истеъмолчилар танлови назарияси истеъмолчининг авзал кўриши ва нафлилик


Умумий нафлилик (TU) - маълум бир маҳсулот (хизмат) турини истеъмол қилиш билан боғлиқ қониқиш



Download 5,21 Mb.
bet4/10
Sana14.06.2022
Hajmi5,21 Mb.
#667165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5- мавзу

Умумий нафлилик (TU) - маълум бир маҳсулот (хизмат) турини истеъмол қилиш билан боғлиқ қониқиш.
Меёрий нафлилик (MU) - бу маълум бир турдаги товар (хизмат) нинг қўшимча бирлигини сотиб олиш натижасида умумий нафлиликни ошиши ёки муайян неъматнинг навбатдаги бирлигини истеъмол қилишдан олинган қўшмча нафлилик.
Умумий нафлилик меёрий нафлилик ўртасида боғлиқлик мавжуд. Умумий нафлилик бошидан қўшилган барча меёрий нафликлар йиғиндисига тенг.
Иқтисодиёт фанида нафлиликни ўлчаш муомосини ечими миқдорий (кардиналистик) ва тартибли( ординалистик ) нафлиликни асослаш орқали топишга харакат қилинган.
5.2. Нафлиликни ўлчаш. Миқдорий (кардиналистик) ва тартибли
( ординалистик ) нафлилик
Умуман олганда нафлиликни ўлчаш масаласига икки миқдорий (кардиналистик) ва тартибли( ординалистик ) ёндошув мавжуд.
Нафлиликнинг кардиналистик (миқдорий) назарияси (Cardinal utility theory)  - бу инсон эҳтиёжларининг иқтисодий таҳлилини ўрганадиган микроиқтисодий назария. Кардиналистлар неъмат бирлигининг қийматини меҳнат сарфлари ташкил этиши керак ва бу бирлик ёрдамида қондириладиган эҳтиёжнинг аҳамияти даражаси билан белгиланади деб ҳисоблаганлар.
Миқдорий (кардиналистик) нафлилик – мутлоқ катталикларда ўлчанган, истеъмолчининг неъматларни истеъмол қилишдан оладиган субъектив нафлилик ёки қониқиш. Демак, истеъмолчи нематларни истеъмол қилишдан оладиган нафни ўлчаш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Нафлиликнинг кардиналистик (миқдорий) назарияси тарафдорлари нафлиликни шартли ўлчов ютилларда ўлчаш мумкин деб ҳисоблаганлар. Масалан шоколад плиткаси 4 ютилга тенг, 1 кг гўшт эса 6 ютилга тенг наф келтиради Кечроқ нафлиликни ўлчайдиган ўлчовни яратиш мумкин эмаслиги исботланди. Чунки бир хил неъмат, битта истеъмолчи учун катта қимматга, бошқаси учун эса хеч қандай қиммати йўқ бўлиши мумкин.
Меёрий (сўнгги қўшилган нафлилик) умумий нафлиликнинг ўсган қисмидан иборат экан, у нафлилик функциясининг ҳосиласи ҳисобланади. Госсеннинг биринчи қонуни- эҳтиёжларни қондириш қонуни.Ушбу қонунга биноан инсон эҳтиёжининг тўйиниш даражаси ошиб бориши билан истеъмолдан бўлган қониқиш пасайиб боради ёки истеъмол қилинадиган товар миқдори кўпайиб бориши билан унинг нафлилиги камайиб боради. Изчил (кетма - кет) истеъмол қилиш билан неъматнинг хар бир кейинги бирлигининг нафлилиги аввалгисидан паст бўлади. Неъматларнинг чекланган миқдори шароитида эса доимо эҳтиёжни энг кам даражада қондирувчи «сўнгги нусхаси» мавжуд бўлади. Масалан, агар инсон иккита музқаймоқдан кейин учинчисини еса , унда музқаймоқни умумий нафлилиги ошади, агар у тўрттинчисини хам истеъмол қилса умумий нафлилик ошиб боради, бироқ музқаймоқни тўртинчи экзеплярини меёрий нафлилиги, учинчи музқаймоқнинг меёрий нафлилигидан паст бўлади.
Умумий ва меёрий нафлилик нафлилик ўртасида боғлиқлик мавжуд (5.1-жадвал, 5.1-расм, 5.2- расм ). Умумий нафлилик (TU) ҳар бир маҳсулот бирлиги билан ортиб боради, лекин чексиз эмас, балки маълум бир чегарага қадар, чунки тўйинганлик чегарасига эришилди. Меёрий нафлилик (MU) , аксинча, маҳсулотни ҳар бир қўшимча бирлиги билан камаяди, чунки у маълум бир маҳсулот бирлигининг умумий
5.1-жадвал


5.1-расм. Умумий нафлилик 5.2-расм. Меёрий нафлилик

нафлилиги билан кейингиси ўртасидаги фарқни кўпайишини кўрсатади (эсда тутинг: меёрий нафлилик умумий нафлиликни биринчи ҳосиласи ҳисобланади).


Бундан истиснолар бўлиши мумкин: коллекционер учун ҳар бир кейинги расм аввалгисига қараганда қимматроқ бўлади, чунки у тўлиқ тўпламли коллекцияга колекционерни яқилнлаштиради.
Демак, биринчидан, миқдорий назария ёрдамида фақат умумий нафлиликни балки меёрий нафлиликни ва улар ўртасидаги боғлиқликни тушунтириш мумкин, иккинчидан эса меёрий нафлиликни камайиш қонунига биноан талаб қондирилгани сари қўшимча харид этиладиган сўнги товарларнинг нафлилиги пасайишга мойил бўлади. Бу меёрий нафлиликни камайиб бориш қонунидир, уни Госсенни биринчи қонуни деб хам атайдилар.

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish