Иссиқлик нурланиши



Download 311,5 Kb.
bet4/15
Sana02.06.2022
Hajmi311,5 Kb.
#630256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 5361900467259446323

ЕТ = ɗ Т4
Бу ерда ɗ - Стефан – Больцман доимийси, унинг қиймати тажрибалар асосида ɗ = 5, 67 *10-8 Вт / м2 К4 .
Абсолют қора жисм нур чиқариш қобилиятининг тўлқин узунликка боғликлиги, яъни спектрал характеристикаси турли температуралар (Т1 < T2< T3) учун расмда тасвирланган Тажрибаларда аниқланган бу эгри чизиқлар асосида қуйидаги хулосалар келиб чиқади:


  1. Абсолют қора жисмнинг нурланиш спектри узлуксиздир.

  2. Хар бир температурага оид бўлган нурланиш энергетик тақсимотини ифодаловчи эгри чизиқда аниқ максимум мавжуд бўлиб, у температура ошган сари қисқа тўлқин узунликлар сохасига силжийди.

Виннинг силжиш қонуни деб аталган 2 – қонун ана шу максимумларга тааллуқли:
Абсолют қора жисм нур чиқариш қобилиятининг максимумига мос келувчи λmax тўлқин узунликнинг абсолют температурага кўпайтмаси ўзгармас катталикдир, яъни
λmaxТ = b
бу ерда b – Вин доимийси, тажрибалар асосида b = 2,898*103м*К. Формуладан кўринадики, абсолют қора жисмнинг температураси Т қанча юқори бўлса, λmax шунча кичикроқ қийматга эга бўлади. Температура ошган сари абсолют қора жисм нур чиқариш қобилиятининг максимуми қисқа тўлқин узунликлар сохасига силжийди.
Расмдаги эгри чизиқларни тушунтириш учун термодинамика ва статистик физика қонунларига асосланиб абсолют қора жисм нур чиқариш қобилияти ЕλТ нинг ифодасини хосил қилиш йўлида кўп уринишлар бўлган. Улар ичида эътиборга лойиқ бўлгани иккита:

  1. Термодинамик мулохазалар асосида Вин

ЕλТ = (α / λ3) e- (ɣ / kT)


формулани таклиф этди. Бу ерда α ва ɣ - тажрибалардан фойдаланиб танланадиган доимий.
Вин бу доимийларни шундай танлаб олдики, натижада (7) асосида хисобланган ЕλТ нинг қийматлари (расмдаги узлуксиз чизиқ) тажрибада топилган қийматлар (расмдаги нуқталар) билан қисқа тўлқин узунликлар сохасида яхши мос келди. Лекин катта тўлқин узунликлар сохасида Вин формуласи ЕλТ учун тажрибадаги кичикроқ қийматларни беради.

k

  1. Релей ва Жинс иссиқлик нурланишга статистик физика методларини татбиқ этиб, абсолют қора жисмнинг нур чиқариш қобилияти учун ЕλТ = 2π c k T / λ4

ифодани хосил қилдилар. k- Больцман доимийси. Бу формула шу олимларнинг номи билан Релей – Жинс формуласи дейилади. Бу формула бўйича хисоблаб топилган ЕλТ нинг қийматлари ( расмда пунктир чизиқ) катта тўлқин узунликлар сохасида тажриба қийматларига мос келади. Кичик тўлқин узунликлар сохасида ЕλТ (8) га асосан чексиз катта қийматга эга бўлади. Тажрибада эса ЕλТ қисқа тўлқин узунликлар сохасида (ултрабинафша сохада) нолга камайиб боради. Бунга П.Эренфест “ултрабинафша халокат” деб ном берди. Бундан ташқари, Релей-Жинс формуласидан Стефан – Больцман қонунини келтириб чиқаришга уриниш муваффақиятсиз чиқди.

Download 311,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish