66
Компьютер
П
роцессор командаси:
«Портга»
«Портдан»
ТК
ТК контроллери
Қабул белгиси
интерфейс
Ахборотлар
Контроллер командаси: «Саҳифа бошини ўрнатиш», «Магнит головкасини
ўрнатиш», «Қурилма ҳолатини хабар қилиш» ва бошқалар.
27-расм. Компьютер ва унинг ТҚ ўртасида ахборот
алмашувини ташкил қилиш.
ТҚ контроллери ва драйверининг вазифалари турлича тақсимланган
бўлиши мумкин. Одатда контроллер ТҚ ни бошқарувчи
оддий
камандаларни бажаради, драйвер эса ушбу камандалар ёрдамида маълум
алгаритимни қўллаб қурилмани мураккаб амаллар бажаришини
таъминлайди. Масалан, принтер контроллери “ Печать символа”, “перевод
строки”, “Возврат коретки” каби оддий камандаларни бажаради. Принтер
драйвери эса ушбу камандалар ёрдамида символлардан
иборат мисрани
босмага чиқаришни, хужжат бетларини расмийлаштиришни ва бошқа
мураккаб операцияларни ташкил қилади. Бир контролер учун турли драйвер
ишлаб чиқиш мумкин – бири яхшироқ, иккинчиси бўшроқ, яъни бир драйвер
ТҚ ни яхшироқ бошқарса, иккинчиси – бўшроқ бошқаради. Демак,
драйвернинг сифати программанинг тажрибасига, қобилятига кўпроқ
боғлиқдир.
Илова
ОС
Драйвер
Ичкипорт
Ташқи порт
Ахборот хотираси
Амал тури
Қуриш ҳақида ахборот
Бошқарув қурилмаси (БҚ)
Қабул белгиси
Регистр
67
Энди амалий программада бир байт ахборотни ТҚ га
узатиш
схемаси билан танишиб чиқамиз. ТҚ билан ахборот алмашишга зарурият
туғилган программа, шу қурилма драйверига мурожат қилиб, унга
узатилиши лозим бўлган бир байт ахборот сақланаётган хотира адресини
параметр сифатида хабар қилади. Драйвер ушбу байт таркибини ТҚ
контроллер портига узатади. ТҚ контроллери
эса ушбу байт битларини
ўрнатилаган тартибда кетма – кет сигнал кўринишида алоқа линиясига
узатади. Байт узатилиши бошланишини ТҚ нинг бошқариш қурилмаси (БҚ)
тушиниши учун, ТҚ контроллери байтнинг 1- бити узатилиши олдидан
махсус “старт” сигналини узатди. Байтнинг охирги бити узатилганидан
сўнг эса – махсус “стоп” сигнали узатилади.
Ушбу сигналлар байтни
синхрон узатилишини таъминлайди.
Ахборот алмашувини ишончли амалга ошириш учун контроллер
байт битларидан ташқари назорат бит жуфтлигини хам узатади. БҚ
линиядаги “старт” битни аниқлаши билан тайёргарликни кўриб ахборот
битларини қабул қила бошлайди ва қабул буферида байтни ҳосил қилади.
Назорат бит жуфтлиги қабул қилинганидан сўнг, ахборот тўғри
узатилганини текширилади. Ахборот тўғри узатилган бўлса БҚ нинг мос
регистрига ахборот қабул қилиш якунланганлиги хақидаги белги ёзилади.
Одатда драйверга интерфейс пратаколлининг энг мураккаб
функцияларини бажариш юкланади.
Мисол учун, узатилаётган
байтларнинг “контрол суммалари”, ТҚ холатининг тахлили, команда тўғри
бажарилганлигини текшириш. Контроллернинг энг оддий драйвери хеч
бўлмаганда қуйидаги иккита операцияни бажариши керак. Булар:
“Контроллердаги ахборотни ОХ га ёзиш” ва “ОХ даги ахборотни
контроллерга узатиш”.
Ўз навбатида интерфейслар хам махсус ва умумий вазифаларни
бажаришга мўлжалланган бўлади. Масалан, махсус интерфейсларга юқори
имкониятли график чизувчи маниторлар киради.
Умумий вазифаларни
бажарувчи интерфейсга RS - 232 С интерфейс мисол бўла олиб, у турли
ТҚ ларни улашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: