Ислом дини пайдо бўлишининг омиллари


“(Э, Муҳаммад) тарғибот қил, сен парвардигоринг неъмати туфайли қоҳин ҳам эмассан, мажнун ҳам”



Download 33,7 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi33,7 Kb.
#155894
1   2   3   4
Bog'liq
2 5267515429898685461

“(Э, Муҳаммад) тарғибот қил, сен парвардигоринг неъмати туфайли қоҳин ҳам эмассан, мажнун ҳам” (Ат – Тур, 29; таржима бизники – А.Ҳ.).
Худди шу даврда араб халқининг асрлар узра ҳукмрон бўлиб келган эътиқодидан воз кечиб, мукаммал фалсафий динга етишиш учун интилишининг рамзи сифатида ҳанифчилик (таҳаннуф) ҳаракати юзага келди. Ҳанифлар очиқдан-очиқ санамларни масхара қилар, жамиятда кенг тарқалган ичкиликбозлик, қимор ўйинлари, зино ва бошқа зарарли иллатларга қарши курашга чақирардилар. Юқорида айтилганидек, Қуръоннинг тўққизта сурасида ҳанифлар зикр қилинган. Бу сураларнинг мазмунига кўра ҳанифлар «яҳудий ҳам, христиан ҳам, мушрик ҳам эмас, балки Иброҳимни ўзларига ўрнак қилиб олган кишилардир». Ибн Ҳишом ўзининг “Сира”сида ҳанифлардан Зайд бин Амр, Варақа бин Навфал, Убайдуллоҳ бин Жаҳш, Усмон бин Ҳувайрисларнинг қисқача таржимаи ҳолларини келтириб, улар кичик бир гуруҳ (усба) ташкил қилганлари, қурайшларнинг тоат-ибодатлари ва маросимларини инкор қилганларини қайд қилади.
Зайд б. Амр қурайш қабиласининг Ади уруғидан, замонасининг саводхон кишиларидан ҳисобланган. У узоқ муддат Шомда яшаб сўнг Маккага қайтиб келган ва, айтишларича, Муҳаммадга ваҳий келишидан 5 йил аввал, қурайшилар Каъбани қайта қураётган пайтда /605 й./ вафот қилган. Унинг ўғли Саид б. Зайд биринчи мусулмонлар қаторига киради. Варақа б. Новфал Макка аҳлига кўпроқ насроний сифатида маълум эди. Пайғамбарнинг биринчи хотинлари Хадичага амакивачча бўлган Варақа, айтишларича, Инжилни яхши билган, уни оромийчадан арабчага таржима қилган экан. Пайғамбарга биринчи ваҳий тушганидан сўнг Муҳаммад ва Хадича унинг олдига “маслаҳат”га келишни лозим топганлар. Убайдулло б. Жаҳшнинг шахси ҳам илк ислом аҳлига яхши таниш эди, чунки у биринчилар қаторида исломни қабул қилган, хотини – Умм Ҳабиба /Абу Сўфённинг қизи/ билан биргаликда 615 йили Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар жумласига кирганди. Ҳабашистонда Убайдулло исломдан чиқиб, христиан динига киради ва ўша ерда ҳалок бўлади. Кейинчалик муҳожирлар орасида Мадинага қайтиб келган бева – Умм Ҳабибани Муҳаммад пайғамбар ўз никоҳига олади. Усмон б. Ҳувайрис шунчаки норозилик билан чегараланмай, мушрикларга қарши курашда катта кучга таянишга ҳаракат қилган кўринади. У Византия императорининг қошига боради ва у ерда хайрихоҳлик билан қабул қилинади. Христиан динига киргач, унга “батриқ” /патриарх/ унвонини берадилар. Императордан Маккага ҳоким /малик/лик гувоҳномаси билан келган Усмон Макка зодагонлари томонидан қувғин қилинади ва пировардида у Шомда қотил томонидан заҳарланади.
Ҳанифлар сафига кирганлардан ахборийлар ривоятлари ва жоҳилия шеъриятида энг кўп ўрин олган шахс – шоир Умайя б. Абу Салтдир. У Муҳаммад (сав)нинг замондоши, вафоти ҳижрий 9-йилга тўғри келади, айтишларича, бутпарастликка қатъиян қарши бўлган, аммо Муҳаммад тарғиботини қабул қилмаган, ҳатто унга ҳасад қилиб: “Мен унинг ўрнида бўлишим керак эди”, - деган. Ат-Табарийнинг тафсифига кўра, Аъроф сурасининг 175-ояти шу кишига ишорадир. Умайя б. Абу Салтга мансуб ҳисобланган бир байтда «Қиёмат кунида Аллоҳ олдида “дин ал-Ҳанифа” дан бошқа ҳамма динлар сохтадир («Куллу динин ёвмал-қиёма индаллоҳи илло ал-Ҳанифа зўр», - деган сўзлар бор . Авваламбор, бу сўзларнинг ўзи сохта бўлмаса, яъни бу сўзлар ҳақиқатан Умайяга тегишли бўлса, унда «ҳаниф», «ҳанифия» атамаларининг Умайя берган талқини Қуръон ва умуман ислом талқинидан фарқ қилмаяпти. Ҳадисга кўра Муҳаммад (с а в)га Умайянинг 100 та байтини ўқиб берганларида: “шеъри мўминники, аммо қалби кофирники”, - деган эканлар.
Қуръонда жоҳилия арабларининг яна бир тоифаси тилга олинган: улар собийлардир. «Ас-Соби'уна» сўзи Бақара сурасида яҳудлар ва насронийлардан бевосита кейин (62-оят), ал-Моида (69-оят) ва ал-Ҳаж (17-оят) сураларида эса уларнинг ўртасида эслатилган. Ҳозирги кунда ҳам Ироқнинг жанубида ва Суриянинг Ҳаврон районида шу ном билан аталадиган, осмон жисмларига топинадиган диний жамоалар бор. Аммо бу жамоаларнинг Қуръондаги “соби’а”га алоқаси йўқ . Улар Ироқ тарихчиси Абд ар-Раззоқ ал-Ҳасанийнинг фикрича, халифа Ма’мун (813-833) даврида пайдо бўлган диний тоифалардир. Ўрта аср манбаларида «сабо», «соби», «субот» сўзларининг ишлатилишига эътибор берилса, уларнинг бир нарсадан иккинчи нарсага, айтайлик, бир диндан чиқиб, бошқа динга ўтиш маъносини англатганини кўриш мумкин. Қурайшийлар расулуллоҳнинг ўзини ҳам «соби», саҳобаларни эса, «субот» (яъни ўз қавмининг динидан чиққанлар) деб атаганлар. 615 йилда Умар ибн ал-Хаттоб исломни қабул қилгани ҳақида Каъба олдида баёнот берганда мушриклар: “Ибн Хаттоб қад сабо”, яъни Ибн Хаттоб “соби” бўлибди”, дейишган. Демак, “соби’лар” ўз қавмининг ибодатига қарши чиққан, уларнинг эътиқоди билан келиша олмаган кишилар эди. Ҳанифлар ҳам санамларга ибодат қилишга қарши чиққанлари учун мушриклар назарида улар ҳам соби’лар эдилар. Уларнинг баъзиларига яҳудий ёки христиан динлари таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо бу шарт эмас, чунки бундай ҳолат одатда индивидуал тарзда, узоқ ўй, фикр, шак-шубҳалар натажасида вужудга келади. Акс ҳолда тошларга сиғиниш бефойда эканини англаган ҳар бир жоҳилия араби яҳудий ва христиан динини осонгина қабул қилган бўларди. Кўриниб турибдики, ислом арафасидаги араб жамиятида мавжуд муқаддас китоблардан (Таврот, Инжил, Талмуд) хабардор, баъзи ажнабий тилларни билган ҳамда фалсафий ва ақидавий фикрлар устида бош қотирган кишилар талайгина бўлган.
Ислом арафасида диний тафаккур тез ривожланганининг яна бир ёрқин далили– ҳар хил ақидаларнинг кўп бўлганлигидир. Жоҳилия арабларининг«даҳр» ақидасига алоҳида тўхташ лозим. Бу ақида инсоннинг тақдири олдиндан белгиланганлиги, у эркин ирода ёки ихтиёр эгаси эмаслиги, пешонасига «ёзилган» нарса албатта содир бўлажаги ва ундан қутулиб бўлмаслиги ҳақида эди. Аксарият жоҳилия араблари шу ақидада эдилар, деб тахмин қилиш мумкин. Зеро, тақдири – фалакка ишониш улар дунёқарашининг асосини ташкил этарди. Нариги дунё борлигига, бу дунёда заҳмат чекканга у дунёда ажр, гуноҳ ишлар қилганга азоб берилишига ишонч йўқ эди. Борлиқнинг эгаси, олий ҳокими сифатида муайян бир худодан кўра кўпроқ қандайдир «Даҳр», инсон иродаси билан ҳисоблашмайдиган ва ундан юқори турадиган тасодифий ўзгаришлар жараёни тасаввур қилинарди. Уларнинг эътиқодича, ўлимдан сўнг ҳамма нарса тугайди, шунинг учун кайф-сафо қилиб, бугунги кун билан яшаб қолиш керак. Бундай кайфият айниқса қурайш зодагонлари орасида кучли эди. Балки, нима учун кейинчалик ислом адабиётида «даҳрий» сўзини «мўмин»га нисбатан антоним сифатида ишлатилганини шу билан изоҳлаш мумкиндир. «Даҳрий»лар ҳақида Қуръонда қуйидаги сўзлар айтилган:
Download 33,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish