68
9. Копюьтер ва ТҚ ўртасида ахборот алмашинувини ишончли амалга
оширишни назорат қилиш усулуни тушунтиринг.
10. ТҚ интерфейси турларини айтиб беринг.
10- §: Ахборот соҳасини тахлил қилиш ва объектларни ифодалаш.
Режа:
10.1. Ахборот-мантиқий моделлаштиришнинг асосий тушунчалар.
Лойиҳалаштириш босқичлари.
10.2. Объектларни белгилаш ва уларнинг характеристикаларини
бериш.
10.1. Ахборот-мантиқий моделлаштиришнинг асосий тушунчалар.
Лойиҳалаштириш босқичлари.
Ахборот-мантиқий моделни ишлаб чиқиш предмет соҳаси тўғрисида
тасаввурни формаллатиришга қаратилгандир (амалга оширишнинг конкрет
воситаларига боғлагунча).
Биринчи босқичда лойиҳалаштирувчи предмет соҳасини ўрганади,
предмет соҳаси тўғрисидаги барча зарур ахборотларни у мос келувчи
ҳужжатлар кўринишида ва буюртмачи билан маслаҳатланиб ҳамда келишган
ҳолда олади.
Ахборот базасининг ахборот-мантиқий схемаси аниқлаш учун атрибут,
объект ва структурали алоқа тушунчаларидан фойдаланилади.
Атрибут
деганда кўплаб атомар қийматлар билан характерланувчи ахборот
структурасининг мантиқий бўлинмас элементи тушунилади.
Объект деганда реал дунёни баъзи мазмунини ифодаловчи инсон
фаолияти ёки билиш предметини ташкил этувчи: шахс, жой, буюм, тушунча
ёки ҳодиса, яъни, предмет соҳаси учун қизиқарли бўлган атрибутлар
тўпламига айтилади.
Объектга мос келувчи атрибутлар қийматларининг тўпламига
объект
экземпляри дейилади.
Объект термини объект типини ва унинг синфи - ушбу объектнинг
экземплярлар тўплами учун ҳам ишлатилади.
Структурали алоқа деганда иккита объектлар тўплами орасидаги
муносабатлар тушунилади. Ушбу тўпламлардан
биринчиси структурали
алоқанинг асосий объекти деб номланган битта объектдан иборат бўлиши
керак. Иккинчиси тўплам структурали алоқанинг майдалаштирилган
объектлар деб номланган битта ёки бир неча объектлардан иборат бўлиши
керак.
Структурали алоқанинг экземпляри деб асосий объектдан
битта
экземпляр ва мувофиқли майдалаштирилган
объектлар экземпляри
тўпламининг структурали алоқасининг кичик тўпламига айтилади.
69
Структурали алоқалар тушунчасини қуйидаги чеклашишлар билан
тўлдирамиз:
- баъзи структурали алоқалар асосий объектининг ҳар бир экземпляри,
ушбу структурали алоқанинг аниқ бир экземплярида иштирок этади;
- баъзи структурали алоқанинг майдалаштирилган ҳар бир экземпляри.
Унинг фақат битта экземплярида иштирок этиши мумкин.
Юқорида айтилганлардан шу келиб чиқади, асосий объектнинг ҳар бир
структурали алоқасига майдалаштирилган объектнинг n (n 0) экземпляри,
структурали алоқада қатнашувчи - асосий объектнинг фақат битта
экземпляри мос келади.
Лойиҳалаштиришнинг ахборот мантиқий схемасининг қуйидаги 3та
қадамини ажратамиз:
- объектларни ажратиш ва уларнинг характеристикасини бериш;
- ахборот базасига бўлган сўровларни таҳлил қилиш;
- структурали алоқаларни ўрнатиш.
Биринчи қадамда объектлар ажратилади, ҳар бир объекни ташкил
этувчи атрибутлар характеристикалари ифодаланади ва
объектнинг умумий
характеристикалари берилади.
Лойиҳалаштиришнинг
ушбу
босқичининг
иккинчи
қадамида
иловаларни таҳлили амалга оширилади, ахборот базаси сўровлари
шакллантирилади ва улар асосида объектлар орасида функционал алоқалар
ажратилади (белгиланади); оҳирги бизни қизиқтирувчи ахборот-мантиқий
модель объектлари устидан операцияларни ифодалайди.
Ахборот-мантиқий схемасини лойиҳалаштиришнинг учинчи қадамида
объектлар орасидаги структурали алоқалар ва ушбу структурали
алоқаларнинг характеристикалари ўрнатилади. Лойиҳачининг ушбу
қадамдаги мақсади шундаки, шундай структурали алоқаларни ўрнатиши
керакки объектлар орасида аввал белгиланган барча функционал алоқалар
таъминлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: