Ишмурадов шухрат улуғбердиевич



Download 144,5 Kb.
bet5/7
Sana12.06.2022
Hajmi144,5 Kb.
#657392
1   2   3   4   5   6   7
Тадқиқот гипотезаси. Дискли плуг иш органларини тупроқ билан таъсирлашиш жараёнлари ҳамда иш кўрсаткичларини тадқиқ этиш унинг тупроққа талаб даражасида сифатли ишлов беришни кам энергия сарфлаган ҳолда таъминловчи параметрларини асослаш имконини беради.
Тадқиқот объекти. Дискли плуг ва унинг технологик иш жараёни.
Тадқиқот предмети. Дискли плуг иш кўрсаткичларини унинг параметрларига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари.
Тадқиқот усуллари. Назарий тадқиқотлар механика ва олий математиканинг асосий қоидалардан фойдаланган ҳолда, экспериментал тадқиқотлар эса тажрибавий қурилмадан ҳамда экспериментларни математик режалаштириш ва тензометрия усуллари қўлланиб, дала шароитида бажарилди.
Дискли плугнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичлари Tst 63.02.2001 «Испытания сельскохозяйственной техники. Машины и орудия для глубокой обработки почвы. Программа и методы испытаний», Tst 63-03:2001 «Испытания сельскохозяйственной техники. Методы энергетической оценки машин» асосида аниқланди. Олинган натижаларга математик статистика усулида ишлов берилди [15-17].
Дискли плуг параметрларининг мақбул қийматларини талаб даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлаш шартидан кўп омилли экспериментларни математик режалаштириш усули бўйича аниқланди [18,19].
Дискли плугнинг иқтисодий кўрсаткичлари РДУз 63.03-98 «Испытания сельскохозяйственной техники. Методы расчета экономической эффективности испытываемой сельскохозяйсвенной техники» асосида хўжалик синовларининг натижалари ва меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилиб аниқланди [20,21].
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

  • дискли плуг иш органини тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнининг математик моделлари;

  • дискли плуг параметрларини аниқлаш имкониятини берадиган аналитик ифодалар;

  • тупроқ уваланиш сифати, ўсимлик қолдиқларининг кўмилиш тўлиқлиги ва чуқурлиги, шудгор юзасида ва тубида ҳосил бўладиган нотекисликлар баландлиги ҳамда плугнинг тортишга қаршилигини, иш органларининг ўрнатилиш бурчаклари, улар орасидаги бўйлама ва кўндаланг масофалар ҳамда ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари;

  • дискли плуг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини унинг параметрлари ва агрегатнинг иш тезлигига боғлиқ равишда ўзгаришини ифодаловчи регрессия тенгламалари;

  • дискли плуг параметрларининг мақбул қийматлари;

  • тавсия этилаётган параметрларга эга бўлган дискли плуг синовларининг натижалари ва иқтисодий кўрсаткичлари.

Илмий янгилиги. Дискли плуг иш органларининг тикка нисбатан ўрнатилиш бурчагини ҳисобга олган ҳолда тупроқ билан ўзаро таъсирлашишини ифодаловчи математик моделлар, уларнинг диаметри, эгрилик радиуси, улар орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофаларни аниқлаш имкониятини берадиган аналитик ифодалар.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish