Ҳисоблаш тизимсининг ахборот асослари


 Микропроцессор тизими шиналарининг асосий



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/59
Sana25.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#275562
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59
Bog'liq
3085-Текст статьи-7658-1-10-20200822

8.2. Микропроцессор тизими шиналарининг асосий
характеристикалари ва функционал вазифалари (К 580 МП мисолида). 
Шиналарининг функционал вазифалари: 
 
1. Адрес шинаси (адрес магистрали, адрес канали) МП дан хотира 
ва кириш-чиқиш портларига адресларни узатиш вазифасини бажаради. Адрес 
шинасининг 8 та линияси (А
15- 8
) сахифанинг адресини, қуйи 8 та линияси 

7-0
) эса сафихадаги мисра адресни узатади. 
МПС нинг компонентлари шиналарга, учта барқарор холатга эга 
бўлган, мантиқий буферлар орқали уланади. Худди шу буферлар ёрдамида 
хотирага тўғридан-тўғри мурожат (прямай доступ к памяти - ПДП) режими 
хам амалга оширилади. 
Мантиқий буфер холатларидан иккитаси – 0 ва 1 мантиқий кучланиш 
сатхларига мос бўлса, учинчи холат – юқори қаршилик бўлиб, МПС 
компоненталарини шинадан “узади”. 
2. Берилганлар шинасини (ахборот канали ёки шина берилганлар 
канали) икки йўналишли 8 та (Д
7-0
) линиялар ташкил қилади. Ушбу 
линияларга хам қурилмалар учта холатга эга бўлган мантиқий буферлар 
орқали уланади. Берилганлар шинаси ёрдамида МПС нинг барча 
компененталари ўзаро маълумот алмашишади. Бу маълумотларга 
камандалар, операндлар, натижалар, киритилаётган ва чиқарилаётган 
берилганлар киради. Маълумотларни узатиш йўналишини МП генерация 
қилувчи махсус бошқарувчи сигналлар (DBIN, WR) аниқлайди. 
3. Ўнта линиядан иборат бўлган бошқарув шинаси МПС 
компоненталарининг ишлаш характерини ва тартибини аниқловчи бошқарув 
сигналларини узатишга хизмат қилади. Ушбу сигналларни қуйидаги тўрта 
гурухга ажиратиш мумкин. 
I. МП холатини аниқловчи бошқарув сигналлар. 
1. RESET – “СБРОС” кириш сигнали, МП хотирасининг нолинчи 
ячейкасидан бошлаб ёзилган программани бажарилишига ундайди. 
2. REАDY – “хозирлаш” кириш сигнали, МП ишлашини тўхтатиб, 
асинхрон режимида маълумот алмашувини ташкил қилишни таъминлашга 
хизмат қилади. 
3. WАIТ – МП нинг чиқиш сигнали. Ушбу сигнал МП ни кутиш 
холатида эканини кўрсатади. 
II. Адрес ва берилганлар шиналарини бошқарувчи сигналлар. 
1. DBIN – қабул қилувчи чиқиш сигнали. Ушбу сигнал маълумотлар 
алмашуви берилганлар шинасидан МП га узатилаётганини кўрсатади. 


60 
2. WR – узатувчи чиқиш сигнали. Ушбу сигнал маълумотлар МП дан 
берилганлар адрес шинаси орқали узатилаётганлигини кўрсатади. 
3. НOLD – сўровчи кириш сигнали. Ушбу сигнал МП га ташқи 
қурилма адрес ва берилганлар шиналарини маълумотлар алмашинувида
хотирага тўғридан – тўғри мурожат режимида фойдаланишини маълум 
қилади. 
4. НLDА – НOLD сўровини тасдиқловчи чиқиш сигнали. Ушбу 
сигнал адрес ва берилганлар шиналарига уланган уч холати мантиқий 
буферлар юқори каршилик холатига ўтказилаганлигини маълум қилади. 
III. Ташқи қурилмалардан узишни сўраб бериладиган сигналлар. 
1. INT-узишни сўровчи кириш сигнали. Ушбу сигнал МП га ташқи 
қурилма маълумот алмашувига тайёр эканини маълум қилади. 
2. INTЕ – узишга рухсатни маълум қилувчи чиқиш сигнали. Ушбу 
сигнал МП хисоблаётган программани узиш мумкин ёки мумкин эмаслигини 
маълум қилади. Бу сигнал программа асосида бошқарилади. Айнан шу 
маънода программанинг маълум сигментини узиш ёки узмасликни хал 
қилади. 
Ушбу сигналлар узишни программа асосида бошқаришни ташкил 
қилиш билан бир қаторда узишда приоритетли тизимларни қўллаш имконини 
яратади. 
IV. Синхронловчи сигналлар. 
1. Ф 1 ва Ф 2 – МП тезлигини аниқловчи синхронловчи кириш 
сигналлари. Ушбу сигналларни ташқи синхрогенератор ҳосил қилади. 
2. SUNG - синхронловчи чиқиш сигнали. Ушбу сигнал хар бир 
машина цикли бошланишини маълум қилади. SUNG сигнали ҳосил бўлиши 
билан бир вақтда, берилганлар шинасига, олдинги машина циклидаги 
МПнинг холатини характерловчи F регистри таркиби узатилади. 
К 580 МП регистрларининг баёни. 
К 580 МП программачи нуқта назарида қуйидагилардан ибоарт:
а) амалий программа бажарилганда унинг турли маълумотларни сақлаш 
учун умумий ва махсус регистрлар тўпламидан; 
б) каманда кодига мувофиқ берилаганлар устида маълум амал бажарувчи 
арифметик – мантиқий қурилмаларидан(АРМҚ); 
в) хотира ячейкасидан фарқ қилмайдиган 1 байтли адресланувчи 256 та 
кириш, 256 та чиқиш протларидан; 
г) юқорида қайд этилган барча функционал блокларни бошқарувчи 
қурилмадан. 
Программачи учун МП нинг регистр хотиралари ахамиятли бўлгани 
учун уларни батафсил баёнини келтирамиз. 


61 
Умумий регистрлар еттита саккиз разрядли регистрлардан иборат 
бўлиб, ассемблерда қуйидаги идентификаторлар билан белгиланган А,В,С, 
D, Е, Н, L. А идентификаторли регистр акумлятор деб аталиб, АРМҚ билан 
бевосита боғланган. Унга навбатдаги бажарилган каманданинг натижаси 
ёзилади. Қолган олтита регистрлар регистр жуфтликларига
бирлаштирилиши мумкин. Регистр жуфтликларининг идентификаторлари 
уларни ташкил қилувчи иккита регистрнинг биринчи регистри
идентификатори билан белгиланади, яъни (В – В,С), D – (D, Е), Н – ( Н, L). 
Умумий регистрлардан ташқари К 580 МП таркибига, программа 
ёрдамида ўзгартирилиши мумкин бўлган қуйидаги регистрлар киради. 
1. Стек хотирасининг ташкиллаштирувчи ўн олти разрядли стекни
кўрсатувчи SP регистр. Ушбу регистр стекнинг энг юқорисидаги бўш
элемент адресни ўзида сақлайди. 
2. Бажарилаётган каманданинг биринчи байти адресини сақловчи ўн 
олти разрядли программа хисобчиси (РС) деб аталувчи регистр. 
3. Натижа белгиларини сақловчи саккиз разрядли, “Шратлар коди 
регистри” деб аталувчи F регистри. Натижа белгилари каманда
натижасининг хусусиятларини белгилайди ва процессор томоидан 
шакиллантирилади. Агар натижа маълум хусусиятга эга бўлса, F белги 
регистрининг мос разрядига 1, акс холда шу разрядга 0 ёзилади. К 580 МП 5 
та триггер – байроқчаларига эга. Хар бир триггер байроқча натижанинг 
маълум хусусиятни балгилайди. Булар қуйидагилар: 
С- ўтиш триггери, натижанинг юқори разрядидан ўтишни 
белгилайди; 
S – ишора триггери, натижанинг юқори разряди билан белгиланади. 
Z – нуль триггери, натижа нуль бўлган холни белгилайди; 
P – жуфтлик триггери, натижадаги 1 лар миқдори жуфт бўлган холни 
белгилайдилар. 
АС – қўшимча ўтиш триггери (ярим ўтиш триггери деб хам аталади), 
натижа регистрининг кичик тетрадасидан каттасига ўтиш холатини 
белгилайди. 
Одатда натижа белгилари программада шартли ўтишни ташкил 
қилишда қўлланилади. 
F ва А регистрларининг таркиблари биргаликда программанинг сўз 
холатини ташкил қилади ва бу регистр жуфтлигини PSW идектифекатори
билан белгилаб қўйилаган. 
4. МП хисобланаётган программани узиш мумкин ёки мумкин 
эмаслигини кўрсатувчи триггер. Ушбу триггер холатини МП белгилайди, 
яъни программа томонидан белгиланади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish