Маърузанинг режаси
1. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт аҳамияти ва унинг тузилиши
2. Атмосферанинг газлар таркиби
3. Атмосферанинг ифлосланиши ва уни ифлословчи манбалар
4. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг оқибатлари ва унинг олдини олиш чоралари
Мавзуга доир таянч тушунчалар
Атмосфера, атмосферанинг тузилиши, газ таркиби, Антропоген таъсир – инсон фаолияти натижасида вужудга келадиган таъсир. Бундай таъсирнинг келиб чиқиши ва давомийлиги 1-3,5 млн. йиллик геологик даврни ўз ичига олади.
Баланс – бир-бирига боғлиқ нарсаларнинг ўзаро мувофиқ салмоғи
Канцероген модда – организмга таъсир қилиб, хавфли ўсмалар (рак) вужудга келтирувчи ёки уларнинг пайдо бўлишига шароит яратувчи модда
Техноген ифлосланиш – атроф муҳитнинг техник воситалар орқали ифлосланиши
Фитонцитлар – юқори ўсимликларда синтезланадиган, бактериялар, замбуруғлар ва содда организмларни ўлдирадиган ёки уларнинг ривожланишини пасайтирадиган биологик фаол модда.
1. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт учун аҳамияти ва унинг тузилиши
Атмосфера – Ер юзини ўраб олган ҳаво қатламидан иборат бўлиб, унинг оғирлиги Ер шари оғирлигининг миллиондан бир бўлагига тенг. Бошқача қилиб айтганда, атмосфера ҳавосининг умумий массаси 5000 триллион тоннадан кўпроқ бўлиб, у ер юзасининг 1 кв/см. га 1,32 кг. дан тўғри келади. Ана шу миқдоридаги ҳавонинг ярми 6 км. баландликкача бўлган қаватда, 99% 30 км. баландликкача бўлган қаватда, қолган 1% эса унинг 30-3000 км. оралиғидаги қаватларида жойлашган. Атмосферанинг юқори чегараси қилиб шартли равишда 3000 км. баландлик қабул қилинган, чунки бу баландликда атмосфера ҳавосининг зичлиги сайёралараро бўшлиқ ҳавоси зичлигига тенглашади. Ердан баланд кўтарилган сари ҳавонинг зичлиги ва шунга яраша унинг босими камая бошлайди, буни инсон организми яққол сезади. Ердан 5 км. баланд кўтарилганда кишининг боши айланиб, кўнгли айнайди, унда «тоғ касаллиги» пайдо бўлади, аксинча тезлик билан пастга тушганида, масалан самолётда, ҳаво босимининг кескин ошишидан қулоқ пардалари таранглашиб, оғрийди.
Атмосферанинг Ердаги ҳаёт учун аҳамияти. Атмосферанинг тирик табиат учун аҳамияти беқиёс катта. Одам агар овқатсиз ҳафталаб, сувсиз бир неча кунлаб яшай олса, у ҳавосиз бир неча дақиқагина, атмосферанинг ҳимоясисиз эса – фақат бир неча сониягина яшай олади, холос. Шунинг учун ҳам халқ орасида жуда зарур бўлган нарсани «ҳаводек зарур» деб айтиш одат тусига кириб қолган. Одамнинг бир суткалик ҳаёти учун 1 кг овқат, 2л сув ва 12 кг ҳаво зарур. Бу ҳаво таркибида 500 л. кислород мавжуд.
Атмосферанинг таркибида сув буғлари ва турли хилдаги табиий чанг зарралари мавжуд-ки, булар ердаги ҳаёт учун муҳим ҳимоя воситасидирлар. Уларнинг асосий қисми ер юзасидан кўтарилади, чанг зарралари шунингдек фазовий жисмлардан ҳам ажралади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳавога фазовий жисмлардан келиб қўшиладиган табиий чанг зарраларининг йиллик миқдори 1 млрд. тоннадан ортиқ. Агар бу чанг зарралари ўз атрофига сув буғларини конденсацияламаганида Ердаги ўртача йиллик ҳарорат – 230С бўлар (ҳозир бу кўрсаткич +150С га яқин), Ернинг сирти қуёш нуридан кундузи 1000 С гача қизиб кетар, тунда эса фазовий жисмлар ҳароратидан 1000 С гача совиб кетар эди. Кейинги тадқиқотлар кўрсатишча, ҳароратнинг суткалик ўзгариши Ойда 150-2000С, Венера сайёрасида эса 500 0С ни ташкил қилади.
Атмосферанинг тузилиши. Атмосфера қуйидаги асосий қатламлардан иборат:
1) тропосфера ¾ атмосферанинг Ерга бевосита тегиб турган пастки қатлами бўлиб, унинг ер юзидан баландлиги қутбларда 10 км., экваторда 18 км. гача. Тропосферанинг асосий хусусияти шундаки, атмосфера ҳавоси умумий массасининг 80-90%, ҳаводаги сув буғлари ва чанг зарраларининг асосий қисми шу қатламда жойлашган бўлиб, барча ҳаёт жараёнлари шу қатламда кечади.
2) стратосфера ¾ тропосферанинг юқорисида жойлашган бўлиб, атмосферанинг 18-80 км оралиғидаги бўшлиқни эгаллайди. Стратосферанинг ердаги тириклик учун аҳамиятли томони шундаки, атмосферадаги озон гази шу қатламда биосферани зарарли Қуёш энергиясидан «озон экрани»ни пайдо қилган.
3) ионосфера ¾ бунга атмосферанинг ердан 80 км. дан юқори қатлами киради. Бу қатламнинг ионосфера дейилишига сабаб, қуёшдан келаётган ультрабинафша ва бошқа фазовий нурларнинг биргаликдаги кучли таъсиридан бу қатламда мавжуд бўлган сийрак ҳаво зарралари ионларга парчаланган.
Ионсфера 2 та кичик қатламдан ташкил топган:
• термосфера (80 – 1000 км оралиғида)
• экзосфера (1000 – 3000 км. оралиғида)
Термосферада ҳавонинг ҳарорати жуда юқори бўлиб, ердан узоқлашган сари ҳарорат тобора кўтарилаверади. Унинг энг юқори чегарасида кинетик ҳарорат +1000 +2000 оС гача кўтарилади. Ҳолбуки, ундан пастки қават – стратосферада бунинг акси бўлиб, унинг юқори чегарасида ҳарорат –75 – 900С гача пасаяди. Атмосферанинг бир-бирига бевосита чегарадош бу иккала ҳаво қатлами ҳароратидаги бундай қарама-қаршилик ҳаво зарраларини кескин ҳаракатга келтириб, тезлиги секундига 11,2 км. гача етадиган кучли ҳаво оқими пайдо бўлишига, ва шу аснода Ер юзида шамол ва тўфонлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Атмосферанинг газлар таркиби
Атмосферанинг тропосфера қатламидаги ҳаво таркиби 78, 08% азот, 20,95% кислород, 0,93% аргон, 0,03% карбонат ангидридидан ташкил топган. Қолган 0,001% ни инерт газлар – гелий, неон, криптон, ксенон, родон ва бошқалар ташкил қилади. Мана шундай нисбатдаги газлар табиий ҳаво хисобланиб, инсон организми унга эволюцион тараққиёт давомида мослашиб олган.
Атмосферага Ер юзидан кўтариладиган сув буғининг йиллик миқдори 518600 км. куб бўлиб, унинг 86% (447900 км. куб) денгиз ва океанлар сатҳидан, қолган 14% (70700 км. куб) қуруқлик юзасидан буғланади. Атмосферага кўтариладиган сув буғининг миқдори шунчалик кўпки, оддий қилиб айтганда, бу сув билан Ер шарини 10 м. қалинликда қоплаш мумкин бўлади. Сув буғига қўшилиб ҳавога унда эриган тузлар ҳам кўтарилади. Ҳавога кўтариладиган чанг таркибида ҳам тузлар, бактериялар, ачитқич замбуруғлари, ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларининг чиришидан ҳосил бўлган бошқа органик моддалар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |