Репутация риски бу?
Жавоб: Банкнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида банкда зарарлар юзага келиши риски.
|
Риск аппетити нима?
Жавоб: Риск аппетити - банк томонидан белгилаб олинган стратегик мақсад, вазифа ва режалаштирилган молиявий кўрсаткичларга эришиш йўлида ўз зиммасига маълум миқдордаги таваккалчиликларни олиш имконияти ва истаги тушинилади
|
|
Риск лимити нима?
Жавоб: Риск лимитлари - банк фаолияти давомида дуч келиши мумкин бўлган риск даражаси (катталиги)ни чеклаш мақсадида риск аппетитини фаолият йўналишлари, риск тоифалари, мижозлар, маҳсулотлар ва бошқа мезонлар бўйича миқдорий тақсимлаши.
|
|
Асосий валюта нима?
Жавоб: Асосий валюта – умумий миқдори банк жами мажбуриятларининг 5 ёки ундан ортиқ фоизини ташкил этган валюта.
|
|
Уч ҳимоя линияси модели тушунчасини изохлаб беринг?
Жавоб: Рискларни бошқариш таркибини ташкил этиш ва банкдаги тузилмалар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш уч ҳимоя линияси моделига мос келиши керак:
а) биринчи линия - операцион фаолияти ва белгиланган лимитлар доирасида рискларни қабул қилувчи ҳамда қонун ҳужжатлари ва банкнинг ички тартиб-қоидаларига мувофиқ бундай рискларни аниқлаш, баҳолаш, назорат ва мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш учун жавобгар бўлган банк бизнес- тузилмалари даражасида;
б) иккинчи линия - рискни бошқариш ва қонунчиликка мувофиқликни назорат қилиш (кейинги ўринларда комплаенс-назорат), шунингдек, бошқа (масалан, юридик, молиявий, бошқалар) тузилмаларини ўз ичига олади. Ушбу бизнес- тузилмалар бизнес- тузилмалар билан яқин алоқада, лекин улардан мустақил равишда бизнес- тузилмаларда рисклар тегишли равишда аниқланиши ва бошқарилишини таъминлайди ва банк рисклари тўғрисида тасаввур шакллантириш учун маълумотлар тўплайди, банк сиёсатлари ва жараёнларини жорий қилиш ҳамда стратегиясини аниқлашда ёрдам беради. Рискларни қабул қилувчи шахс ёки тузилмалар бир вақтнинг ўзида, шу рискни бошқаришни назорат қилиш ҳамда риск тури бўйича сиёсатни белгиловчи иккинчи ҳимоя линияси функциясини бажара олмайди;
в) учинчи линия- ички аудит даражасида рискни бошқариш тизимининг самарали фаолият юритаётганлигини текшириш ва баҳолаш учун. Ички аудит хизмати умумий бошқарув таркиби, шунингдек, рискни бошқариш таркибини ўз ичига олган ҳолда самарали эканлиги ва жараёнлар кетма кетлиги амал қилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун рискка асосланган ва умумий текширувлар ўтказади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |