Юзинда ишқ асрори ёзилган, Ичинда дард таъвизи қозилғон. "Фарҳод ва Ширин" достонидаги ушбу байт ким ҳақида? Фарҳод ҳақида



Download 118,5 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi118,5 Kb.
#41256
  1   2   3
Bog'liq
ОНА ТИЛИ-281


ОНА ТИЛИ

  1. ... Шабстонида туғди бир янги ой, Янги ой йўқку, оламорой. А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидан олинган ушбу байтда Янги ой бирикмасининг истиоравий маъноси нима? * Фарҳоднинг туғилиши

  2. ... Юзинда ишқ асрори ёзилган, Ичинда дард таъвизи қозилғон. “Фарҳод ва Ширин” достонидаги ушбу байт ким ҳақида? * Фарҳод ҳақида

  3. “Алпомиш” достонида Алпомиш Қалмоқ юртига кетаётганда руҳлантириб далда берган ким? * Қалдирғоч

  4. “Гулистон” ва “Бўстон” асарларини Алишер севиб ўқиганини ўзининг қайси асарида алоҳида таъкидлаб ўтган? * “Ҳайрат-ул аброр”

  5. “Гулливернинг саёҳатлари” асарида лилипутлар “Гурго” деганда ким (нима)ни назарда тутишган? * Амалдорларни

  6. “Гулливернинг саёҳатлари” асарида тилга олинган нима Эйбреген Пеннел ким? * “Қалдирғоч” кемаси қўмондони

  7. “Ёввойи гул”, “Баҳор ўтди”, “Оғир тош кўчса” ҳимоялар муаллифини топинг. * Шукур Холмирзаев

  8. “Замон торлари”, “Шуъла”, “Олқишларим” шеърий тўпламларининг муаллифи ким? * Мақсуд Шайхзода

  9. “Ишқ ила шоҳлиғ мувофиқ эмас. Ишқ лофида шоҳ содиқ эмас”. Ушбу байт “Хамса”нинг қайси достонидан олинган? * “Сабъаий сайёр”

  10. “Қутадғу билиг” асарини шеърий йўл билан оммабоп қилиб ўзбеклаштирган олимни кўрсатинг. * Боқижон Тўхлиев

  11. “Манас” қирғиз халқ эпоси, “Қирққиз” қорақалпоқ халқ достони қайси адиб томонидан ўзбек тилига таржима қилинган? * Миртемир

  12. “Мирзо Улуғбек” фожеасида зиндондан озод қилинган Пири Зиндоний кимга топширилиши керак эди? * Жомий ва Лутфий паноҳига

  13. “Мирзо Улуғбек” фожеасида шоир Саккокий Сарбадорлар ҳақида қайси тарихчидан эшитган эди? * Ҳофиз Абрў

  14. “Оёқ қўлинг чаққонгина, эпчил йигитсан. Сен ҳам ахир қараб турмассан, бошқачароқ йўл билан бўлса ҳам тирикликнинг пайидан бўлсанг эди, ўғлим .... Ахир кисса-қармон деган гаплар ҳам бўлади. Нақдида пул-ҳам енгил, ҳам қиммат, ҳам яширишга осон бўлади. Нақдида бўлсин, нақдида бўлсин...” шум болага шу сўзларни ким айтган? * Эшон

  15. “Очил дастурхон” эртаги қайси туркум эртакларига мансуб? * Сеҳрли эртаклар

  16. “Равшан” достонида Равшанни қутқариш учун келган Ҳасанхонни биринчи бўлиб ким таниб қолади? * Жайноқкал

  17. “Равшан” достонида Равшаннинг банди қилинганлиги ҳақида хат келганида берилган мухлатнинг неча куни қолган эди? * 20 куни

  18. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ бахшиси” унвони қачон таъсис этилган? * 2000 йилда

  19. “Узун бўйлик бўлиб, икки оёғинг ораси бир кунлик йўл эди, тоғнинг тепасида ўтириб, қўл билан денгиздан балиқ ушлаб, қуёшга тутиб пишириб ер эди”. Қиссаи Рабғузий олинган ушбу таъриф кимга тегишли? * Авж

  20. “Фарҳод ва Ширин” достонининг нечанчи бобида Фарҳод учун йилнинг фаслларига мослаб қурдирилган тўрт қаср таърифига бағишланган? * 17-боби

  21. “Ҳусни ўнбоши” образи қайси асарда берилган? * УюСайфиддин “Нақорат”

  22. “Шуълалар қўйнида” номли илк шеърий тўплаб муаллифини аниқланг. * Миртемир

  23. 1) Йигит отасининг ҳовлининг чеккасидаги уйга кўчирди. 2) Машқда қунт билан кўчирди. 3) Бўлган воқеаларнинг барчасини кўнглидан кечирди. Берилган гаплардаги феъл нисбатларини аниқланг. * Барчаси орттирма нисбатда

  24. 1) Сувни тўлат. 2) Пулни тўлат. 3) Меҳмонларни кузат. 4) Дарвозани янгилат. Ушбу бирикмаларнинг қайси бирида орттирма нисбат шакли қўлланган? * 2) Пулни тўлат, 4) Дарвозани янгилат

  25. 1) Ўйламоқ. 2) Гулламоқ. 3) Ярақламоқ. 4) Узмоқ. 5) Отмоқ. 6) Кулмоқ. 7) Турмоқ. Ушбу феълларнинг қайсилари ўзлик нисбат шаклида қўллана олмайди? * 2) Гулламоқ, 3) Ярақламоқ, 6) Кулмоқ, 7) Турмоқ

  26. 1) Шира, қайин, ғоз, дастламоқ; 2) Шом, қадоқ, ёпиқ, кўкламоқ; 3) Газак, ўрин, қотмоқ, туйғун; 4) Боғ, қопламоқ, ўтин, қозон. Берилган шаклдош сўзларнинг қайси бирлари фақат битта сўз туркум доирасида бўлади? * Шира, қайин, ғоз, дастламоқ

  27. 1.Алам қиладиган жойи шуки, унинг юрак дардларини ҳеч ким тинглагиси келмади. 2. Шуниси борки маҳалланинг обод қилишга ўзимиз ҳам ҳисса қўшишимиз керак. 3. Кимки қанча мунғайиб боқса, ҳаёт унга лаънат билан боқади. Ушбу гаплар қўшма гапнинг қайси турига мансуб? * 1.Кесим. 2.Эга. 3.Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап

  28. 1.истарали нигоҳ; 2. истарали хўрсиниш; 3. кумуш каби; 4. кумуш каби товланмоқ; 5. чиройлик кийим; 6. чиройли кийинди. Берилган бирикмаларнинг қайсилари ҳолли бирикма саналади? * 2. истарали хўрсиниш; 4. кумуш каби товланмоқ; 6.чиройли кийинди

  29. 1.Самоворда ош едик; 2. Навоийни кечадан бери кўтариб юрибман; 3. “Россияга” қандай борсам бўлади; 4. Булутлар орасида қуёш кулиб қарайди. Ушбу гапда маъно кўчишининг қандай турлари мавжуд? * 1,2,3 – мотаномия, 4 – метафора

  30. 1.тинчлик туфайли юрт обод; 2. уялганидан қизариб-бўзариб кетди; 3. шуларни суриштириш учун елиб югурдим; 4. ўйнаб келгани кўчага чиқдим. Ушбу сатрларнинг қайси бирида сабаб маъносини ифодалайдиган хол мавжуд? * 1.тинчлик туфайли юрт обод; 2. уялганидан қизариб-бўзариб кетди

  31. 1.яхши ўқиш; 2. ёмон таассурот; 3. кўп чарчаш; 4. озгина бола; 5. ёқутдек олма; 6. марвариддек товланиш. Берилган бирикмаларнинг қайсилари сифатловчи аниқловчи бирикмалар саналади? * 2. ёмон таассурот; 4. озгина бола; 5. ёқутдек олма;

  32. XIV аср ўзбек адабиётида қитъа ва фарднинг дастлабки намуналари кимнинг ижодида учрайди? * Хоразмий

  33. А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонига киритган муҳим янгилиги нима эди? * Фарҳодни бош образ қилиб олиши

  34. А.Навоийнинг “Ҳайрат-ул аброр” достонидаги ҳикоя ва масалаларнинг бош қаҳрамони ким? * Тарихий шахслар, машҳур дин ва давлат арбоблари

  35. Абай шеъриятини ўзбек тилига таржима қилган адибни аниқланг. * Миртемир

  36. Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарининг қанча байти Дақиқийники деб нисбат беришади? * 1000 байт

  37. Адабий тил услубларининг қайси бири инсон амалий ҳаётининг барча томонларини қамраб олади? * Бадиий услуб

  38. Аёл қалби тош бўлса ҳам аллақаери пахтадай юмшоқ, ипакдай майин бўлади. Ушбу гапда гумон олмоши қайси гап бўлаги вазифасида келган? * эга

  39. Азизлар бир кун келиб афсус надоматнинг заҳарли қум шаробини ичмаслик учун, қўлнинг кири бўлган пулни инсонийлик қадр-қийматидан юқори қўймайлик. Ушбу гап таркибида жуфт сўзлар қандай гап бўлаги вазифасида келган? * Воситали тўлдирувчи, воситасиз тўлдирувчи, сифатловчи аниқловчи, қаратқоч аниқловчи

  40. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап берилган қаторни топинг. 1.Кимнинг номи улуғ бўлса уни порлоқ келажак кутади; 2. Кимнинг кўнгли тўғри бўлса унинг йўли ҳам тўғри бўлади; 3. Ҳаёт шундайки, унинг ситамларидан ҳамма ҳам муваффақиятли ўта олмайди; 4. Севги шундай навбаҳорки, у тикандир гуд қилур. * 2. Кимнинг кўнгли тўғри бўлса унинг йўли ҳам тўғри бўлади; 4. Севги шундай навбаҳорки, у тикандир гуд қилур.

  41. Антуан де Сент Экзюпери ўзининг қайси романида замон ва инсонлар ҳақидаги ўйларини баён қилган? * “Эркаклар замини”

  42. Антуан де Сент Экзюперининг “Кичик шахзода” асарида кичкина шахзода қиёфасида қандай куч намоён бўлади? * Эзгулик

  43. Антуан де Сент Экзюперининг илк йирик асари қандай номланган? * “Жануб чопари”

  44. Асос+сўз ясовчи қўшимча+сўз ясовчи қўшимча шаклидаги сўзлар қаторини топинг. * эпчиллик, саноқ, тинимсиз

  45. Атойининг бошдан оёқ савол-жавоб асосида ёзилган ғазали ... . * “Кўнгул олдинг бегим”

  46. Аҳиллик бор ерда темир ҳам сувга чўкмайди. Берилган гапда синтактик бўлаклар тартиби қандай? * аниқловчи, ҳол, эга, ҳол, кесим

  47. Бадриддин Хилолийнинг “Шоҳ ва гадо” асарларини ўзбекчага ким тажрима қилган? * Огаҳий

  48. Барча мақтанчоқларнинг бирдан-бир қисмати шуки, улар эртани кеч қилади дейишади. Ушбу гапда эргаш гап бош гап таркибида олмош билан ифодаланган қайси гап бўлагини изоҳлаб келган? * кесимни

  49. Берилган бирикмаларнинг қайсиларида сифат бошқарувчи вазифада келган? * Қалампирдай аччиқ, мен учун азиз

  50. Берилган гапда майли сўзи тўғри изоҳланган жавобни белгиланг. * Ҳа! майли буни ҳозирча очиқ қолдирамиз

  51. Берилган гапларнинг қайси бири тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап эмас? * Шуниси муҳимки биз келажаги буюк давлат фарзандларимиз

  52. Берилган гапларнинг қайси бирида олмош сифат ўрнида қўлланилган? * Гулларнинг кўп пушти ранг, ана шу ранг менга жуда ёқади.

  53. Берилган гапларнинг қайси бирида сифат бошқаруви мавжуд? * Мен суюнган суюкли шунчалар гўзал ойданда гўзалдир, кунданда гўзал

  54. Берилган диалоглардан қайси бирида тўлиқсиз гап иштирок этган? * - Қайтганларидан кейин шерикларингни кўрдиларингми? – Кўрдик

  55. Берилган кўчирма гапли қўшма гапларнинг қайси бирида кўчирма гап қисми эга эргаш гапли қўшма гапга тенг? * Софдил вазирлардан бири: “эй подшоҳи олам ҳар ким ғазабини ичига ютса, у гуноҳкорнинг гуноҳидан ўтади дебди”

  56. Берилган кўчирма гапли қўшма гапларнинг қайси бирида кўчирма гап қисми боғланган қўшма гапга тенг? * Иккинчи вазир: “бу асир подшоҳни ҳақорат қилди, васхонига ёмон гапларни айтди”

  57. Берилган кўчирма гапли қўшма гапларнинг қайси бирида кўчирма гап қисми сабаб эргаш гапли қўшма гапга тенг? * Шунда подшоҳ жаҳл билан дебди: “сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони хайрихоҳлик юзасидан айтулғон” эди

  58. Берилган қайси гапда ўзлик олмоши ўрнидан кишилик олмошини қўллаб бўлмайди? * Қурбонбиби фотиҳа тўйдан кейин бироз ўзига келган эди.

  59. Берилган мисолларнинг қайси бирида от ва сифат ясовчи қўшимчалар орасидан шаклдошлик омонимлик ҳодисаси юз бермаган? * Оташин, яширин, тилак, элак

  60. Берилган ўлчоқ сўзларнинг қайсилари фақат ўлчов ҳисоб маъносини билдиради? * Берилганларнинг барчаси ҳам ўлчов-ҳисоб маъносини билдиради

  61. Берилган феълларнинг қайсилари кўмакчи феъл вазифасида кела олмайди? * Барчаси кўмакчи феъл вазифасида кела олмайди

  62. Билимдон, маданиятли одам билан жоҳил, нодон, саводсиз ўртасида катта фарқ бор. Бу дунёнинг гўзаллиги, бойлиги, бетакрор саховатлилиги санъат туфайлидир. Ушбу гапларда сўз ясовчи қўшимчалар сони нечта? * 8 та

  63. Бир чимдим ухлаб олди, кўп китоб ўқиган, оз сўз соз сўз, уч марта чопиқ қилинди. Берилганларнинг қайси бирида даража миқдор ҳоли иштирок этган? * бир чимдим ухлаб олди, уч марта чопиқ қилинди

  64. Бирилган гапларнинг қайси бирида олмош феъл ўрнида қўлланилган? * Карим гулларни уза бошлади, бу эса боғбоннинг жаҳлини чиқарди

  65. Биринчи бўлиб “Мустақиллик” орденига муносиб кўрилган адиб? * Абдулла Қодирий

  66. Биринчи устунда сўзлар кўчма маънода қўлланганда иккинчи устундаги берилган қайси сўзга маънодош (синоним) бўла олади? I. 1.югурмоқ, 2. уймоқ, 3.баҳор, II. А) пайдо бўлмоқ, В) муддат давр, С) азоб бермоқ *югурмоқ – пайдо бўлмоқ, уймоқ – азоб бермоқ, баҳор – муддат, давр

  67. Бобур Самарқандда бино қилинган Амир Темур боғларига таъриф берар экан, уларнинг қайси бирининг кўшкида Темурбекнинг Ҳиндистон уруши тасвири келтирилганилиги ўзининг “Бобурнома” асарида айтиб ўтади? * Боғи Дилкушо

  68. Боғлама иштирок этмаган гапни аниқланг. * Мен айтмаган сўзни айтажак кимдир

  69. Болгар ёзувчиси Павел Василевнинг “Тўсиқ”, “Ўлчамлар” каби қиссаларини рус ёзувчиси Сергей Залигиннинг “Комиссия” романини ўзбек тилига таржима қилган адибни аниқланг. * Зоҳир Аълам

  70. Бу услубда тилнинг икки вазифаси, ахборот узатиш ва даъват этиш, буюриш вазифасида амалга ошади. Ушбу таъриф адабий тил услубларининг қайси бири ҳақида? * Расмий услуб ҳақида

  71. Бунча бино қўйма зарин чопонларга, саратонда япроқ бўлгин деҳқонларга. Мисралари қайси шоирнинг замондошларига мурожаати ҳисобланади? * Иқбол Мирзо

  72. Вазифадош кўмакчи берилган қаторни топинг. * Уст, олдин, авал, қош

  73. Ватан туйғуси бу – озод халқнинг муносиб фарзанди, мустақил мамлакатнинг фидоий фуқароси бўлмоққа интилиш туйғусидир. Ушбу гапдаги қўшимчалар тўғри ва миқдорини топинг. * 3 та сўз ясовчи, 2 та луғавий шакл ясовчи, 8 та синтактик шакл ясовчи

  74. Ғ.Ғулом ҳикоялари билан қайси ғарб ҳикоянавис ёзувчисининг ҳикоялари ўртасида муайян ўхшашлик, умумийлик бор? * О.Генри

  75. Гап таркибида соф модал сўз иштирок этган гапни топинг. * Ота-онам аввало, бу ишни бошлашдан илгари мен билан маслаҳатлашади

  76. Гапирганда овози худди учидан чиққандай гулдираб, жаранглаб эшитилади. Ушбу гапда нечта ясама феъл бор ва улар қайси сўз туркумларидан ҳосил бўлган? * 3 та от ва тақлид сўзлар

  77. Гул тергани келганмиз, ўқиш учун келганмиз, дам олишга келганмиз, атайлаб келганмиз. Берилган синтактик бирикмаларнинг қайси бирида тобе сўз мақсад маъносини ифодалайди? * барчасида мақсад маъноси ифодаланган

  78. Достончилик тараққиётида энг ривожланган давр қайси даврга тўғри келади? * XIX-XX асрлар

  79. Ёзма нутқнинг ҳарфлар тизимини ўрганувчи тилшунослик бўлими? * Графика

  80. Ёмон билан йўлдош бўлсанг, ёмондан бурун ўласан яхши билан сирдош бўлсанг, яхшилик билан ўласан. Ушбу мақолда нечта сифат отлашиб келган. * 3 та

  81. Замонавий ўзбек адабиётида яратилган дидактик асарни топинг. * “Жавоҳирлар сандиғи”

  82. Зулм ўзингга фисқдур, эй хушёр, Гум қил ани бўлса санга хушёр байтида қандай шеърий санъат қўлланган? * Тажнис

  83. Илм савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан айириб берур. Ушбу гап ҳақида қайси ҳукм тўғри? * Уюшиқ бўлакли гап

  84. Имло қоидасига кўра хато ёзилган сўзни топинг. * Залворли, (томадун)

  85. Ислоҳотларни чуқурлаштириш амалга оширилган тадбирларнинг самарасини оширмоқда. Ушбу гапда феълнинг вазифа шакллари қайси гап бўлаги вазифасига ихтисослашган? * эга, кесим, аниқловчи

  86. Исмларнинг муносабат шаклларини ясовчи қўшимчаларни топинг. * -им, -имиз, -ла

  87. Истак-мақсад сўроғи иштирок этган гапни топинг. ? У инсон меҳрига ташна

  88. Йиғин, ёғин, эркин, яширин, кўрин, артин. Ушбу сўзлар таркибидаги –ин қўшимча маъно вазифасига кўра қандай қўшимча? * Сўз ясовчи ва нисбат шакли

  89. Йигит – қизларимиз ўз ақлу-заковати, куч-қудратини тўла-тўкис намоён қила олишган. Ушбу гапда жуфт сўзлар қандай гап бўлаги вазифасида келган? * эга, воситасиз тўлдирувчи, ҳол

  90. Касбий атамалар берилган қаторни топинг. * Андава, соғмоқ, йигирмоқ

  91. Кимки бир товоқ ошнинг қули эрса, керакдир юзига қозон қораси. Ушбу гап эргаш гапнинг қайси турига мансуб? * Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап

  92. Кимки олмаса ҳаётда таълим, Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим. Ушбу ҳикматли сўзлар муаллифини аниқланг. * Рўдакий

  93. Кимни дардига ким дармон эмасдир. Ушбу гап ... . * эга эргаш гапли қўшма гап

  94. Кимнинг асарида салтанатни юксалтирадиган йигирма икки фазилат кўрсатилган? * Огаҳий – “Огоҳнома”

  95. Киритма гап ва ажратилган гап бўлак билан мураккаблашган содда гап қайси қаторда берилган? * Бу сафар (менга Мактуба хола ҳамроҳ бўлди) қишлоққа кечқурун қош қорайганда кириб бордик.

  96. Кўмакчи феълни сўз қўшилмасида –ма бўлишсизлик қўшимчаси қандай маънони ифодалайди? * Етакчи феълга қўшилса давомий бўлишсизлик маъноси, кўмакчи феълга қўшилса бир марталик ҳаракат инкорини ифодалайди

  97. Кўплик шакли ҳурмат маъносини ифодалаганда, кўплик ва эгалик қўшимчаси қандай ўринлашади? * Кўплик шакли ҳурмат маъносини ифодалаганда, қайси шахсдаги эгалик қўшимчаси билан қўлланилганига кўра ундан олдин ёки кейин келиши мумкин

  98. Қайси адиб шеър учун уч хусусият: эзгулик, гўзаллик, донолик шарт бўлишини таъмидлаган? * А.Добролюбов

  99. Қайси боғловчи воситалар уюшиқ бўлакларнинг бирини тасдиқлаб, иккинчисини эмас инкор этиб боғлайди? * Ё .......ё..... ёки айирув боғловчилари

  100. Қайси гап таркибида от+сифат шаклидаги бирикма мавжуд? * Меҳмон отангдан улуғ

  101. Қайси гап таркибида ясама сифат мавжуд? * Йўлнинг икки бетидаги қорамтир, оқ, қизил дарахтларнинг танга-танга барглари силлиқ қуёш нурида марвариддек товланади

  102. Қайси гапда “ҳам” сўзини боғловчи воситаси ўрнида қўллаш мумкин? * Ўзи бало тоғнинг бошида ўтирармиш, кун-у тун, ёз ҳам қиш

  103. Қайси гапда воситасиз тўлдирувчини қаратқич аниқловчи ўрнида қўллаш билан боғлиқ услубий хатога йўл қўйилган? * Ҳамма сиёсий ишларни тўқсон фоизини кенгашга қўйиб, бир улушини қиличга топширишга ўрганган Темурбек бошқача ўйларди

  104. Қайси гапда ибора эга вазифасида келган? * Аравани қуруқ олиб қочиш эви биланда

  105. Қайси гапда қўлланган ўлчов сўзи алоҳида қўлланганда предмет номини билдириб, матн ичидагина ўлчам маъносини билдиради? * Уйгача юз қадам қолди

  106. Қайси гапда омоним қўшимчалари иштирок этган? * Юз тилим бўлди тилимдир бевафонинг дастидан; Барнохон кутубхонангизнинг фаол китобхонларидан

  107. Қайси гапда сўз ясов қўшимчани қўллаш билан боғлиқ хатога йўл қўйилган? * Буқротдан сўрадилар: баодоб билан ноодобнинг ўртасида фарқ нимада; Бир ҳакимдан кўрган яхши хулқдор киши ким деб сўрадилар

  108. Қайси гапда тенг боғланишли бирликлар қўлланилган? * Барча гапларда

  109. Қайси гапда тенг боғловчиси қўлланган? * Менга Пушкин бир жаҳону, менга Байрон бир жаҳон лек Навоийдек бобом бор кўкси қалқон ўзбегим

  110. Қайси гапда тире нотўғри қўлланган? * Ҳалол яшамоқ – халққа хизмат қилмоқ ҳисобланади

  111. Қайси гапда ўрин ҳоли кесим вазифасида келган? * Даладан чарчаб келган йигит тезда ухлаб қолди

  112. Қайси гапда ўтган замон сифатдоши сифатловчи аниқловчи ва феъл-кесим вазифаларида келган? * Зеби юрагида тугулиб ётган зўр тугунни ечиб юборган эди

  113. Қайси гапда ўтган замон сифатдоши сифатловчи аниқловчи вазифасида келган? * Бу овоз ҳали мағзи илимаган далаларга осмондаги оқимтир юлдузларга тегиб, акс-садо бераётгандек туюларди

  114. Қайси гапда феъл билан ифодаланган феъл-кесим қатнашган? * Йўқолинг сиз ади-бади айтишишга вақтим йўқ

  115. Қайси гапла қаратқич аниқловчи уюшиб келган? * Саида кеча унинг тўқими тескари бўлиб юргани ва ҳозир қилдан қийиқ топаётганининг сабабини фаҳмлади

  116. Қайси гапла ўрин ҳоли кесим вазифасида келмаган сўзга боғланган? * Даладан чарчаб келган йигит тезда ухлаб қолди

  117. Қайси гапларда орттирма даражадаги сифат кесим вазифасида келган? * Иш жуда нозик, ғоятда қўрқинчли эди; Ҳовли ҳам уй ҳам бўм-бўш, ҳамма ёқ сув қўйгандек жим-жит эди.

  118. Қайси достонда “ғарибнинг кўнглини овламоқ савобдир”, “қиличдан сесканмас ботирнинг тани”, “гавҳарни не билсин ушалган сопол”, “яхшиларнинг юзин кўрсанг жаннатдир, ёмон одам қилган иши миннатдир” каби байтлар ҳикматли сўзлар даражасига кўтарилган? * “Кунтуғмиш”

  119. Қайси ёзувчи ўзи эътироф этганидек бола ва ўсмир руҳидаги гўзалликни ҳимоялашга эътибор бериб келяпти? * Худойберди Тўхтабоев

  120. Қайси жавобда сўз бирикмалари таркибида сифатлашув ҳодисаси юз берган? * чинни пиёла, пиёда аскарлар, биллур қандил

  121. Қайси жавобда шаклдош сўзлар берилган? * эпчиллик, чарс, суғур

  122. Қайси жавобдаги гапда вазифадош кўмакчи иштирок этган? * Укасининг мантиқи қаршисида Ҳакимбойвачча ҳам эсанкираб қолди

  123. Қайси қатор гапда белгиланган олмоши иштирок этмаган? * Дилдора ҳали ёш бўлса ҳам ақли бутун

  124. Қайси қаторда битишувли сўз бирикмаси келтирилган? * бирдан янграмоқ

  125. Қайси қаторда бўлишсизлик шакли орқали давомий бўлишсизлик маъноси ифодаланган? * У дарсларни тайёрламай қўйди

  126. Қайси қаторда зид маъноли сўзлар биргаликда янги сўз ҳосил қилган? * Ёшу-қари, аччиқ-чучук, узоқ-яқин

  127. Қайси қаторда истак гап берилган? * Истак гап берилмаган

  128. Қайси қаторда луғавий ва синтактик шакл ясовчи қўшимча орасида омонимлик муносабати юзага келган? * Булоққа, чайқа

  129. Қайси қаторда от ва феъл ясовчи қўшимчалар берилган? * Кўрик, бирик

  130. Қайси қаторда синтактик шакл ясовчи қўшимчадан ўзаро омонимлик ҳосил қилинган? * Ишланг, опанг

  131. Қайси қаторда сўзлар тўғри ёзилган? * Халқ таълими вазирлиги, Республика Олий Кенгаши

  132. Қайси қаторда ўтимсиз феъллар восита ёрдамида ўтимли феълга айланган? * Қувонтирмоқ, тарқатмоқ, чиқармоқ

  133. Қайси қаторда ҳоким сўз сифат билан ифодаланган сўз бирикмалари берилган? * Отдан балан, укамдек ишчан

  134. Қайси қаторда ҳолнинг маъно жиҳатдан уч тури мавжуд? * Оз сўзласанг ҳам доимо соз сўзла

  135. Қайси қатордаги бирикувларда тобе сўзлар қўчма маънода қўлланган? * Илиқ муносабат, чуқур текширмоқ, хира одам

  136. Қайси қатордаги гап таркибида ўзлик нисбати шаклидаги феъл мавжуд? * ўксиниб, хўрсиниб йиғлар юрагим

  137. Қайси қатордаги гапда келишик шакллари кўмакчилари билан синоним бўла олади? * Барча жавоблар тўғри

  138. Қайси қатордаги гапда ясама сўз қўлланган? * Чол дарё ёқасига балиқ овлагани кетибди

  139. Қайси қатордаги муносабат шакллари тўғри ва тўлиқ келтирилган? * эгалик, келишик, шахс-сон, замон, майл шакллари

  140. Қайси қатордаги нарса от ясовчи қўшимчалар омонимлик (шаклдошлик) хусусиятига эга? * -гич, -дон, -ги, -ма

  141. Қайси қатордаги сифатнинг орттирма даражаси ясама сифатдан ҳосил қилинган? * Кимдир елпиб-елпиб барра гўштдан кабоб пишираяпти

  142. Қайси қатордаги сифатнинг орттирма даражаси ясама сифатдан ҳосил қилинган? * Қирғовул ўрта Осиёдаги энг чиройли қушлардан биридир

  143. Қайси қатордаги сўзларда урғу охирги бўғинга тушмайди? * Қачондир, ёзамиз, дўстларга

  144. Қайси қатордаги фикр нотўғри? * феълнинг ҳеч қандай қўшимчаларсиз асосининг ўзи хабар майли ҳисобланади

  145. Қайси қатордаги ҳаракат номининг шаклдош омоними мавжуд? * Илмоқ, қуймоқ

  146. Қайси қатордаги ҳаракат номлари таркибидаги сўз ясовчи қўшимча қўлланган? * Кечикиш, бўзариш, ўйнаш

  147. Қайси мисолларда сўз ясовчи қўшимча билан омонимлик ҳосил қилган? * Келинчак, беланчак, қўлланма, гапирма

  148. Қайси олим амир чопарига “Мен илмни хор қилмайман, уни ҳукмдорлар эшигига олиб бормайман” деб жавоб берган? * Имом ал-Бухорий

  149. Қайси халқ қўшиғини савол-жавоб қўшиғи дейиш мумкин? * Бошгинам оғрийди

  150. Қайси шоир умрининг охирида “Ёдгорлик” деб номланган шеърий тўплам тайёрлади? * Миртемир

  151. Қайси шоирнинг юзи азбаройи ҳижрон азобини чекаверганлигидан сарғайиб кетиб, олтинни яширадиган даражага етди ва бунинг олдида тиллонинг сариқлиги ҳеч нарса бўлмай қолди? * Лутфий

  152. Қайси эртак қаҳрамонлари юраги ва кўзига кўзгу парчаси тушиб қолгач, бувисини масхаралайдиган, қўни-қўшнилар устидан куладиган, чиройли гулларни топтайдиган болага айланиб қолади? * “Қор маликаси”

  153. Қатор ундошли сўзлар берилган жавобни топинг. * гўшт, назм, қадр

  154. Қизил қалпоқ, жигарранг куртка кийган бу болагинанинг тим қора кўзлари, дум-думалоқ лўппи юзи. Ушбу гапда сифат туркумига мансуб нечта сўз мансуб? * 7 та сифат, 2 таси орттирма даражада

  155. Қол, қор, қот сўзларининг маъноларини фарқлашга хизмат қилаётган товушларни аниқланг? * Тил олди ундошлари

  156. Қуйидаги асарларни уларнинг муаллифлари билан тўғри кўрсатинг. * “Ҳақиқатнома” – Саид Қосимий, “Даҳнома”-Юсуф Амирий

  157. Қуйидаги гапда қандай тиниш белгилар керак? Ҳалимахонни кўрдим сира ўзгармабди ҳамон ўша-ўша. * вергул, икки нуқта, нуқта

  158. Қуйидаги гапда нечта вергул қўлланилиши керак. Боғдан чиқиш учун бир неча қадам олдинга ёргач ёниб турган қизга кўзи тушди уялганидан бир зумда қизариб-бўзариб кетди кетмонга тикилиб қадамини тезлатди. * битта

  159. Қуйидаги гапда нечта ясама сўз қўлланилган? Атиргул ушлаган оғироёқ аёлга боқиб, тўғриси, болаларча содда хаёллар оламига шўнғиб, унинг севинч тўла нигоҳидан порлоқ орзуларини ҳис этдим. * 7та

  160. Қуйидаги қайси сўзлар бир асосдан ясалади? * ботиқ, ботқоқ

  161. Қуйидаги сўзларнинг қайсиларида тутуқ белгиси унлини чўзиқроқ айтилишини ифодалаш учун хизмат қилади? * даъво, шуъла

  162. Қуш эдим қанотим қайрилди Гул эдим булбулдан айрилдим Кўнглим синди чил-чил Менинг осуда юрагимни гоҳ-гоҳ сўроқламас ҳеч ким. Ушбу гапда фонетик ўйин асосида ёзилган сўзлар қайси гап бўлаги вазифасида келган? * эга, кесим, аниқловчи, тўлдирувчи

  163. Қуш эдим қанотим қайрилди Гул эдим булбулдан айрилдим Кўнглим синди чил-чил Менинг осуда юрагимни гоҳ-гоҳ сўроқламас ҳеч ким. Ушбу гапда фонетик ўйин асосида ёзилган нечта сўз бор ва уларнинг нечтаси феъл сўз туркумига мансуб? * 6 та сўз, 3 таси феъл

  164. Қуш эдим қанотим қайрилди Гул эдим булбулдан айрилдим Кўнглим синди чил-чил Менинг осуда юрагимни гоҳ-гоҳ сўроқламас ҳеч ким. Ушбу гапда фонетик ўйин асосида ёзилган нечта сўз бор? * 6 та

  165. Лилипутияда амалдорларни қандай ном билан аташган? * Гурго

  166. Лоқайдлантирмоқ сўзи таркибидаги қўшимчалар вазифасига кўра қандай қўшимча саналади? * сўз ясовчи, луғавий шакл ясовчи

  167. Лутфийнинг “Не бўларсан” ғазалида ёрнинг чиройли юриши нимага ўхшатилган? * Тоғ каклигига

  168. Мақол, матал, топишмоқ ўзбек фолклорининг қайси турига мансуб? * махсус турига

  169. Мақсуд Қориевнинг 60-йилларда ёзган насрий асарларининг асосий мавзуси нима ҳақида бўлган? * Ёшлар ҳақида

  170. Махмурнинг бизгача қанча шеъри етиб келган. * 69 та

  171. Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг куч-қудратидир. Ушбу гапда нечта ўринда от туркумига мансуб сўз қўлланган? * 5 та

  172. Мен у йил деҳқончиликдан ҳеч нарса олмадим // кузги буғдойнинг бошоқлари шира олаётган вақтда ола булут пайдо бўлиб, бошоқлар куйиб қовжираб кетди. Ушбу гапда // белгиси ўрнида қандай тиниш белгиси қўйилади? * икки нуқта

  173. Мен ҳам эшитганим ва кўрганимни айтаманда жўра. Берилган гапда исмлар гуруҳига кирувчи нечта сўз бор, улар қандай синтактик вазифада келган? * 4 та; эга, тўлдирувчи, ундалма

  174. Меҳмон жиддийлашди, ниманидир исботламоқчидай бир кескин гапирди. Ушбу гапда ясама сўзлар миқдорини топинг. * 4 та

  175. Миртемирнинг “Қишлоғим” шеърини қайси шеърнинг мантиқий давоми дейиш мумкин? * “Балиқ ови”

  176. Миртемирнинг қайси шеърини “Балиқ ови” шеърининг мантиқий давоми дейиш мумкин? * “Қишлоғим”

  177. Мумтоз адабиётимизда қайси адиб ўз ғазалида кўзни тарозига ўхшатиб, бу борада халқ орасида “Кишининг кўзи тарози” деган мақол борлигини таъкидлаб ўтади? * Лутфий

  178. Мумтоз шеъриятимизнинг асосий тасвир манбаи нима? * кўнгил

  179. Мустақиллик! Барча жабру ситамлардан ўтган эндигина сенинг қўлингдан тутган сени йўқотиб қўймаслик учун бутун вужудим билан сен учун яшаётганларнинг орзусисан. Ушбу гапнинг кесими қайси жавобда тўғри кўрсатилган? * орзусисан

  180. Муҳаммад Али қаламига мансуб роман хроника асарини аниқланг. * “Абадий соғинчлар”

  181. Алишер Навоий қайси асарида “Илгимдан келганича зулм тиғини ушатиб, мазлум жароҳатига интиҳом малҳамини қўйдим ва илгимдан келмагинини ул ҳазрат арзига еткурдим” деб ёзади? * “Вақфия”

  182. Алишер Навоийнинг адабиётшуносликка оид асарларини кўрсатинг. * “Мажолис ун-нафоис”, “Мезон ул-авзон”

  183. Насриддин Афанди бадиий сиймоси кенг миқёсда илк бор кимнинг асарида ўз ифодасини топган? * Зоҳир Аълам

  184. Насрий-шеърий йўлда ёзилган асарлар қайси жавобда тўғри берилган? * “Гулистон”, “Маҳбуб-ул қулуб”

  185. Не бир буюк зотлар бош эгди ночор. Томуғдан йўл топмай нурди ҳаётга. Остига чизилган томуғдан сўзининг манодоши қайси қаторда тўғри берилган? * дўзах

  186. Ноз-у ало-у ғамзаси қасдим қилурлардам-бадам. Ваҳ мунча офатму булур бир одамийзод устина?! Огаҳий қаламига мансуб ушбу байтда қўлланган ташхис санъатига мансуб ҳолатни аниқланг. * Инсоннинг ўзидаги ҳолат

  187. Нурхон, Ҳайдар соқов, Шокир мишқи қайси ҳикоя персонажлари ҳисобланади? * “Улоқда”

  188. Нутқнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилувчи бирликларни топинг. * Ибора, тасвирий ифода

  189. Оғзаки нутқнинг товуш тизимини ўрганувчи бўлим? * Фонетика

  190. Оғзаки нутқнинг энг кичик бошқа майда бўлакка бўлинмайдиган қисмини топинг. * Товуш

  191. Одам кимдан, нимадан қўрқиши лозим, мақтанчоқдан, чақимчидан ҳамда хасис бойдан. Ушбу гап таркибида қайси гап бўлаги тушиб қолган? * эга ва кесим

  192. Одами эрсанг демагил одамий анингки йўқдур халқ ғамидин ғами. Навоийнинг ушбу байти қўшма гапнинг қайси турига мансуб? * Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап

  193. Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романидаги “Бобо Ҳусайн исмли” персонаж муаллифи ким эди? * Улуғбекнинг суюкли навкари

  194. Озайтирма даража шаклидаги сифат эгага боғланган қаторни белгиланг. * Шамнинг қизғиш шуъласи кулбага файз бериб турар эди

  195. Озайтирма даражадаги сифат берилган қаторни аниқланг. * Дунёдаги энг орзуман халқ ўзбек бўлса ажабмас

  196. Ойгул туриши билан сарой чарақлаб кетди, Ҳаммаёқ бўлиб равшан ойлар ярақлаб кетди. Ушбу шеърий парчадаги қўшма феъллар сонини аниқланг. * қўшма феъл йўқ

  197. Оқшомдан бошлангай одатда тонглар, Сукутдан узилгай гулдуроз бонглар. Бошинг букма сира ҳокисор банда, Эрта руҳинг топгай олий оҳанглар. Ушбу шеърий парчадаги гап бўлаги вазифасини бажарган сўзлар миқдорини аниқланг. * 14 та

  198. От-кесимларни эга билан мослаштирувчи сақланмоқ, саналмоқ каби сўзлар қандай номланади? * Боғланма

  199. Расул Ҳамзатов шеърларини ўзбекчага таржима қилган адибни аниқланг. * Эркин Воҳидов

  200. Рус адиби Лермонтовнинг “Маскарат” асарини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган адибни аниқланг. * Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек

  201. Сабаб-мақсад сўроғи иштирок этган гапни кўрсатинг. * Нега инсон меҳрга ташна

  202. Сайроқи, тутатқи, оташин, пушти, қишлик, ёшлик, чизғич, ювош, оқшомги, сезги, эринчоқ, мақтанчоқ. Берилган жуфтликларнинг қайси бирида от ва сифат ясовчи омоним қўшимчалар иштирок этган? * Сайроқи, тутатқи, қишлик, ёшлик, чизғич, ювош, оқшомги, сезги

  203. Санаб саноғига етолмади. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида жами неча марта товуш алмашиш ҳодисаси юр берган? * 4 та

  204. Санаб саноғига етолмади. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида жами нечта товуш ўзгариши юз берган? * 5 та

  205. Сарпарда чап томонида биланд қилиб тўшалган оқ кигизлар устида, эгнига узун қора чопон кийган бир одам (ё раб бу одам Шоҳ Ғазнавий эди) узала тушиб ётар эди. Ушбу гап ҳақида берилган тўғри ҳукмни аниқланг. * Ажратилган бўлак қатнашган содда гап; Мураккаблашган содда гап

  206. Сергей Есениннинг “Синглимга хат” шеъри таъсирида қайси ўзбек адиби “Опамга хат” шеърини ёзган? * Усмон Носир

  207. Сонлар маъносига кўра дастлаб қандай турларга бўланида? * Миқдор ва тартиб сон

  208. Соннинг қайси тури гапда кириш сўз бўла олади? * Тартиб сон

  209. Сўз ясовчи ва луғавий шакл ясовчи қўшимчалар шаклдош (омоним) қўлланган қаторни топинг. * Чиқар, кўкар, келар

  210. Тақлид сўзлардан кўпроқ қайси сўз туркумлари ясалади? * феъл

  211. Талаффузда товуш орттилиши юз берган сўзлар қаторини топинг. * табиат, доим, элли


  212. Download 118,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish