ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 7
ларининг қазилма ишларига ўтишига сабаб
бўлади
1
. Институционал жиҳати – табиий
ресурслардан олинаётган юқори даромад
иқтисодий тизимда амал қилаётган институт-
ларнинг «бузилишига» олиб келади
2
.
Иқтисодий ўсишнинг
талаб омилларига
давлат ва шахсий истеъмол, ялпи жамғарма
ҳамда экспорт имкониятлари киради. Тақ-
симот омиллари асосан давлатнинг мав-
жуд ресурсларини самарали тақсимлашга
қаратилган макроиқтисодий сиёсат ва чора-
тадбирларни ўз ичига олади.
Замонавий иқтисодий ўсиш омиллари ил-
мий назарияларда асосий ва иккинчи даража-
ли (ёки ёрдамчи), ёхуд бевосита ва билвосита
турларга ажратиб ўрганилади
3
. Асосий ёки бе-
восита турига саноатга капитал қўйилмалар,
инновация ва юқори технологиялар, компью-
терлаштирилган ишчи ўринлари, пулнинг ха-
рид қобилияти, меҳнат
унумдорлиги, ишлаб
чиқаришнинг техник ва ташкилий жиҳатлари
кабилар киритилса, ёрдамчи ва билвосита
омиллар сифатида асосий эътибор техноло-
гик, ташкилий ва таркибий жиҳатдан меҳнат
шароитини енгиллаштиришга қаратилади.
Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, солиққа тор-
тиш
тартиби ва тамойиллари, нархни шакл-
лантириш механизмлари ҳамда ушбу омил-
ларнинг ўсишга ижобий таъсирини ошириш
борасида давлатнинг иқтисодий сиёсатини
тадқиқ этиш тарғиб қилинади.
Бошқа бир манбада иқтисодий ўсиш омил-
лари инсон, буюмлашган, ижтимоий ва таби-
ий омиллар (ресурслар)га бўлиб ўрганилган
4
.
1
Bruno M., Sachs J. (1982). Input Price Shocks and
the Slowdown in Economic Growth: The Case of UK
Manufacturing // The Review of Econimic Studies.
Vol. 49, No 5. P. 679-705; Идрисов Г., Синельников-
Мурылов С. Бюджетная политика и экономиче-
ский рост. – М., 2013. -С. 35-59.
2
Treisman D. (2010). Rethinking Russia:
Is Russia
Cursed by Oil? // Journal of Affairs. Vol. 63, No 2.
P. 85-102; Идрисов Г., Синельников-Мурылов С.
Бюджетная политика и экономический рост. – М.,
2013. -С. 35-59.
3
Губанов С.С. Темпы роста и воздействие на
них государства. // Экономический рост и век-
тор развития современной России. / Под ред.
К.А.Хубиева. – М.: Экономический факультет МГУ,
ТЕИС, 2004. -С. 39.
4
Босчаева З.Н. Управление экономическим рос-
том. – М.: ЗАО «Издательство «Экономика», 2004.
-С. 74-75.
Инсон омили – бу меҳнат қилишга қобилиятли
инсонларнинг билими ва касбий маҳоратини
ўз ичига олган ишчи кучи ёки ишлаб чиқариш
қуввати ҳисобланади ва бу умумий ҳолда ин-
сон капиталини ифодалайди. Буюмлашган
ишлаб чиқариш омиллари инсон меҳнати
асосида яратилган ишлаб чиқариш омилла-
рини ўз
ичига олади, жумладан, хом ашё ва
материаллар, меҳнат қуроллари ва асбоб-
ускуналар, бино ва иншоотлардир. Ижтимоий
омилларга инфратузилма, таълим, соғлиқни
сақлаш, фан ва маданият, аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш, давлат хавфсизлигини таъминлаш,
коммуникация воситалари киради.
Юқорида қайд этилган омиллар иқтисодий
ўсишнинг анъанавий таклиф омилларини
уйғунлашган шаклда ифодалайди. Бунда, ин-
сон омили – меҳнатни,
буюмлашган ишлаб
чиқариш омиллари – капитални, табиий
омиллар – табиий ресурсларни ифода этаёт-
ган бўлса, техника тараққиётини инсон омили
таркибига қўшган ҳолда анъанавий омиллар-
га алоҳида эътибор бермоқда.
Замонавий иқтисодий ўсиш назарияларида
барқарор ўсиш сифатининг қатор омиллари
тадқиқ этилган. Бундай тадқиқотларда ўсиш
сифатининг ҳар учала жиҳатини таъминловчи
техника тараққиёти ва униyu инсон капитали
ҳамда табиий ўсиш асосида ривожланиши
каби масалалар ўз аксини топган.
Иқтисодий ўсиш
сифатига таъсир этувчи
омилларни ўрганишда ғарб олимлари асосан
унинг инклюзив ўсиш жиҳатларига эътибор
қаратганлар. Жумладан, Кунал Сен ўз
тадқиқотларида
5
иқтисодий ўсиш сифатининг
инклюзив жиҳатларига эътибор бериб, асо-
сий омиллар сифатида иқтисодиётда институ-
ционал тизим сифати, коррупция, қонунчилик
ва демократия, барқарор ўсиш, экспорт дара-
жаси, давлат истеъмоли кабиларнинг таъси-
рини ўрганган.
П.Велала, М.Мадала ва У.Чхаттопадхай
6
инклюзив ўсиш
омили сифатида биринчи
нав батда тезлашган, барқарор ўсиш даража-
5
Kunal Sen. Inclusive Growth: When May We
Expect It?When May We Not? / Asian Development
Review, 2014, vol. 31, no. 1, pp. 136–162.
6
VellalaP., Madala M., Chhattopadhyay U. A Theo-
retical Model for Inclusive Economic Growth in
Indian Context/ International Journal of Humanities
and Social Science, Vol. 4, No. 13/ November 2014.
26
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА