истеъмолчилар танлови назарияси истеъмолчининг авзал кўриши ва нафлилик


- расм. Бефарқликнинг эгри чизиғи



Download 5,21 Mb.
bet8/10
Sana14.06.2022
Hajmi5,21 Mb.
#667165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5- мавзу

5.4.- расм. Бефарқликнинг эгри чизиғи.

келадиган нуқталарни графикада белгилаймиз.Эгри чизиқда жойлашган барча нуқталар истеъмолчи учун умумий нафлилиги тенг бўлган товарларнинг комбинацияларини тавсифлайди (яъни истеъмолчи ушбу комбинацияларнинг қайси бирини танлашига аҳамият бермайди) деб тахмин қилинади. Шунинг учун ii чизиқ бефарқлик эгри чизиғи деб аталади.


ii бефарқлик эгри чизиғи устида жойлашган ҳар қандай нуқта истеъмолчи учун бефарқлик эгри чизиғидаги нуқталардан кўра авзалроқ бўлади. Бошқа томондан, ii бефарқлик эгри чизиғи остидаги ҳар қандай нуқта (масалан, расмдаги Н нуқтаси) истеъмолчига бефарқлик эгри чизиғидаги нуқталарга қараганда камроқ қониқиш бахш этади.
Бефарқлик эгри чизиғини умумий хусусиятлари мавжуд аввало товарлар графигининг исталган нуқтаси орқали тегишли бефарқлик эгри чизиғи чизилиши мумкин, яъни товарларнинг ҳар қандай комбинацияси (олма ва ширинликлар) истеъмолчи учун учун бир хил умумий нафлиликга эга бўлган бошқа комбинацияларни топиш мумкин.
Бефарқлик эгри чизиқлари бир-бири билан кесишмайди. Бефарқлик эгри чизиқлари қанчалик ўнгда ва тепада жойлашган бўлса, унга тўғри келадиган нафлик шунча юқори бўлади . Ушбуга асосланиб, истеъмолчиларнинг бефарқлиги харитасини тузиш мумкин (5.5 -расм). Агар истеъмолчининг А ва В товарларнинг барча тўпламлари бўйича афзал кўришларини эгри чизиқлар орқали тасвирланса, бефарқлик картаси ҳосил бўлади. Ҳар бир бефарқлик

5.5- расм Бефарқлик харитаси.
эгри чизиғи, истеъмолчи ҳар бирига бир хилда қарайдиган товарлар тўпламини ифодалайди. Бефарқлик картасининг бир қисмини акс эттирувчи тўрта бефарқлик эгри чизиги тасвирланган. i4 бефарқлик эгри чизиги эҳтиёжларни қондирилишининг энг юқори даражасини акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг ҳар бир даражасига кўра чексиз бефарқлик эгри
чизиғи мавжуд бўлиши мумкин. Биз содда кўринишда фақат 4та эгри чизиқни ифодаладик. Бу 4та эгри чизиқ товарлар тўпламининг
ранжировкаси (тартибини) таъминлайди. Тартиблаш тўпламламни афзалликнинг энг юқори даражасидан энг кам томонга йўналтирилган тартибда қўйиб чиққилган. Бироқ, бу тартиб бир тўпламнинг бошқа биридан нечоғлиқ афзаллигини кўрсатиб бера олмайди.
Бефарқлик эгри чизиқлари салбий нишабга эга, чунки товар тўпламининг умумий нафлилигини сақлаб қолиш учун битта товар миқдорининг камайиши бошқа товар миқдорининг кўпайиши билан алмаштирилиши (ўрнини босиш) керак . Биз фойдаланадиган бефарқлик эгри чизиқлари (5.5-расм) аниқ белгиланган шаклга эга - уларнинг барчаси кординатага нисбатан қавариқдир (горизонтал ўқи бўйлаб ўнгга силжиш пайтида бефарқлик эгри чизиқларининг қиялиги пасаяди).
Ординалистик назарияда бефарқлик эгри чизиғининг қиялиги истеъмолчининг ҳар бир неъматнинг нафлилиги хусусидаги баҳосини акс эттиради ва алмаштириш (ўрнини босиш)нинг маржинал (меёрий,қўшимча) нормаси MRS (англ. – marginal rate of substitution) дейилади.
MRS умумий нафлилик даражасини ўзгартирмаган ҳолда истеъмолчи бир неъматни (Y) қанча бирлигидан иккинчи неъматни (Х) қўшимча бирлигини сотиб олиш учун воз кечиши мумкинлигини кўрсатади. Демак, кийимни озиқ -овқат билан алмаштиришнингмеёрий нормаси MRSху=f(Qх, Qу),истеъмол саватини умумий нафлилигини ўзгартирмаган ҳолда, бирор бир неъматни (кийим)қандай миқдоридан , бошқа товарни ( озиқ овқат ) қўшимча бирлиги билан алмаштирилишини кўрсатади. MRS хар доим манфий бўлади чунки бир неъматни қўшимча бирлигини сотиб олиш иккинчи неъматнининг бирликларидан воз кечишини талаб этади.
Келинг, бу ҳолатни мисолда кўриб чиқамиз. (5.3-жадвал). А тўпламидан Б тўпламга, Б тўпламдан С тўпламга ва ҳ.к. ўтганда харидор ҳар сафар бешта қўшимча конфет олаётганини кўриш осон, аммо бу ҳолда у йўқотадиган олма сони доимо камаяди 12 (А дан Б га ўтишда) биригача (Е дан F га ўтишда). Бундай ҳолда, инсонни MRS даражасини пасайиб боришини кўриш мумкин. Битта маҳсулот иккинчисига алмаштиришнинг меёрий нормаси - бу истеъмолчи битта қўшимча конфет олиш учун йўқотишга тайёр бўлган олмалар сони (товарларнинг комбинацияларининг умумий нафлилиги бир хиллиги шароитида ).
Алмаштиришни меёрий нормаси (MRS) = -ΔY / -ΔХ.

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish