XXI – аср кун тартибининг мазмуни
Мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг 12-ноябр 1997 йилдаги 510-сонли махсус қарориасосида, миллий барқарор ривожланиш ҳайъати ташкил этилди. Ҳайъат “XXI – аср кун тартиби”нинг талабларини амалга ошириш мақсадида “Барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси”ни ишлаб чиқди.
“Рио -92”да қабул қилинган муҳим хужжатларидан яна бири “Ўрмонлардан унумли фойдаланиш, уларни сақлаш ва ўзлаштириш принциплари тўғрисидаги баённомаси”эди.
“Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция” ва “Иқлимни ўзгартиришни чеклаш тўғрисидаги Конвенция” кўпчилик давлатлар томонидан имзоланди.Ушбу Конвенциялар 1993-йил 14-майда Ўзбекистон Республикасининг Олий мажиси томонидан тастиқланди ва 1996-йилнинг 7- май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Барқарор ривожланишнинг асосий вазифалари ва талаблари:
қашшоқликни йўқотиш
ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг барқарор бўлмаган моделларини ўзгартириш;
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг табиий ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш
Барқарор ривожланиш бўйича Саммит режасида асосий эътибор давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий хавфсизлигига қаратилди. Глобал миқиёсда аниқ ҳал этилиши мумкин бўлган экологик масалалар фақатгина қитъалар ва минтақалар миқиёсида кўриб чиқилди.
Барқарор ривожланиш концепциясида атроф-муҳит муҳофазаси
Режанинг IV бўлими 24-26 моддаларида кўрсатилганидек, миллий ҳудуддава унинг ташқарисида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эрииш учун:
ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида “Мингйиллик декларацияси” дастурини молиявий ва техник жиҳатдан қўллаб-қуваватлаш;
2015 йилга қадар тоза ичимлик сув билан бевосита фойдаланиш имкониятига эга бўлган кишиларнинг сонини икки баробаргача камайтириш;
Молиявий ресурслар мобилизацияси;
Технологияларнинг узатилиши;
Илғор тажрибаларни оммалаштириш;
Сув билан таъминлаш;
Санитария соҳасида миллий ва халқаро миқиёсда хизматларни ташкил этиш;
Кам таминланган кишиларнинг эҳтиёжларини, ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;
Океан ресурсларини барқарор ўзлаштиришни махсус органлар орқали барча босқичлардаги чора-тадбирларни самарали мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни таъминлаш;
Океанлар муҳофазасини ягона тизимда, яъни окан-денгиз-орол-қирғоқ ҳудуди орқали амалга оширилиши;
Иқтисодий барқарорлик асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
“Халқаро экотуризм йили” (2002-йил) ”Халқаро маданий мерос йили (2002 йил),” Квебек декларацияси ва бутунжаҳон туризм ташкилотининг “Глобал туризм этикаси кодекси”даги номаларга асосланиб экотуризмни рағбатлантириш;
Барқарор ривожланиш муҳим аҳамият касб этилаётган биологик хилма-хиллик конвенциясидаги нормаларни кенгроқ амалга тадбиқ этиш.
Миллий,минтақавий ва глобал миқиёсда барқарор ривожланишнинг экология соҳасидаги институтционал базани яратиш орқали амалга ошрилиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |