Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил қилиш
Азиз Қаландаров
“Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланди.
Низом Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer System - ECTS)га асосланган бўлиб, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
ECTS тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашнинг шаффофлиги тамойилига асосланган бўлиб, кредитларни йиғиш ва кўчириб ўтказишдан иборатдир.
Кредит-модуль тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари:
- халқаро тажрибалар мувофиқ таълим стандартлари, ўқув режа, дастурларни татбиқ этиш асосида таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
- талабаларнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига эркин мобиллигини таъминлаш ва кредитларни ўзаро тан олишга эришиш;
- хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчиларнинг алмашинув дастурларини кенгайтириш;
- талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини самарали шакллантириш имкониятини яратиш;
- ўқув жараёни ва талабалар билимини баҳолашнинг шаффофлигини таъминлаш;
- замонавий таълим технологиялари ва ўқув жараёнларини ташкил этишнинг самарали шаклларини ўзлаштириш орқали педагог ходимлар салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи рақобат муҳитини яратиш;
- талабага таълим дастурини мустақил шакллантириш имкониятини яратиш;
- таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этиш.
Асосий тушунчалар
Таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати - GPA (Grade Point Average):
K - ҳар бир фан/модулга ажратилган кредитлар миқдори
U - ҳар бир фан/модуль бўйича талаба тўплаган баҳо;
- академик мобиллик - олий таълим муассасаси талабаларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир олий таълим муассасасига ўқиш мақсадида бориши;
- мобиллик дастури — икки ёки ундан ортиқ олий таълим муассасаси ўртасида ўзаро таълим тўғрисидаги келишув асосида ташкил этилган академик мобиллик дастури;
- кредит - таълим олиш натижаларига кўра талаба томонидан муайян фан бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги.
- олий таълим муассасаси — белгиланган миқдордаги кредитларни тан олишни ҳисобга олган ҳолда таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат берувчи муассаса;
Do'stlaringiz bilan baham: |