Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 99-19 БТМ (р) гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 9
29.10.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
1. “Тараққиёт страгегияси - фаровон келажагимиз кафолати” мавзусидаги давра суҳбати. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш.
2. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусда белгилаб қўйилган тўртинчи ташаббус бўйича.
3. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Кун тартибидаги масала юзасидан гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов сўзга чиқиб, миллий-маънавий салоҳиятимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва бугунги кунда маънавият, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини чуқур ўзлаштириш асосида ҳозирги замон умумжаҳон маънавияти тизими ривожига қўшилаётган буюк ҳиссамиз ҳақида тушунчалар берди.
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш каби йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
Ҳозирги босқичда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламларига атрофлича етказиш талаб этилади. Зеро, унда кўзда тутилган устувор вазифалар ижросини тўлиқ бажаришда жамоатчиликнинг хабардорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳар бир вазифа инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, одамларнинг орзу-интилишларини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларга эришишга хизмат қилади. Стратегиядаги йўналишларнинг мазмун-моҳиятини янада кенг тарғиб этишда бундай илмий-амалий семинарларнинг аҳамияти катта. Тарғибот тадбирларига жалб этиладиган эксперт-тренерлар бу ерда билдирилган фикр ва тавсиялар асосида изчил фаолият олиб боради.
Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий асослари ҳамда устувор йўналишлари кенг таҳлил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |