АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси суҳбатига тавсия этилаётган номзодларга бериладиган саволлар ва жавоблар
|
Ижро аппарати
|
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчасига тариф беринг.
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
|
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларини айтиб беринг.
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардир:
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
- Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
|
|
Қайси органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар ҳисобланади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |