ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 3
тиш мумкин. Биринчи гуруҳ тўққизта
мамлакатни ўз ичига олади (Болга-
рия, Руминия, Латвия, Литва, Слова-
кия, Эстония, Польша, Венгрия ва Че-
хия). Энг кам иш ҳақи бу гуруҳда 2006
йил 1 январида 82 дан 331 еврога-
чани ташкил қилди. Иккинчи гуруҳда
энг кам иш ҳақи 437 дан 668 еврогача
бўлган бешта мамлакат мавжуд (Пор-
тугалия, Словения, Мальта, Испания ва
Греция). Учинчи гуруҳ олтита Европа
мамлакатини ўз ичига олиб (Франция,
Бельгия, Буюк Британия, Нидерландия,
Ирландия ва Люксембург), унда энг
кам иш ҳақи 1200 евродан юқорини
ташкил қилади
1
.
2006 йил мартида Европа кенгаши
«Бирга ишлаб, яхши ишлаб: ижтимоий
ҳимоя ва ижтимоий қўшилиш сиёсати-
ни мувофиқлаштириш янги чизмаси»
ҳужжатида баён қилинган ижтимоий
ҳимоя янги чизмасини кўриб чиқди.
Мазкур ҳужжатда, хусусан, давлат ва
хусусий пенсия тизимлари молиявий
барқарорлигини таъминлаш орқали
ўхшаш ва барқарор пенсияларни
қўллаб-қувватлаш зарурлиги тўғрисида
гапирилади. ЕИ мамлакатлари пен-
сия тизимлари барқарорлигининг
асоси кекса ёшдаги кишилар ишлаш
давомийлигини ошириш стратегия-
си бўлиб қолиши керак, бунда ишчи
ўзининг пенсияга чиқишини кейинга
қолдиришдан манфаатдор. Масалан,
Германияда қўшимча хусусий пен-
сия суғуртаси пенсионерларга улар
меҳнат фаолиятининг аввалги йил-
ларидаги турмуш даражасини кекса-
ликда ҳам қўллаб-қувватлаш имкони-
1
Country Background Papers; ОЭСР.
ни берадиган молиявий таъминотга
эга бўла олишлари учун киритилди.
Словенияда ўртача пенсия ўртача иш
ҳақининг 69% ини ташкил қилади, бу
эса тўла қўлланувчандир. Польшада
ўртача пенсия тахминан 200 еврони
ёки ўртача иш ҳақининг 22% ини таш-
кил қилади. Венгрияда ўртача пенсия
ўртача иш ҳақининг камида 40% ини
ташкил қилади ва 116,71 еврога тенг-
дир. Болгарияда энг кам пенсия тахми-
нан 25 еврони, энг кўпи эса 50 еврони
ташкил қилади. Европа ижтимоий таъ-
минот кодекси пенсияни ўртача иш
ҳақининг 50% идан юқори кўтаришни
тавсия этади. Германияда ўртача пен-
сия ўртача иш ҳақининг 62% ини таш-
кил қилади. Пенсия харажатларининг
ЯИМдаги улуши универсал индика-
тор ҳисобланади. Эстонияда пенсия
тўловига харажатлар икки мартадан
кўпроқдир ва ЯИМ нинг 5,9% ини таш-
кил қилади.
ЕИ мамлакатларида тасдиқланган
тиббий хизматлар сифати стандарт-
лари профилактик ва даволаш тавси-
фидаги турли тиббий ёрдамларни му-
жассамлаштиради. Соғлиқни сақлаш
соҳасидаги ижтимоий стандартлар
стационар, амбулатор-поликлиник ва
тез тиббий ёрдам, сил касаллари ва
болаларга санаторий ёрдами кўрсатиш
бўйича бепул умумқулай хизматлар
ҳамда санитар-профилактик тавсиф-
даги хизматлар тўпламини ўз ичига
олади. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги
ижтимоий стандартлар йилига бир
кишига ҳисобланган соғлиқни сақ-
лашнинг энг кам бюджет таъмино-
ти меъёри, бепул ва умумқулай тиб-
77
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА
Do'stlaringiz bilan baham: |