Бай истижрор Бу сотувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотди шартномасидир. Шартномага кўра сотувчи белгиланган график ва ўрнатилган нархларда мунтазам товар етказиб беришни таъминлаш мажбуриятини олади. Дастлабки битимдан кейин кейинги жўнатишлар учун савдолашиш шарт бўлмайди.
Бай салом Сотувчи ва харидор ўртасидаги тўловни тезда амалга ошириш, лекин маҳсулотни кейинроқ муддатда жўнатиш ҳақидаги олди-сотди шартномасидир. Бундай битим бўнакли (аванс) тўловлар битимига ўхшаш.
Хавола Бу омонатчининг ёки қарздорнинг ҳисоб ракамидан олувчи ёки кредитор ҳисоб рақамига карзни ёки маблағни ўтказиш хиз- матидир. Банк кўрсатилган хизмат учун комиссия олиши мумкин.
Жуъла Бу такдим этилган хизматлар учун комиссия олишнинг қоидага кўра шартномада кўрсатилишидир. Бу тамойил Эронда қўлланилади. Жоил деб номланувчи шахс, яъни ёлловчи бошқа томонга жоилга шартномада кўрсатилган маълум бир хизматни бажариши учун белгиланган микдорни тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Кафолат Мулк эгасига унинг мулкини учинчи шахсга бериш ёки омонатга қўйишда банк томонидан бериладиган кафолатдир. Агар мижозда ўз мулки бўйича талаблар вужудга келса ва учинчи шахс уни бажаришдан бош тортса, банк кафил сифатида муаммонинг ечими бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Мусовама Бу битим олди-сотди битимини ифода этиб, музораба тамойилидан сотувчи ва харидор ўртасидаги шартнома бахосида сотувчи томонидан амалга оширилган турли харажатларнинг хисобга олинмаслиги билан фарқ килади.
Сарф Шартнома чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш учун тузилади. Лекин баъзи мазхаблар валюта алмаштириш билан боғлик амалиётларни, агар уларда форвард битимлари мавжуд бўлса, маъқулламайдилар. Чунки форвард битимида валютани алмаштириш олдиндан келишилган курс бўйича амалга оширилади, лекин шартномани бажариш ёки валютани алмаштириш келажакдаги маълум бир муддатга кечиктирилган бўлади.
Ужр Ужр тамойилидан курсатилган хизматлар учун тариф ва комиссия олишда фойдаланилади.
Урбун Урбун тамойили бай ал-урбун шартномасидан олинган бўлиб, тўловни олдиндан ўтказишни кўрсатади. Яъни харидор товар сотиб олар экан, дастлабки бадални шартнома кучга кириши билан амалга оширади. Урбун (бадал) қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ёки сотишда капитал бозорида қўлланилади.
Ваколат Бу агентлик шартномаси бўлиб, агент бирор-бир битим ёки фаолиятда буюртмачи манфаатларини тақдим этади ва бажарган ишлар учун ҳақ олади.
Таварруқ Бу битим “муробаҳанинг акси” деб ҳам номланади; ундан аслида кредит бериш учун фойдаланилади. Бу битимда харидор сотиб олинган активни ўз бизнесида ишлатмаётган бўлади, шунинг учун уни дастлабки сотувчига ёки учинчи шахсга сотиб юборади.