Қайси ҳолатларда омонатларга таъқиқ қўйилади?
Жавоб: Омонатларини суд органлари ажримига, тергов ва суриштирув органлари, суд ижрочиларининг қарорларига асосан хатлаш мумкин
|
Жисмоний шахсларга шахсий ҳисобварақлар омонат қабул қилингандан сўнг, омонат кассада ким томонидан очилади?
Жавоб: Назоратчи томонидан
|
|
Ёпилган шахсий ҳисобварақлар қайта тикланадими?
Жавоб: Ёпилган шахсий ҳисобварақлар қайта тикланмайди.
|
|
Омонатчи томонидан омонатга маблағ жамғарма кассаси орқали нақд пулда қўйилганда қандай бухгалтерия амалиёти бажарилади?
Жавоб: Дт 10111, Кт 20206 (20406, 20606).
|
|
Банк омонатида маблағ чиқим қилиш жараёнида назоратчи (менежер) нималарни амалга оширади?
Жавоб: Шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида омонатчининг шахси ва омонат дафтарчаси унга тегишли эканлигини аниқлайди.
|
|
Кассир томонидан омонатни беришда нималарни амалга оширади?
Жавоб: Назоратчи(менежер)дан қабул қилинган ҳужжатлар бўйича омонатчига бериладиган суммани тайёрлайди, омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўйича чиқим ордер тўғри расмийлаштирилганлиги ва омонат дафтарчасига киритилган амалиёт бўйича ёзувлар тўғрилигини текширади ва уларни имзолайди.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |