ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 7
сини қарайдилар, шу билан бирга, унинг асо-
сида юзага келувчи саломатлик, таълим, ком-
мунал хизматлар билан аҳолининг таъмин-
ланганлик даражаси кабилар ҳамда иш билан
бандлик, меҳнат унумдорлиги, инсон капита-
лига инвестициялар, давлатнинг макроиқти-
содий сиёсати самарадорлигига эътибор
қара тадилар.
Ч.Аояги ва Г.Ганелли
1
тадқиқотларида инк-
люзив ўсишни таъминловчи ишсизликнинг
камайиши, савдо эркинлиги ва унумдорлик-
нинг ўсишига қаратилган бюджет-солиқ, пул-
кредит сиёсати ҳамда таркибий ўзгаришларни
ўсиш сифати омиллари деб қараган. Шунинг-
дек, улар тадқиқотларида қайта тақсимот,
инф ляция, ЯИМ, қишлоқ хўжалигида иш би-
лан бандлик, ишсизлик даражаси, савдо эр-
кинлиги, меҳнат унумдорлиги, аҳоли жон бо-
шига ЯИМ (бир давр аввалги), экспортниyu
ЯИМдаги улуши, аҳоли жон бошига ЯИМ каби
омилларни ҳам санаб ўтишган.
Р.Ананд, С.Мишра, Ш.Пейрис тадқиқот-
ларида
2
макроиқтисодий барқарорлик, инсон
капитали, таркибий ўзгаришлар, глобализа-
ция шароитида тўғри хорижий инвестициялар
ҳамда иқтисодиётнинг очиқлик даражаси ин-
клюзив ўсиш омиллари сифатида қайд
қилинади.
Юқорида таъкидланганидек, иқтисодий
ўсиш билан боғлиқ масалалар ва уларга турли
омилларнинг таъсири амалий ва назарий
жиҳатдан атрофлича ўрганилган бўлиб, маз-
кур изланишлар асосан ривожланган иқти-
содиёт учун мос келади. Ривожланаётган
мам лакатлар иқтисодиётига эса нисбатан кам
эътибор қаратилган. Мамлакатнинг ўзига хос
хусусиятлари, иқтисодиётдаги чуқур таркибий
ўзгаришларнинг давом этаётганлиги ҳамда
Ўзбекистонда тўла бандлик даражаси таъмин-
ланмаганлиги боис экстенсив омилларга ҳам
эътибор бериш зарур. Бу ўринда МДҲ мамла-
катларидаги мазкур масалага тегишли тад-
қиқотларни алоҳида ўрганиш талаб этилади.
МДҲ мамлакатлари миқёсида иқтисодий
ўсишнинг барқарор даражасини таъминлашга
бағишланган бир қатор ишлар амалга оши-
1
AoyagiCh., Ganelli G. Asia’s Quest for Inclusive
Growth Revisited / IMF, 2015.
2
AnandR., Mishra S., Peiris Sh. Inclusive Growth:
Measurement andDeterminants / IMF, 2013.
рилган. Жумладан, А.Голуб жамғармани ва
ишчи кучини қўшимча қиймат яратувчи
соҳада ошириш барқарор ўсишни таъминлай-
ди, деб ҳисоблайди
3
. Е.Ясин фикрича, барқа-
рор иқтисодий ўсиш иқтисодиётни қуйидан
модернизация қилиш, фан ва таълимни ри-
вожлантириш, инвестиция ва жамғармаларни
ўстириш, инновацияларни интенсивлашти-
рувчи институционал ўзгаришларга боғлиқ
4
.
С.Глазьев барқарор ўсишни таъминлаш мо-
лия бозори, банк, молия ва инвестицион ин-
ститутларни тартибга солиш самарадорлиги-
ни ошириш, янги технологик укладнинг ўси-
шини рағбатлантириш ва янги мос институт-
ларни шакллантириш асосида амалга ошири-
лади, деб ҳисоблайди
5
. В.Мау, З.Босчаевалар
тадқиқотларида асосий эътибор инновация
ва янги технологияларни амалиётга кенг
татбиқ этишга қаратилган
6
.
Айни дамда, иқтисодий ўсиш сифатига таъ-
сир этувчи омилларни аниқлашга бағишланган
тадқиқот ишлари ҳам амалга оширилаётган
бўлиб, К.Хубиев тадқиқотларида инновация
ва техника-технологиялардаги ўзгаришлар
3
Голуб А. Факторы роста российской экономи-
ки и перспективы технического обновления. //
«Вопросы экономики», 2003, №5. -С. 44-58.
4
Ясин Е.Г. Модернизация российской экономи-
ки: что в повестке дня. // Экономический журнал
ВШЭ. М.: 2002, №1. -С.158-178; Ясин Е.Г. Перспек-
тивы российской экономики: проблемы и факторы
роста. // Экономический журнал ВШЭ. М.: 2002,
№2. -С. 152-192; Ясин Е. Структурный маневр и
экономический рост. // «Вопросы экономики»,
М.: 2003. №8; Ясин Е., Акиндинова Н., Якобсан Л.,
Яковлев А. Состоится ли новая модель экономи-
ческого роста в России? // «Вопросы экономики»,
М.: 2013, №5. -С. 4-39.
5
Глазьев С., Байзаков С., Ершов М., Митяев Д.,
Фетисов Г. К устойчивому росту – через справед-
ливый мировой экономический порядок. // Рос-
сийский экономический журнал, М. 2012, №2.
-С.57-75; Глазьев С. Снова к алтернативной систе-
ме мер государственной политики модернизации
и развития отечественной экономики (предложе-
ния на 2013-2014 гг.). // Российский экономиче-
ский журнал, М. 2013, №3. -С.3-37.
6
Мау В. Между модернизацией и застоем: эко-
номическая политика 2012 года. М.: 2/2013. -С.
4-23; Мау В. Экономико-политические итоги 2001
года и перспективы устойчивого экономическо-
го роста. // «Вопросы экономики», М.: 2002, №1.
-С. 4-22; Управление экономическим ростом /
З.Н.Босчаева. − М.: ЗАО «Издательство «Эконо-
мика», 2004. −С. 316; Формула экономическо-
го роста. / З.Н.Босчаева. − М.: ЗАО «Издательство
«Экономика», 2007. −С. 366.
27
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |