47
1,2-авлод ЭХМларининг кириш – чиқиш қурилмалари электро-
механик қурилмалар бўлиб, унинг электрон қурилмалари бўлган процессор
ва оператив хотира қурилмаларига нисбатан секин ишлаган.
Мисол учун
чиқиш қурилмаси бир мисир натижани 20-200 мс вақтда босмага чиқара
оларди. Бу вақт оралиғида ўша вақтнинг ўрта процессори 1000 -10000 гача
операциа бажара олган. Агар камандалар кетма-кет бажарилишини назарда
тутсак, хар бир босмага чиқариш камандаси бажарилган вақт давомида
процессорнинг туриб қолиши ЭХМ самарадорлигини кескин камайтирган.
2-авлод ЭХМларида бу муамо чиқиш қурилмалари таркибига буфер
регистрларни ўрнатиш билан қуйдагича хал қилинади( 19- расимга
қаралсин).
ЭХМнинг чиқиш қурилмасига ўрнатилган
регистрли буферга
натижани узатиш учун процессор 10-15 мкс гача вақт сарфлаган. Процессор
натижани буфер регистрига узатиш билан босмага чиқиш командаси хал
қилинарди, яъни процессор навбатдаги камандани бажаришини давом
эттирарди., чиқиш қурилмаси эса процессорга боғлиқ бўлмаган холда
натижани босмага чиқариш билан машғул бўларди. Бу 2- авлод ЭХМ нинг
1- хусусияти эди. Унинг 2- хусусияти қуйидагидан иборат.
19-расм. 2-авлод ЭХМ қурилмаларининг ахборот боғланиши.
Агар янги натижалар чиқиш қурилмаси бўшамасдан ҳосил бўлса,
процессор кутиб қолмаслиги учун, улар
ОХК нинг махсус ажиратилган
жойига йиғиб борилди. Чиқиш қурилмаси буфер регистридаги
натижаларини тўлиқ босмага чиқариб бўлгандан сўнг процессорга
“қурилма бўшарди” (КБ) деб узиш сигнали узатади (19– расмда ушбу
сигнал пунктир чизиқ билан кўрсатилган)
Ушбу сигнал процессорнинг
асосий программасини хисоблаш жараёнини узиб янги натижаларни буфер
регистрларига узатиш, яъни 2-программани ишга тушуради. 2- программа
янги натижаларни буфер регистрларига узатиб бўлиб, бошқарувни асосий
программанинг узилган жойга беради (20 - расм).
Кириш
қурилмалари
Буфер
регистр-
лари
Процессор
ОХК
ҚБ
Чиқиш
қурилмаси
48
20- расм. Янги натижаларни (ЯН) БФ регистрига узатишни ташкил
қилишда иккита программани ўзоро муносабатлари.
Программани узиш ихтиёрий вақтда амалга оширилгани учун уни
программист олдиндан айтиб беролмайди. Шунинг учун 2- авлод ЭХМ
ларида программанинг узилган холатини эслаб қолиш
имконияти хам
яратилди.
Иккинчи авлод ЭХМларида яна бир янгилик уларнинг
қурилмаларининг тўғри ишлаётганлигини автоматик назорат қилиш
схемалари жорий қилиниши эди. Қурилма нотўғри ишланганда назорт
қилиш схемаси процессорга шу хақда сигнал берарди. Бу сигнал асосий
хисоблаш
программасини узиб, автоматик равишда процессорда тест
программаларини бажарилишини ташкил қиларди. Натижада қурилмадаги
бузилиши аниқланиб ЭХМ операторига тегишли ахборот бериларди. Шундай
қилиб 2- авлод ЭХМ ларида программани узиш жараёнига асосий солинди.
3- авлод ЭХМларида программани узиш машина ишлашининг зарур
принципига айланди. Бундай ЭХМ нинг умумий структураси 21-расмда
келтирилган ва уларни хисоблаш тизимлари деб аташа бошлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: