54
7- §: Микропроцессор тизимси қурилмаларининг ахборот
боғланиши.
Режа:
7.1. Микропроцессортизимининг магистраль – модуль принципида
қўрилган 3 шинали структураси.
7.2. Микропроцессор тизимининг хусусиятлари.
7.1. Микропроцессор тизимининг магистраль – модуль принципида
қўрилган 3 шинали структураси.
23-расмда МПСининг соддалаштирилган 3-шинали
структураси
келтирилган. Бу структурада МП марказий ўринни эгаллаб, арифметик ва
мантиқий амалларни бажариш билан бир қаторда хисоблашни программа
асосида бошқаради, хамда тизим таркибига кирган барча қурилмаларини
ўзаро муносабатини ташкил қилиб туради.
МПнинг ишлаши синхронлаш
схемаси таъсирида амалга оширилади. Бу схема одатда алохида кристалл
кўринишида бўлади.
Расмда келтирилган МП бир кристалли чекланган командалар
тизимсига ёки бошқарилиши микропрограмма асосида бўлиши мумкин.
Интерфейс МП
23- расм. МПС нинг 3- шинали структураси
МП
Шина адреса (ША)
Шина данных (ШД)
Шина управления (ШУ)
ПЗУ
ОЗУ
ППА
ПСА
Синхрон
схема
Хотира интерфейси
Параллел УВВ
Кетма-кет
УВВ
Ташқи қурилмалар
интерфейси
55
Расмда келтирилган структура магистраль –
модуль асосида ташкил
қилинган МПС дир. Унинг блоклари функционал тугалланган бўлиб,
тракибида бошқарув схемалари жойлашгандир.
Модулларнинг ўзаро боғланишлари ва муносабатлари умумий
шиналар ёрдамида амалга оширилади. Хар бир дакиқада тизимда фақат бир
жуфт модуль ўзаро ахборот алмаша олади. Шундай қилиб модуллар ахборот
алмашувчи умумий шиналари вақт бўйича тақсим қилиш йўли билан ташкил
қилинади. Модулларни магистрал принципи асосида боғланиши
МПС ни
ташкил қилувчи модулларнинг мантиқан бирлиги таъминланлигига олиб
келади. Бу шартни бажарилиши учун модулларда қуйидагилар умумий
бўлиши етарлидир:
1) ахборотни берилиш усули;
2) ахбортларни алмашинишини бошқариш алгоритими;
3) алмашишни бошқариш қоидаларининг умумийлиги;
4) синхронлаш усули.
Структурадаги
учта шина, МП, хотира ва ТҚ лар интерфейслари
бўлиши МПС га ҳосдир.
ТҚлар интерфейс шиналарига фақат программаланувчи ташқи
адантер (ПТА) орқали уланиб, мос равишда ахборотлар параллелл ва кетма
– кет кодларда узатилади. МПС да қўлланиладиган бу икки адаптер
ахбортларни тизимга кириши ва чиқишини мукаммаллаштиради.
Хотира модулларига ва ташқи қурилмаларига
умумий интерфейс
яратиплишининг
асосий
сабаби
МП
кристали
оёқчаларининг
чекланганлигададир:
1) 16 та линия – адрес шинаси;
2) 8 та линия – берилганлар шинаси;
3) 10 та линия-бошқарув шинаси учундир.
МП кристалидаги оёқчаларни чекланганлиги шиналарида ахборотни
икки тарафлама узатишни тақазо қилади. Бу ўз навбатида буфер
схемаларини мураккаблаштиради ва шиналарини
мультиплекслашга олиб
келади. Шиналарни мультиплекслаш, у орқали турли ахборотларни узатишни
самарали таъминалайди. Бу муомони хал қилишда, албатта, ахборотни
умумлаштирилиб уларга махсус лениялар яратишни талаб қилади.
Натижада эса булар интерфейсда ахбортларни узатиш тезлигини
камайтиришга олиб келади.
Интерфейс
тезлигининг чегараланиши МП
унумдорлигини
пасайтириб, ТҚ лар сонини чеклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: