Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet36/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Тупроқда озуқа моддаларининг етишмаслиги. Тупроқда ҳар йилги деҳқончилик маҳсулотлари етиштирилиши жараёнида ўсимлик танасига ердан катта миқдорда макро-, микроэлементлар ўтади ва улар етиштирилган ҳосил билан чиқиб кетади. Ҳисобларга кўра бир гектар ердан 136 ц. картошка ҳосил и олинганда у билан бирга тупроқдан 48,2 кг азот, 19 кг фосфор ва 86 кг калий чиқиб кетади. Шунга ўхшаш бошқа турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам тупроқдан кўп миқдордаги биоген озуқа элементларини ўзи билан олиб кетади. Буларнинг ўрнини тўлдириб турмаслик, тупроққа етарли миқдорда органик ва минерал ўғитларни киритмаслик унинг камбағаллашиб, унумдорлиги пасайишига олиб келади.
Тупроқнинг шўрланиши ва ботқоқланиши. Тупроқ унумдорлигини пасайтирувчи жиддий сабабларидан бири унинг шўрланиши ва ботқоқланишидир. Ҳозирги вақтда дунёда унумсиз, шўрланган майдонлар 20-25 млн. гектардан ортиқ. Бу ерлар кўпроқ Осиё, Африка ва Америкада ҳамда Европанинг баъзи мамлакатларида учрайди.
Кейинги вақтларда тупроқнинг шўрланиши Марказий Осиёнинг Орол денгизи таъсирида бўлган ҳудудларида кўпайиб бормокда. Қозоғистон Фанлар Академияси Тупроқшунослик институти мутахассисларининг тадқиқотлари кўрсатишча, Орол денгизининг қуриб, тузли саҳрога айланган майдонидан 2000 йиллар бошларида йилида 65 млн т. гача шўр қум ҳавога кўтарилиб, атроф ҳудудлар тупроғига ёғилган бўлса, ҳозиргача ўтган қисқа муддатда бу миқдор 100 млн т. дан ошди. Бундан ташқари маълум миқдордаги туз тупроқка оқар сув билан ҳам тушади. Гарчи шўр ювиш ва мелиороция тадбирлари ўтказиб турилган бўлсада, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 1748 минг гектар ер турли даражада шўрланган, шундан 162,7 минг гектари кучли шўрланган. 2000 йилдан кейинги даврда шўрланган майдонлар ҳажми республика миқёсида, ш.ж. Наманган, Тошкент, Фарғона ва бошқа вилоятларда сезиларли даражада камайган бўлсада, 2007 йилги ҳолат бўйича шўрланган майдонлар Қоракалпоғистон республикаси (79%), Хоразм (100%), Сырдарё (96,8%), Навоий (92,9%), Бухоро (90,2%) ва Жиззах (85,4%) вилоятларида салмоқли ўринни эгаллайди.
Тупроқнинг икки хилдаги шўрланиши фарқланади – бирламчи ва иккиламчи шўрланиш. Тупроқнинг бирламчи шўрланиши унга сув билан оқиб кирадиган ҳамда ҳаводан тушадиган тузлар таъсирида келиб чиқади. Бундай шўрланишни қишки мавсумда ерни сувга тўлдириб шўр ювиш билан қисман камайтириш мумкин. Аммо, деҳқончилик учун тупроқнинг иккиламчи шўрланиши хавфли. Иккиламчи шўрланиш ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишидан келиб чиқади. Ер юзига яқин жойлашган бу сувлар ҳавога буғланиши (инфильрация) жараёнида ундаги туз моддалари тупроқ юзасида инфильтрантлар сифатида тўпланиб қолади. Уларни йўқотиш бир мунча мураккаб ва серхаражат иш бўлиб, бунинг учун горизонтал (очиқ зовурлар) ёки вертикал (тик қудуқлар) дренажлар қазиш талаб қилинади. Рельефи ноқулай бўлган ҳудудларда ер ости сувларини олиб кетиш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай ҳудудларда тупроқнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, экин майдонлари ўрнида ботқоқлашган майдонлар пайдо бўлади. Ботқоқланиш айниқса ўзлаштирилган гипсли чўлларда, Сирдарё ва Амударёнинг қуйилиш ерларида кўпроқ сезилмокда.


Тупроқнинг чўлланиши. Ер ресурсларининг камайишига арид минтақаларининг баъзи ҳудудларида ҳосилдор тупроқларнинг чўлга айланиши ҳам сабаб бўлмоқда. Агар қурғоқчил минтақалар Ер юзи умумий қуруқлик майдонининг қарийб ярмини (43%) эгаллаганини ҳисобга олсак, эҳтиётсизлик оқибатида жуда катта миқдордаги ерни йўқотиб қўшиш мумкин. Маълумотларга кўра дунёда ҳозиргача кишиларнинг хўжалик фаолияти натижасида 910 млн. гектар «антропоген» чўллар вужудга келган. Бундай чўлларда биологик жараёнлар издан чиқиб, экотизимлар бузилган ва табиий – иқтисодий потенциал кескин пасайиб кетган.
Яйловлардаги ўсимлик ресурсларининг кўплаб ишлатилиши ва пайхон қилиниши, уларда йўллар ўтказиш, нефть, газ ва сув қувурлари ётқизиш, каналлар қазиш, аҳоли пунктлари ва саноат корхоналари қуриш жараёни, шунингдек инсоннинг бошқа хўжалик ишлари натижасида қум кўчиш ва қум босиш ҳолатлари тезлашади, сув баланси бузилади, ер шўрланади ва тупроқ структураси бузилиб, чўлга айланиш жараёни тезлашади. Мавжуд маълумотларга кўра Саҳрои Кабир кейинги 50 йил ичида ўзининг жанубий чегараси яқинидаги экинзорлардан 6,5 млн. гектарини ўзига «қўшиб» олди. Шимолий Африка чўллари ўз майдонини ҳар йили 100 минг гектарга кенгайтирмокда. Космик тадқиқотлар кўрсатишича Ливия чўли унумдор Нил дельтасига ва қўшни Судан территориясига йилига 13 км. тезликда «кириб» бормоқда.
Ер майдонлариниинг чўлга айланиши дунёнинг ҳамма жойида ҳам кузатилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1977 йилда Кениянинг Найроби шаҳрида ўтказган Халқаро анжумани материалларида келтирилишича, чўлланиш жараёни дунё аҳолисининг 16% ни қамраган 100 га яқин мамлакатларда кузатилмоқда, чўлга айланиш натижасида ҳар йили 50-70 минг км2 ер ишдан чиқмоқда. ЮНЕП нинг ижрочи директори Мустафа К. Толба маълумотларига кўра ҳар минутда ўртача 44 га ер чўлга айланмоқда*. Агар ҳар бир квадрат километр ер 200 минг АҚШ долларига баҳоланишини ҳисобга олсак, тупроқнинг чўлга айланишидан дунё иқтисодиёти ҳар йили 10 млрд. доллар зарар кўрмоқда. Табиий шароити ноқулай бўлган ҳудудлардан ташқари баъзи ерларда унумдор тупроқли майдонларнинг ҳам чўлга айланиш хавфи бор. Бундай ерлар 30 млн км2 ни, ёки Ер юзи қуруқлигининг 19% ни ташкил қилади.
Хулоса қилиб айтганда, арид минтақалар жами майдонининг 2/3 қисми чўлга айланиш хавфи остида турибди. Шунинг учун ҳам бу жараён ҳозирги вақтда глобал масалага айланган. 1977 й. БМТнинг Собиқ Бош секретари Курт Вальдхайм Сахелидаги қурғоқчиликка қарши Ҳукуматлараро Комитетга йўллаган мурожаатномасида: «… 50 йил ўтар-ўтмас Африка харитасидаги уч ёки тўртта мамлакат бутунлай дашту чўлга айланиши мумкин», - деб ёзган эди*.
Чўлланиш жараёнининг тезлашуви БМТ ни тобора кўпроқ ташвишга солмоқда. 1977 йилда Кениянинг Найроби шаҳрида БМТнинг чўлланиш масаласида ўтказган анжуманида чўлланиш ва унинг олдини олиш атрофлича муҳокама қилиниб, Халқаро Ҳаракат Дастури қабул қилинди. Ушбу Дастурга кўра жойларда, айниқса арид ўлкаларнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида, илмий текшириш ва қидирув ишлари олиб борилиб, йирик гидротехник иншоотлар барпо этиш, яйловларга сув чиқариш, улардаги кўчманчи қумларни мустаҳкамлаш, ихотазорлар барпо қилиш сингари кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish