Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар



Download 135,49 Kb.
bet4/32
Sana20.06.2022
Hajmi135,49 Kb.
#680666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
2020 ПТЭ

электр тақсимловчи пункт - подстанциянинг таркибига кирмайдиган электр тақсимловчи қурилма;


электр тақсимловчи қурилма - бир кучланишда электр энергиясини қабул қилиш ва тақсимлаш учун мўлжалланган ҳамда коммутация аппаратлари мавжуд бўлган электр қурилмаси;


электр ускунаси - мўлжалланишига кўра умумий белгилари билан бирлашган (масалан, вазифаси бўйича - технологик; қўллаш шароитлари бўйича - тропикларда қўлланиладиган, объектга тегишлилиги бўйича - цехга, станокка тегишли) электр қурилмалар мажмуи;


электр станцияси - электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, электр энергиясини ҳосил қилувчи ускуналар ва ёрдамчи ускуналардан ташкил топган, қурилиш қисми мавжуд ёки усиз (кўчма электр станциясида) энергетик қурилма;


электр қурилма - электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ёки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва иншоотлар мажмуи;


эксплуатация қилиш - буюмнинг ишлатиладиган, сифати сақланиб турадиган ёки тикланадиган ҳаётий цикли босқичи;


стажерлик - иш жойида амалий машғулот ўтиш.

2-БОБ. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ
ҚИЛИШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

1-§. Қоидаларни қўллаш соҳаси ва тартиби


3. "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари" (кейинги ўринларда - ТЭҚҚ) идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча истемолчилар учун мажбурийдир.


4. Истеъмолчиларнинг янгидан монтаж, реконструкция ва модернизация қилинган электр қурилмалари амалдаги Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига (кейинги ўринларда - ЭҚТҚ) мувофиқ бажарилган бўлиши, шунингдек, мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт.


Сертификатланмаган электр ускуналаридан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш ман этилади.

5. Ушбу Қоидалар истеъмолчиларнинг ишлаб турган, кучланиши 220 кВ гача бўлган электр қурилмаларига татбиқ этилади. Қоидаларда "кучланиши 220 кВ гача бўлган электр қурилмалари" ёки "кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмалари" дейилганда кучланиши тегишлича 220 кВ ва 1000 В бўлган электр қурилмаларини ҳам тушуниш лозим.


Ишлаб турган электр қурилмалари - бу тўлиқ ёки қисман кучланиш остида бўлган ёки исталган вақтда коммутацион аппаратура уланиши билан ёки электромагнит индукция ҳисобига кучланиш берилиши мумкин бўлган қурилмалар ёки уларнинг участкалари тушунилади.

6. Электр хавфсизлиги шартлари бўйича электр қурилмалари кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларига ва кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларига бўлинади.


7. Ушбу Қоидаларда кўзда тутилмаган, алоҳида ишлаб чиқариш шартларига ёки махсус электр қурилмаларига эга бўлган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш, соҳада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган қоидалар бўйича амалга оширилиши мумкин.


Соҳа қоидалари, ушбу Қоидалар ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари (кейинги ўринларда -ХТҚ) талабларига қарши бўлмаслиги ва уларни заифлаштирмаслиги шарт.

8. Истеъмолчиларнинг кучланиши 220 кВ дан юқори бўлган электр станциялари, блок станциялари электр қурилмаларига ва бошқа электр қурилмаларига Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини ТЭҚҚ) мувофиқ эксплуатация қилинади.




Download 135,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish