Ислом Каримов



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/46
Sana25.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#701850
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
С да дастурлаш 2

12. Объектга йўналтирилган дастурлаш ва унинг тамойиллари 
~ 55 ~ 
дастурларни ёзишда қўллаш мумкинки, бу дастурларда элементларга «биринчи 
келганга биринчи бўлиб ҳизмат кўрсатилди» алгоритми бўйича ишлов 
берилади. Самарали абстракцияни бажариш учун бир нечта қоидаларни 
ифодалаш мумкин. 
-Қандайдир аниқ холатни эмас, умумий ҳолатни олиб қаранг. 
-Турли масалаларга ҳос бўлган умумий жиҳатни излаб топинг. Шунчаки 
алоҳида ҳодисани эмас, асосий тамойилни кўра билишга ҳаракат қилинг. 
-Гарчи абстракция ғоят қимматли бўлса-да, бироқ энг ечимли масалани 
ёдингиздан чиқарманг. 
-Абстракция ҳамма вақт хам очиқ-ойдин эмас. Масалани ечар экансиз
сиз биринчи, иккинчи ва, ҳатто, учинчи мартасига ҳам абстракцияни таниб 
ололмаслигингиз мумкин. 
-Муваффақиятсизликка тайёр туринг. Амалда ҳар бир вазият учун тўғри 
келадиган абстракт дастурни ёзиш мумкин эмас. 
Абстракцияни сўнгги мақсад сифатида эмас, балки унга эришиш 
йўлидаги восита сифатида олиб қараш керак. Муайян ҳолларда абстракцияни 
қўллаш керак эмас. Яхшигина эвристик қоида мавжуд, бўлиб, унга кўра, агар 
сиз бирон бир масалани ўзаро ўҳшаш усуллар билан камида уч марта ечган 
бўлсангиз, абстракцияни фақат шундай масалаларга қўллаш тавсия қилинади. 
Абстракт компонентни такроран қўллаш осонроқ, чунки у бирон-бир 
битта ўзига ҳос масалани ечишга эмас, балки қатор масалаларни ечишга 
мўлжалланган. Бироқ бу ҳол компонентдан шунчаки такроран фойдаланишдан 
кўра кўпроқ инкапсуляциялашга тегишли. Ички деталларни яширишга ўрганиш 
ғоят 
муҳимдир. 
Маълумотларнинг 
абстракт 
турларини 
қўллаш 
инкапсуляциялашни самарали қўллашга имкон беради. 
Жорий қилишни яшириш ёрдамида сирларни яшириш. 
Абстракция самарали инкапсуляциялашнинг таркибий қисмларидан бири 
холос. Ташқи таъсирлардан мутлақо ҳимояланмаган абстракт дастурни ҳам 
ёзиш мумкин. Айнан шунинг учун объектнинг ички жорий қилинишини 
беркитиш керак бўлади.
Жорий қилишнинг беркитилганлиги 
Жорий қилишнинг беркитилганлиги иккита афзалликка эга: 
- объектларни фойдаланувчилардан ҳимоялайди; 
- фойдаланувчиларни объектлардан ҳимоялайди. 
Биринчи афзаллик - объектларни ҳимоялашни кўриб чиқамиз. 
Асл инкапсуляциялаш тил даражасида қурилма тил конструкциялари 
ёрдамида таъминланади. 
Маълумотларнинг абстракт турлари - бу маълумотлар ва улар устида 
ўтказиладиган операциялар тўплами. 


12.4. Абстракция 
~ 56 ~ 
Маълумотларнинг абстракт турлари ички ахборот ва ҳолатни пухта 
ишлаб чиқилган интерфейс ортида яширар экан, улар тилда маълумотларнинг 
янги 
турларини 
аниқлашга 
имкон 
беради. 
Бундай 
интерфейсда 
маълумотларнинг абстракт турлари бўлинмас бутунлик сифатида тақдим 
этилган. Маълумотларнинг абстракт турлари инкапсуляциялашни кўллашни 
осонлаштиради, чунки улар туфайли инкапсуляциялашни ворисликсиз ва 
полиморфизмсиз қўллаш мумкин, бу эса инкапсуляциялашнинг айнан ўзига 
диққатни қаратиш имконини беради. Маълумотларнинг абстракт турлари 
шунингдек тур тушунчасининг қўлланишини ҳам осонлаштиради. Агар тур 
нима эканини англаб олсак, бу ҳолда объектга мулжалланган ёндошув 
ихтисослаштирилган 
фойдаланувчилик 
турлари 
ёрдамида 
тилни 
кенгайтиришнинг табиий усулини таклиф қилаётганини осон сезиб олиш 
мумкин. 
Дастурлашда қатор ўзгарувчилар яратилади ва уларга қийматлар 
берилади. Турлар ёрдамида дастур учун қулай бўлган турли кўринишдаги 
қийматлар аниқланади. Шундай қилиб, турлар дастур компонентларидан бири 
деб айтиш мумкин бўлади. Оддий турларга мисол сифатида бутун, узун ва 
сузувчи турларни келтириш мумкин. Ўзгарувчининг тури ушбу ўзгарувчи 
қандай қийматларни олиши ва унинг устида қандай операцияларни бажариш 
мумкинлигини белгилаб беради. 
Турлар дастурда қўллаш мумкин бўлган ўзгарувчилар турини аниқлаб 
беради. Ушбу турдаги ўзгарувчи қандай йўл қўйиладиган қийматларга эга 
бўлиши мумкинлигини тур белгилаб беради. Тур нафақат йўл қўйиладиган 
қийматлар соҳасини, балки ушбу ўзгарувчи устида қандай операцияларни 
бажариш мумкинлиги, шунингдек олинадиган натижалар қандай турда 
бўлишлигини ҳам белгилаб беради. 
Турлар - ҳисобларда бир бутунлик сифатида амал қиладиган нарса. 
Масалан, бутун сонни олайлик. Иккита бутун сонни қўшар экансиз, гарчи бу 
сонлар компютер ҳотирасида битлар кўринишида намоён бўлса-да, сиз битлар 
устидаги операциялар ҳақида бош қотириб ўтирмайсиз.
Жорий этиш беркитилган бўлгани туфайли, объект кўзда тутилмаган ва 
деструктив (тузилмани бузадиган) фойдаланишдан ҳимояланган бўлади. Бу 
жорий қилиш беркитилганлигининг афзалликларидан биридир. Бироқ жорий 
қилишнинг беркитилганлиги объектлардан фойдаланувчилар учун ҳам 
муҳимдир. 
Жорий қилишнинг беркитилганлиги дастурни мослашувчан қилади, 
чунки фойдаланувчилар объектнинг жорий қилинишини ҳисобга олишга 
мажбур эмаслар. Шундай қилиб, жорий қилишнинг беркитилганлиги нафақат 
объектни химоялайди, балки кучсиз боғланган кодни яратишга ёрдам бериб, 
ушбу объектдан фойдаланувчилар учун муайян ноқулайликларни четлаб ўтиш 
имконини беради. 
Кучсиз боғланган код - бу бошқа компонентларнинг жорий қилинишига 
боғлиқ бўлмаган код. 



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish