Миллй даражада:
Экологик қонунчилик устуворлигини таъминловчи сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун зарур бўлган директив давлат органлари ва механизмларини яратиш ёки борини мустаҳкамлаш;
Барқарор ривожланиш миллий стратегиясини ишлаб чиқишда олдинга қараб силжиш учун зудлик билан ҳаракат қилмоқ ва унинг амала оширишини 2005 йилдан бошламоқ; барқарор ривожланишнинг ҳамма муаммоларини назарда тутган самарали экологик қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш уларни амалга ошириш механизмларини яратиш;
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолият юритаётган давлат органларининг транспарентлик, ҳисобдорлик ва адолатли фаолиятига ёрдам бериш йўли билан маъмурий ва суд муассасаларининг ишини мустаҳкамлаш;
Барқарор ривжланиш вазифаларини бажаришда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан самарали фойдаланишда давлат қонунлаи, стратегиялари ва дастурларига оид маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини ошириш йўли блан хотин-қизлар, илмий-ходимларнинг кенг жамоаси ва ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
Барқарор ривожланиш бўйича режаларни ва дастурларни амалга оширувчи миллий институтларнинг ҳаракатини ҳамда давлатларда ва айниқса ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётидаги давлатларда қўллаб-қувватлаш;
Маҳаллий ҳукумат ҳамда манфаатдор кишиларнинг барқрор ивожланишидаги миллий режалар бўйича фаолиятини , ролини ва имкониятларни ошириш:
Такрорлаш учун саволлар.
1.Барқарор ривожланиш ёки барқарор тараққиёт?
2. Барқарор ривожланиш мазмуни нимадан иборат?
3. барқарор ривожланишнинг экологик жиҳатларини санаб ўтинг.
16 - Мавзу: Экологик мониторинг ва экологик экспертиза
Мавзунинг режаси
1.Атроф муҳит мониторинги
2.Экологик экспертиза.
3.Атроф муҳит муҳофазаси бўйича Халқаро ҳаракат
Мавзуга доир таянч иборалар:
ҳуқуқ, бурч, қонунчилик, ҳуқуқбузарлик, Кодекс, давлат бошқаруви органи, ЭКОСАН, мониторинг, экоэкспертиза, Битим, Конвенция, Бош Ассамблея, ВОЗ, МАГАТЕ, ФАО, ВМО, СКОПЕ.
Атроф муҳит мониторинги. Monitoring – инглизча сўз бўлиб, назорат демакдир. Атроф муҳит мониторинги – атроф муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш тизими бўлиб, унинг мақсади – атроф муҳитга кўрсатилаётган нохуш антропоген таъсир оқибатлари тўғрисида олдиндан огоҳлантиришдан иборат.
Атроф муҳит мониторинги майдон кўлами жиҳатдан уч даражага бўлинади:
• локал (биоэкологик, санитар-гигиеник)
• регионал (табиий-хўжалик)
• глобал (биосферавий). Кейинги пайтлар биосферанинг ҳолати асосан фазодан кузатилмоқда, шунга кўра глобал мониторингнинг таркибига космик мониторинг ҳам киритилади.
Атроф муҳит мониторинги икки қисмга бўлинади: абиотик (геофизик) ва биотик. Биотик мониторинг биоиндикация усулида олиб борилади.
Атроф муҳит мониторинги уч босқичда амалга оширилади: 1) атроф муҳитни кузатиш; 2) ҳолатни баҳолаш; 3) келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни башоратлаш.
Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит мониторингини олиб бориш бўйича бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Табиий компонентлар – ер, сув ва атмосфера ҳавосининг ҳолати доимий назорат остига олинган. Тупроқ ва ўсимликлар қопламининг ифлосланиши асосан республиканинг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ҳудудларида ва саноати ривожланган шаҳарлар атрофидаги ер майдонларида кузатиб борилади.
Ҳозирги вақтда республикада 94 та ер усти сув манбаларининг 187 та нуқтасидан сув анализни олиб, текширилиб турилади. Бунда асосий эътибор сув таркибидаги минераллар, биоген моддалар, нефть маҳсулотлари, феноллар, хлороорганик ва фосфоорганик пестицидлар, оғир металлар ва фтор сингари моддаларга қаратилади. Гидробиологик кузатишлар 50 дан ортиқ сув манбаларининг 100 дан ортиқ нуқталарида олиб борилади. Бунда атмосфера ёғинлари сувларининг кимёвий таркиби таҳлил қилиб борилади. Республиканинг саноати ривожланган шаҳарларида қорнинг суви 26 та ингредиент бўйича анализ қилиб борилади.
Атмосфера ҳавосининг ҳолати 25 та шаҳарда ташкил қилинган 65 та кўчмас постларда ўрганиб борилади. Бу иш билан гидрометеорология хизмати шуғулланади. Унинг атроф муҳит ифлосланишини кузатиш республика маркази Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, марказнинг Фарғона ва Навоий шаҳарларида биттадан комплекс лабораторияси, Олмалиқ, Ангрен, Андижон, Бекобод, Самарканд ва Чирчиқ шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражасини кузатувчи лабораториялари, Бухоро, Гулистон, Нукус ва Наманганда атмосфера ҳавосини кузатувчи гуруҳлари мавжуд. Сурхондарё вилоятининг Тожикистон алюминий заводи таъсирида бўлган Сариосиё тумани ҳудудида унинг тармоқлараро лаборатория ишлаб турибди. Шунингдек, марказнинг Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида ва Абрамов музлигида ҳам лабораториялари фаолият кўрсатмоқда. Гидрометмарказнинг Қарши, Термиз, Когон, Сирғали ва Дўстлик (Хоразм вилояти) шаҳарларидаги бўлинмалари шу шаҳарлар атмосферасининг ҳолатини кузатиб бормокдалар.
Экологик экспертиза. Exspertus – лотин тилидан олинган бўлиб, бирор масалани ўрганиш маъносини беради. Экологик экспертиза – бу инсон хўжалик фаолияти лойиҳаларининг экологик хавфсизлик ва табиатдан фойдаланиш талабларига жавоб беришини текширишдан иборат.
Саноат қурилишига ёки бошқа мақсадларда ишлатишга мўлжалланган корхона ёки ундаги бирор қурилманинг табиий муҳитга таъсирини аниқлаш учун қурилиш лойиҳаси албатта экологик экспертизадан ўтказилади. Бунда нафақат корхонадан муҳитга чиқадиган чиқиндиларга, балки кимёвий моддаларнинг (агар улар корхонада мавжуд бўлса) сақланиш ва қўлланиш шароитларига, транспорт воситаларининг ишлатилишидан муҳитга чиқариладиган зарарли моддаларга, шовқин, электромагнит тўлқини ва бошқа барча зарарли омилларга эътибор берилади.
Экологик экспертиза икки босқичда: идоравий ва давлат босқичларида ўтказилади.
Идоравий экспертизани вазирлик ва корхонанинг табиатни муҳофаза қилиш бўлими санитария-эпидемиология хизмати ходимлари билан биргаликда ўтказадилар. Бунда корхона чиқиндилари рухсат этилган чегаравий меёр (РЭЧМ) дан ошмаслигига алоҳида эътибор қаратилади ва корхонанинг атроф муҳитга кутиладиган таъсири меёрномада кўрсатилади.
Давлат экологик экспертизаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ўтказилади. Кўпқиррали муҳим қурилишлар лойиҳасини экспертизадан ўтказишда турли соҳа мутахассисларидан иборат махсус эксперт комиссияси тузилади. Комиссиянинг хулосаси корхонани қуриш ёки уни қайта жиҳозлаш лойиҳасининг экологик қонунчиликка мос келиш-келмаслиги тўғрисида ҳал қилувчи ҳужжат ҳисобланиб, унда лойиҳадаги хато-камчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўллари кўрсатиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |