Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet39/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Маърузанинг режаси
15 – Мавзу: Барқарор ривожланиш муаммолари ва истиқболлари


Маърузанинг режаси
1.Барқарор ривожланиш ғоясининг пайдо бўлиш тарихи.
2.Барқарор ривожланишнинг асосий вазифалари ва талаблари.
3.Барқарор ривожланишнинг экологик жиҳатлари
Мавзуга доир таянч иборалар
Барқарор ривожланиш, Рим клуби,



  1. Барқарор ривожланиш ғоясининг пайдо бўлиш тарихи.

Кишилик жамияти тарихида жуда кўп сиёсий зиддиятларга бой давр бўлган ХХ асрга келиб инсоният келажакда қандай қилиб тинч ва осайишта ҳаёт кечириши керак, деган фикр энг долзарб масалага айланиб қолди. Инсон ақл-заковати юқори пағонага кўтарилган бир даврда бундай аянчли ҳолат сабабини, атроф табиий муҳитнинг инқирози ҳолатини тушиниб етган бир гуруҳ фан, маданият, маъориф ва давлат арбобларидан иборат бўлган кишилар экологик оқибатдан чиқиб кетиш режасини ишлаб мақсадида Рим клуби”ни тузишди. “Рим клуби” аъзоларининг 1970 йилда “Ўсиш чегараси” номли китобида Ер куррасида аҳолининг ўсишини табиий ресурслар монанд равишда мўтадиллаштиришни таклиф этишди.
“Рим клуби” ҳисоботи 1972 йил 5–июнда Швеция пойтахти Стокольм шаҳрида Бутунжаҳон “атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” конференциясини чақиришга асос солди. Мазкур конференция халқаро ҳамжамиятнинг экологик дунёқарашдаги туб бурилиш нуқтаси ҳисобланади.Стокольм муҳитни муҳофаза қилиш масалалари алоҳида баҳс ва музокаралар мавзусига айлана бошлади. Эндиликда экологик муаммоларнинг ечимини топиш глобал миқиёсдаги хавфсизликни таъминлашнинг асосий омили эканлигини тушиниб етган дунё ҳамжамияти 1975 йил Хельсинки шаҳрида 35 та Европа давлатлари ҳамда АҚШ ва Канада раҳбарлари иштирокида халқаро Саммитни чақиришди. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгашининг “Якунловчи хужжат”ида экологик хавфсизликни таъминлаш барқарор ривожланишнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири эканлиги эътироф этилди.
1987 –йил БМТнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит ва ривожланиш Комиссияси тузилди ва унга Норвегиялик давлат арбоби Гро Харлем Брунтланд раҳбарлик қилди. Комиссиянинг Бизнинг умумий келажагимиз” номли ҳисобатида барқарор ривожланиш концепсияси модели – ҳозирги авлод эҳтиёжларининг қондирилиши ва келаси авлодларнинг муносиб ҳаёт кечиришига бўлган ҳуқуқни ҳисобга олган тарзда амалга ошириши лозим, дея такидлади.
1989 йили БМТ Бош Ассамблеясининг 44х428 сонли резолюцияга биноан барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун БМТнинг махсус конференциясини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Унда барқарор ривожланиш концепсияси – давлатлар ва бутун дунё ҳамжамиятининг хусусият, моҳият ва таркибий жиҳатдан бир маромда ривожлантирувчи қарашлар тизими, деб этироф қилинди.
Барқарор ривожланиш концепсияси ишлаб чиқариш ва истеьмол қилиш, аҳолининг ўсиши ва ижтимоий ҳимояси ўртасидаги мувозанатни ривожланган ва ривожланиш йўлида турган барча давлатларда сақлашни инобатга олади. Чунки Ер шаридаги атроф-муҳит ҳолати мамлакталарнинг биргаликдаги ҳаракат мажмуасидир.
Атроф – муҳит муҳофазаси билан барқарор ривожланиш ғоясининг бирлиги 1992 йил 3-14 июн кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган БМТ нинг “Атроф-муҳит ва ривожланиш” конференцияси (АМРК) ҳисобланади. Унинг ишида дунёнинг 170 дан ортиқ давлатлар қатнашган. (АМРК)нинг мақсади- давлатларнинг барқарор ривожланиши ва тинч-тотув яшашини таъминлаш учун экотизимларга тушадиган босимни камайтириш.
Конференция қатнашчилари учта ишчи гуруҳда мунозаралар олиб боридилар.



  • атмосфера ҳавоси, ер ресурслари ва биологик хилма-хилликни сақлаш;

  • океанлар, денгизлар, қирғоқлар бўйидаги минтақалар ва чучук сув ресурлари;

  • институтционал (барқарор бирлашиш) ва ташкилий масалалар.

“Рио-92”да паралел равишда БМТнинг махсус хукуматлараро музокаролар қўмитаси “Иқлимни ўзгартиришни чеклаш конвенцияси”, ЮНЕП доирасида эса “Биологик хилма-хиллик конвенцияси”ни ишлаб чиқишга киришилди. Конференция раиси Бразилия Президенти Фернандо Коллор де Мелло “Бизлар иккита фундаментал низомга – ривожланиш ва атроф-муҳитга асосланган умумий вазифаларни бажаришда олға силжишни таъминлаш учун йиғилдик. Бизлар тарихий зарурият ва ахлоқий мажбуриятни ривожлантиришнинг янги модели, янги ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси деган тушунчалардан иборат бўлган жамиятни қуришни қабул қиламиз. Бизлар экологик хавфсиз ижтимоий адолатли дунёни таъминлай ололмаймиз”, дея эътироф этди.
Рио Декларацияси”да жамият ва табиат қонунларининг уйғунлаштириш мезони ҳамда ижтимоий – экологик-иқтисодий муаммоларнинг ўзаро бирлиги ва давлатларнинг мазкур масалалар ечимини топишдаи мажбуриятлари акс эттирилди.
“Рио-92” Конференциясида қабул қилинган “ХХI аср кун тартиби”да 2000-йилгача ва ундан кейинги юз йил ичида қўйилган мақсадга эришиш учун атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида антропоген фаолиятнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилди.


Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish