,7 млрд. сумов и
$403 тыс.
ҳолда у ўзидаги барча фойдали микроэле-
ментларни сақлаб қолади ва инсон орга-
низмига катта фойда келтиради,
шундан
келиб чиққан ҳолда ушбу соҳани ривож-
лантиришда мева-сабзавотни сақлаш инф-
ратузилмасини ривожлантириш ва тако-
миллаштиришга урғу бериш зарур;
– сутни қайта ишлаш ва мева-сабзавотни
етиштиришни асосан аҳоли кўп, зич жой-
лашган, йирик агломерациялар атрофида
ривожлантириш ва жойлаштириш мақсадга
мувофиқ;
– сут ва мева-сабзавотни қайта ишлаш
соҳасини жадал ривожлантиришда ушбу
соҳани ускуналар билан бевосита таъмин-
лаш, қайта ишлаш ускуналарини ишлаб
чиқариш тармоғини шакллантириш ва ри-
вожлантириш катта аҳамиятга эга;
– озиқ-овқат
саноатини энг асосий хом
ашё билан таъминловчи қишлоқ хўжалиги
тармоғида ер ва сув ресурсларининг тан-
қис лиги кузатилмоқда. Шунингдек, аҳоли
сонининг ўсиб бориши қишлоқ хўжалиги
тармоғини янги инновацион усуллар ва те-
жамкор технологиялар ёрдамида интенсив
ривожлантиришни талаб қилади. Буларга
сув тежамкор
технологияларини жорий
этишни жадаллаштириш, янги ҳосилдор
нав ларни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги
диверсификациясини давом эттириш, ихти-
сослаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотларининг электрон бозорини янада ри-
вожлантириш каби тадбирларни киритиш
мумкин;
- озиқ-овқат саноати соҳасида хом ашё
етиштирувчи, қайта ишловчи, экспорт ва
логистика фирмаларининг
битта кластерда
мужассамлашуви иқтисодий самарадор-
ликни янада оширади. Бу жараён қишлоқ
хўжалигининг саноатлашувига олиб келади
ва тармоқлар оралиғидаги бир қатор муам-
моларнинг ижобий ечимига сабаб бўлади.
40
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ