Исломий молия тарихи исломий ва анъанавий молиялаштириш ўртасидаги тафовут


Ғасб (тортиб олиш) ёки порахўрлик каби ношаръий йўллар билан мол-дунё топишни тўхтатиш Исломнинг асосий ғояларидан



Download 86,02 Kb.
bet8/22
Sana03.06.2022
Hajmi86,02 Kb.
#632238
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Islom moliyasi

Ғасб (тортиб олиш) ёки порахўрлик каби ношаръий йўллар билан мол-дунё топишни тўхтатиш Исломнинг асосий ғояларидан.
Маълум бир мулк бир инсонга тегишли деган маънони, ўша инсон бу мулкни идора этишда жамият томонидан масъул, деб тушунамиз. Ислом таълимоти бўйича ижтимоий вазифани бажариш демакдир. Масалан: Акциядор компания раҳбари компанияни муайян дастур асосида бошқаради. Агар ишни яхши қилмаса, раҳбар лавозимидан бўшатилади. Чунки, исломда шароитга мувофиқ юрмаса мулкка бўлган эгалигини йўқотади ва мулк жамият қўлига ўтади (Нисо, 5).
Ислом банкларининг вужудга келиши

  • 1946-йилда “Ислом иқтисодиёти тўғрисида” дастлабки қарашлар пайдо бўлди;

  • 1958-йилда Покистонда Молия уйлари ташкил этилди;

  • 1960-йилда Ислом уламолари томонидан шариатга асосланган банк ташкил этиш мумкинлигини исботлашди;

  • 1963-йилда илк фоизсиз “Mit Chambr Saving Bank” Мисрда ташкил этилди;

  • 1970-йилда Ислом банк тизимига Муробаха кириб келди;

  • 1975-Мусулмон савдогарлари томонидан илк ислом банки “Dubai Islamic Bank” БААда ташкил этилди.

  • Мушорака – шерикчилик асосида, яъни банк ва тадбиркор томонидан маълум бир лойиҳани бирга молиялаштирган ҳолда амалга ошириш. Банк операцияларининг мушорака турида банкларнинг молиялаштиришдан кўзлаган мақсади муайян фоиз олиш эмас, балки олиниши режалаштирилган фойданинг бир қисмига шерик бўлиш ҳисобланади.

Намунавий масала (Мушорака):

  • Банк ва инвестор тенг миқдорда бизнесга капитал қўйган. Фойда 30 мингни ташкил этди.

  • Банк 15 мингни;

  • Инвестор 15 мингни олади.

  • Банк бизнесга 500 мингни, инвестор 300 мингни қўйди. Ўз навбатида банк ва инвесторнинг фойдадаги улуши 5/8 ва 3/8 ташкил этади. Энди ҳисобот даврида 65 минг зарар кўрилди.

  • Бундан келиб чиқиб, зарарнинг 65* 5/8=40625 мингини банк кўтаради, 65* 3/8=24375 мингини инвестор ўз зиммасига олади.

  • Мудораба–ишонч асосида молиялаштириш. Мазкур банк операциясининг моҳияти шундаки, бунда томонлардан бири сармоя қўювчи ва иккинчи томон иш юритувчи сифатида фаолият юритади. Демак, банк лойиҳани тўлиқ молиялаштирувчи бўлса, тадбиркор бевосита амалга оширувчи бўлиб ҳисобланади.

  • Банк 500 минг АҚШ долларига тенг миқдорда тадбиркорлик фаолиятига сармоя киритди. Бу тадбиркорлик фаолиятига 2 та ходим бириктирилган, бири малакали, иккинчиси оддий ходим. Фойда сармоя берувчи (банк) ва ходимлар орасида қуйидагича тақсимланган 60/40, ўз навбатида малакали ва оддий ходим орасидаги тақсимот 55/45.



Муробаҳа–тижорат операцияларини молиялаштириш. Ислом банклари операцияларининг ушбу турида банк муайян тижорат операциясини молиялаштиради ва шартномада кўрсатилган фойдага эга бўлади. Бунда мижоз буюртмасига кўра товар банк томонидан харид қилинади, сўнгра ушбу товар шартномада кўрсатилган устама билан мижозга сотилади. Қўйилган устама нарх банкнинг фойдаси бўлиб ҳисобланади.

  • Уй нархи $ 60000;

  • Қўшимча баҳо $ 76646.15

  • (инфляция, даромаднинг келиши ва ҳ. к.);

  • Кредит қиймати $ 136646.15;

  • 15 йил давомида тўланади;

  • Ойлик тўлов $ 759.15.

Ижор – ижара операцияси. Банк операциясининг ижор турига асосан тадбиркор кўчмас мулк ёки ишлаб чиқариш воситасини банкдан ижарага олади. Ислом банкларининг ушбу операцияси бугунги кундаги анъанавий банкларнинг лизинг операцияларига ўхшаш бўлиб, у банк ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади, бунда тадбиркор кредит учун фоиз тўламайди, балки банк балансида турган асосий воситани ижарага олиб, ижара ҳақи тўлаб боради.

Download 86,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish