Кам бахоли ва тез эскирувчи буюмларга таъриф беринг?
Кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар (кейинги ўринларда
КБТЭБ) - бу банк фаолиятида фойдаланиладиган ва куйидаги меъзонлардан бирортасига жавоб бера оладиган моддий активлардир:
а) хизмат муддати бир йилдан ортик бўлмаган;
б) хизмат муддатидан катъий назар, бир донаси (комплекти) нархи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (сотиб олиш вактидаги) энг кам иш хакининг эллик бараваргача кийматга эга бўлган буюмлардир. Банк рахбари буюмларнинг КБТЭБ таркибидаги хисобини олиб бориш учун хисобот йилига буюмлар кийматининг куйи чегарасини ўрнатиши мумкин.
КБТЭБ га канцелярия ва офис буюмлари, бланкалар почта ва хужжат маркалари ва бошкалар киради.
2005 йил 15 июл 1496-сон
|
Номоддий активларга таъриф беринг. Уларнинг бошлангич киймати.
Номоддий активлар — бу моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир.
Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, гудвилл (gооdwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминоти, лицензиялар ва шу кабилар киради.
Номоддий активларни сотиб олиш;
Дт 19909 Бошка дебиторлик хисобвараклари
Кт Банкнинг вакиллик хисобвараги ёки мижоз хисобвараги.
Номоддий активларни кирим килиш;
Дт 16601 Номоддий активлар
Кт 19909 Бошка дебиторлик хисобвараклари
2003 йил 14 январ 1199-сон
|
|
Хужжатларни архивга тайёрлаш ва топшириш.
Архив хужжатлари факат конун хужжатларининг талаблари асосида олинишига йўл кўйилади. Хужжатнинг асл нусхаси олинаётганда бу хакда икки нусхада далолатнома ёки баённома тузилиб унга банк рахбари ёхуд унинг ўринбосари, бош бухгалтер ва хужжатни талаб килган ташкилот вакили имзо чекади. Далолатнома ёки баённомада айнан кандай хужжат олинаётгани, унинг кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаётгани аник кўрсатилиши керак. Далолатнома ёки баённоманинг иккинчи нусхаси юкорида кайд этилган вакилга топширилади. Хужжатнинг олинган асл нусхаси ўрнига бош бухгалтер тасдиклаган нусха хамда далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси ва хужжатни олиш хусусидаги талабнома кўйилади. Бу талабномада асл хужжатни олган шахс имзоси хам бўлиши лозим. Хужжат олингани тўгрисида бош бухгалтер шу хужжат турган йигмажилд муковасига ёзиб, имзо чекади. Бир йилнинг турли саналарига тегишли кирим-чиким хужжатлари бир вактнинг ўзида олинаётган холларда бу хужжатларнинг барчаси учун бита далолатнома ёки баённома тузилиб, унга шу хужжатлар рўйхати киритилади. Мазкур хужжатларнинг асл нусхаси ўрнига унинг нусхаси, хужжатни олиш тўгрисидаги талабнома, далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси кўйилади, бошкаларининг ўрнига эса шу хужжатлар нусхалари кўйилиб, уларда хужжатни олиш тўгрисидаги талабнома каерда сакланаётгани ёзилади
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |