Операцион тизимларнинг машинага боғлик булмаган хусусиятлари
Режа:
Файллар билан ишлаш.
Топшириқларни режалаштириш.
Мультипрограммалик даражаси.
Файллар билан ишлаш.
Кўпгина ОСларда ўқиш-ёзиш сўров канал программалари ва SVC сўров орқали амалга оширилади. Бу ҳолда программа тузувчи учун жуда ҳам ноқулай, чунки программа тузувчисига канал буйруқлари, улар фрматлари маълум бўлиши, программа учун канал ва қурилмалар номер ёзувлари реал адреслари ва ўқиш-ёзишни қандай кечишини кузатиш керак. ОСнинг файлларини бошқариш функцияси фойдаланувчи программаси ва ўқиш-ёзиш супервизори ўртасидаги оралиқ халқадир. Фойдаланувчи программаси мантиқий босқичда файл номи, калит ва бошқа воситалар ёрдамида «F файлдан навбатдаги ёзув ўқилсин» мазмунида сўров бериши мумкин.
Файлларни бошқариш программаси мантиқий сўровларни физик сўровларга ўтказади ва уларни супервизорга узатади. Бунинг учун файлларни бошқариш тизими файллар ва уларнинг тузилишлари ҳақида маълумотларга эга бўлиши керак. Бу маълумотлар каталог ва файл маълумотлари жадвалидан олинади. Каталогларда файлнинг мантиқий номи билан унинг амалда жойлашган физик ўрни билан боғланиш ўрнатади ва файллар ҳақида бошқа умумий маълумотлар бўлади. Ўқиш-ёзиш бошланишидан олдин тизим файллар маълумот жадвалидан файл адресини аниқлайди. Бундан ташқари тизим файл блокларини ёзиш учун буферлар яратиши мумкин. Бу амалга (процедурага) файларни очиш дейилади. Файл билан иш тугагандан сўнг буфер ва бошқа ишчи саҳифаларга кўрсатгич йўқолади. Бу амалга фални ёпилиши дейилади. Файлларни бошқариш муҳим функциясидан бири ўқиладиган ва ёзиладиган файлларни автоматик равишда буферлаш ва блокларга бирлаштиришдир. Ўқиш-ёзиш учун файлларни бошқариш программасидан фойдаланиш қуйидаги расмда кўрсатилган. Фараз қилинадики, фойдаланувчи программаси файлнинг бошидан охиригача кетма-кет ўқийди. Мантиқий файл 1024 байтли ёзувдан иборат, амалда эса файл 8129 байтли блоклардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир блок 8 та ёзувдан иборат бўлади. Берилганларни блокларга бирлаштириш операцион тизимлар томонидан қайта ишлаш ва хотирадан ютиш мақсадида амалга оширилади.
Юқоридаги расмда файл очилган фойдаланувчи программаси ёзувни ўқиш учун биринчи сўровни бергандаги ҳолат кўрсатилган. Бунда ОC буферга В1 блокни ўқишга буйруқ берган ва бу жараён тугашини кутаётган пайтда. В1 блок ўқилгач ва ОC фойдаланувчи программасига ёзувни ўқиш учун кўрсатгич программаси навбатдаги ёзувни ўқишга сўров берганда ўқиш-ёзиш учун бирор бир амал қилиш керак эмас. Фақат ОC Р кўрсатгични 2-ёзувга тўғирлаб қўяди. Фойдаланувчи программасида 9-ёзувга ўқиш бўлганда ОC В2 буферга 2 блокни ўқийди ва кўрсатгични 9 ёзувга тўғирлаб қўяди. Бундай усулга жуфтли буферлаш усули дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |