Исломий молия тарихи исломий ва анъанавий молиялаштириш ўртасидаги тафовут


Қуйида шартноманинг мазкур олти қисми ҳақида тушунча берилади



Download 86,02 Kb.
bet12/22
Sana03.06.2022
Hajmi86,02 Kb.
#632238
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Islom moliyasi

Қуйида шартноманинг мазкур олти қисми ҳақида тушунча берилади:

    • таклиф

    • таклифни қабул қилиш

    • таклиф қилувчи

    • таклифни қабул қилувчи

    • шартнома мавзуси

    • тўлов.

Бундан ташқари, шартноманинг мақсад ва вазифалари шариат тамойилларига тўғри келиши керак.
Таклиф – томонлардан бирининг иккинчи томонга қаратилган баёноти бўлиб, унда биринчи томон иккинчи томонни ўз таклифини қабул қилишга чорлайди. Техник жиҳатдан олганда, таклифни шартномада иштирок этаётган ҳар қайси томон, хоҳ эҳтимолий (потенциал) харидор, хоҳ сотувчи илгари суриши мумкин. Таклифни илгари сурган томон таклиф қилувчи, таклиф юборилган томон эса таклифни қабул қилувчи, деб аталади. Таклиф аниқ ва узил-кесил ҳолда қабул қилувчига етказилган бўлиши керак.
Таклифни қабул қилиш – қабул қилувчи таклифнинг унда қилинган шартлар асосида қабул қилишини тасдиқловчи баёнотидир. Таклифни қабул қилиш жараёнида унинг айрим ёки барча шартлари бўйича ўзгариш киритилиши, таклифни қабул қилувчи томонидан қарши таклиф киритилишини англатади. Агар таклиф қабул қилинса, бу ҳақдаги хабар таклифни илгари сурган томонга аниқ-тиниқ ҳолда етказилиши лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, таклифни илгари суриш ва уни қабул қилиш оғзаки ёки ёзма равишда ёки томонларнинг муайян таклиф киритилганлиги ва уни қабул қилинганлигини англатувчи хатти-ҳаракатлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Тўлов – шартнома ҳақиқий / қонуний / яроқли бўлиши учун бажарилиши лозим бўлган сўнгги талабдир. Бу, одатда, харидор ёки ижарачи томонидан сотувчи ёки ижарага берувчига тўланадиган тўловдир. Олди-сотди шартномасида бу – нарх, ижара шартномасида эса ижара ҳақи деб аталади. 


Ўзбекистонда исломий молиялашни жорий этилиши

Ислом банки диний ташкилот эмас;


• Ислом банки хайрия ташкилоти эмас;
• Ислом банки шариат қонунлари ишлаб чиқувчи идора эмас;
• Ислом банки фақат мусулмонларга хизмат кўрсатувчи молия муассасаси эмас;
Ислом банки инвестиция-молия муассасаси бўлиб, бир тарафдан сармоядорларнинг маблағларини ишонч ва шерикчилик асосида бошқарса, иккинчи тарафдан шу жалб қилинган маблағларни жисмоний ва юридик шахсларнинг турли тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради ва шу орқали даромад (фойда) олади.

Ислом банки турли молия битимлари орқали даромад олади, жумладан:



  1. Мол-мулк (активлар) олди-сотдисини молиялаштириш (муробаҳа шартномаси) орқали;

  2. Ижара амалиёти оркали;

  3. Инвестиция фаолияти орқали (яъни турли корхоналарга тўғридан-тўғри сармоя киритиш);

  4. Йирик лойиҳаларни, масалан қурилиш билан боғлиқ лойиҳаларни истисно шартномаси орқали молиялаштириш;

  5. Қишлок хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш орқали (салом шартномаси).

  6. Бошқа турдаги молия битимлари (масалан турли ислом молия махсулотлари йиғиндисидан иборат мураккаб маҳсулотларни қўллаш орқали молиялаштириш, жисмоний шахслар ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш) орқали;

  7. Воситачилик амалиётлари оркали (масалан, пул ўтказмалари, тўловлар, валюта айирбошлаш каби чакана хизматлар кўрсатиш).




Download 86,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish