Исломда мерос ва унинг тақсимоти


ИККИ ТАРАФДАН МЕРОСГА ҲАҚДОР БЎЛИШ



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/94
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#233327
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
islomda-meros-va-uning-taqsimoti

ИККИ ТАРАФДАН МЕРОСГА ҲАҚДОР БЎЛИШ 
ҲОЛАТИ 
Гоҳида меросхўр меросга икки тарафдан ҳақдор бўлади. 
Бунда икки тарафнинг иккови ҳам асабалик тарафи бўлса, 
ўша меросхўр қувватлироқ тарафдан меросга ҳақдор бўлади. 
Масалан, ўғил бир вақтда амакининг ўғлининг ўғли бўлиши 
ҳам мумкин: бир аёл амакисининг ўғлига турмушга чиқиб, 


www.madrasa.uz
 
65 
ундан бир ўғил кўради. Кейин вафот этади. Шунда 
маййитнинг ўғли онаси учун бошқа тарафдан амакининг 
ўғлининг ўғли бўлади. Ушбу ҳолатда ўғил фақат ўғиллик 
тарафидан мерос олади. Зеро, ўғиллик туфайли амакилик 
тарафи ҳажб бўлган.
Агар икки тарафнинг бир тарафи фарз эгасилик, 
бошқаси асабалик бўлса, икки тарафдан ҳам мерос олади. 
Масалан, эр бир вақтнинг ўзида амакининг ўғли ҳам бўлса, эр 
сифатида ё ярим 1/2 улуш, ёки тўртдан бир 1/4 улуш олади. 
Сўнгра улушда шериги ёки уни ҳажб қилувчи бошқа яқинроқ 
асаба бўлмаса, амакининг ўғли сифатида фарз эгаларидан 
қолган меросни олади.
Икки тарафдан меросхўр бўлган инсон бир тарафдан 
ҳажб бўлса, бошқа тарафдан мерос олади.
САБАБИЙ АСАБА 
Сабабий асабалик – ҳукмий қариндошлик бўлиб, унинг 
вужудга келиши қулликдан озод қилиш ила бўлади. Бунда 
озод қилувчи “озод қилувчи мавло” дейилади ва у озод 
қилинган шахсга сабабий асаба бўлади. Озод қилинган қул 
вафот топгач, унинг меросхўри бўлмаса, унинг мавлоси 
сабабий асаба сифатида барча меросни олади. Агар фарз 
эгалари бўлса ва улар орасида ўзи насабий асаба бўлмаса, 
қолган тарика сабабий асабага бўлади.
Бирор инсон эркак бўлсин, аёл бўлсин бир қулни озод 
қилса, унинг сабабий асабасига айланади.


www.madrasa.uz
 
66 
Агар сабабий асаба ҳам вафот топган бўлса, маййитнинг 
мероси сабабий асабанинг насабий асабаси бўлган 
қариндошининг энг яқинига берилади.
Жумҳур уламолар наздида насабий асабалардан кейин 
сабабий асабалар меросга ҳақлироқ бўладилар. Бунда “завул-
арҳомлар” ва “радд қилиш” сабабий асабалардан кейинги 
ўринда туради. (“Радд қилиш” – фарз эгаларидан ортиб 
қолган меросни – улар орасида асаба бўлмаганда –уларнинг 
орасида улушларига биноан қайта тақсимлашдир. Бу мавзуни 
ўз ўрнида баён қиламиз). (“Далилул-вуррос” Низомиддин 
Киронавий). 
ҲАЖБ ҲАҚИДА 
Ҳажбнинг 
(
ٌ بْجَح
)
луғатдаги маъноси “манъ қилиш” ва 
“тўсиш”дир. Шундан аёл кишининг авратини тўсувчи кийим 
ҳам “ҳижоб” дейилади.
Мерос 
олимлари 
истилоҳида 
ҳажб 
қуйидагича 
таърифланади: “ҳажб – маййитга ўта яқин меросхўр маййитга 
яқин меросхўрни ёки маййитга яқин меросхўр маййитга узоқ 
меросхўрни тариканинг барчасидан ёки маълум бир қисмидан 
тўсишидир”. Масалан, маййитнинг ўғли тирик бўлса, 
ўғлининг ўғли меросдан ҳажб бўлади, тўсилади.
Ҳажб меросдан маҳрум бўлиш деб тушунилмайди. Зеро, 
ҳажб бўлиш билан меросдан маҳрум бўлиш орасида катта 
фарқ бор. Меросдан маҳрум бўлган инсон худди ҳаётда 



Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish