Иқтисод ва молия / экономика и финансы 016, Усманов З. К., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana04.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#637120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
zbekiston-ozi-ov-at-sanoati-tarmo-larida-ishlab-chi-arish-kuchlarini-zhoylashtirishning-minta-aviy-hususiyatlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 7
тирилиши керак. Бироқ шакар, ёғ-мой, кон-
серва, спирт, виночилик ва шу каби тар-
моқларни хом ашё базасига яқин жойда 
жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шун-
дай қилиб, корхоналарни жойлаштиришни 
индикатив режалаштириш ва иқтисодий 
асослаш пайтида ҳар бир тармоқнинг ўзига 
хос хусусиятларини тўғри ҳисобга олиш, 
ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг уму-
мий тамойилларига таяниш саноатни жой-
лаштиришнинг юқори самарадорлигини 
таъминлайди ва ижтимоий меҳнат унум-
дорлиги ошади.
Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш-
нинг иқтисодий самарадорлигини аниқлай-
диган кўрсаткичлардан бири – маҳсулот 
таннархидир. Айрим ҳудудларда жойлаш-
ган корхоналар маҳсулотининг таннархи 
бошқа ҳудудлардаги корхоналарникидан 
бирмунча паст бўлиши мумкин. Рақобат-
бардошликни оширишнинг энг асосий ме-
зонлари ҳам маҳсулот таннархини камай-
тиришдан иборат. Тадбиркор бунинг учун 
арзон ишчи кучи, арзон хом ашё ва кам 
энергия сарфловчи технологияга эга 
бўлишга ҳаракат қилади.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароити-
да озиқ-овқат саноатини минтақаларда 
оқи лона жойлаштиришнинг методологик 
базасини янада такомиллаштириш муҳим 
ва долзарб вазифалардан бири бўлиб, Тош-
кент давлат иқтисодиёт университети 
ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини 
ривожлантиришнинг илмий асослари ва 
муам молари» илмий-тадқиқот марказида 
туманларда озиқ-овқат саноатини оқилона 
жойлаштириш учун зарур бўлган қўшимча 
қувватларни аниқлаш услубиёти яратилди. 
Ушбу услубиётни яратишда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузу-
ридаги Прогнозлаштириш ва макроиқти-
содий тадқиқотлар институти тадқиқотчи-
лари томонидан ишлаб чиқилган «Қишлоқ 
районларида ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўр
сатиш корхоналарини оқилона жойлаш-
тириш услубиёти»даги бир нечта кўрсат-
кичлардан фойдаланилди. Яратилган ушбу 
услубиёт ёрдамида тадқиқотлар жараёнида 
туманларда озиқ-овқат саноатини оқилона 
жойлаштириш учун зарур бўлган хом ашё 
базаси ва қўшимча қувватларни аниқлашда 
фойдаланилди.
Услубиётдан асосий мақсад республика-
мизнинг туманларида сут ва мева-сабзавот 
маҳсулотларини қайта ишлаш кўламини 
аниқлаш ва қайта ишловчи корхоналарни 
оқилона жойлаштириш ёндашувларини 
шакллантиришдир. У қуйидаги вазифалар 
ечимини топишга йўналтирилган:
– аҳолининг сут ва мева-сабзавотларга 
бўлган эҳтиёжларини эътиборга олган ҳол-
да қайта ишловчи корхоналарини оқилона 
жойлаштириш;
– маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни 
янада чуқурлаштириш;
– аҳолининг қайта ишланган озиқ-овқат 
маҳсулотларини истеъмол қилиш анъана-
ларини тадқиқ этиш;
– қайта ишловчилар ва хом ашё етказиб 
берувчилар инфратузилмасини такомил-
лаштиришни тадқиқ этиш.
Ушбу услубиётга кўра ишлаб чиқариш 
кучларини оқилона жойлаштириш тадқи-
қотлар асосан маълум бир туманда аҳоли 
истеъмолидан ортиқча хом ашё мавжудли-
ги ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш омил-
ларини ҳисоблаган ҳолда амалга оши-
рилади.
Иқтисодиётни модернизациялаш бос-
қичида озиқ-овқат саноати тармоғини ри-
вожлантириш янада жадаллашмоқда. Бунда 
Ўзбекистон Президентининг 2010 йил 15 
декабрдаги «2011–2015 йилларда Ўзбекис-
тон Республикаси саноатини ривожланти-
ришнинг устувор йўналишлари тўғри-
сида»ги ПҚ-1442-сонли қарори, мамлака-
тимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқа-
ришни таркибий ўзгартириш, модерниза-
ция ва диверсификация қилишни таъмин-
лаш бўйича чора-тадбирлар дастури, 
шунингдек ҳар йили қабул қилинадиган 
ҳуду дий дастурлар муҳим аҳамият касб 
этмоқда.
35
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish