Архивда, омборда ва жорий архивда сакланаётган бухгалтерия хужжатларга доир маълумотлар кандай тартибда олинади? Банклар бухгалтерия хужжатларини бут сакланишини таъминлашлари шарт.
Бухгалтерия хужжатларини саклаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этилиши хамда бу ишлар тўгри ташкил килиниши учун жавобгарлик банклар рахбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади. Рахбар ва бош бухгалтер банк ходимларига йўл-йўриклар кўрсатиши, ходимларга хужжатларни жавонлар ва бошка омборларда саклаш учун муайян жойларни ажратиб бериши ва бириктириб кўииши, зарур холларда хужжатларни бехатар жойларга олиб чикиш тартиби ва навбатини белгилаши лозим
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия хисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил килиш тартиби тўгрисида йўрикнома 2008 йил 11 июл 1834- сон
Банкларда моддий кимматликларни инвентаризация килиш кандай тартибда ташкил этилади? Асосий воситаларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг сакланишини назорат килиш учун улар банк томонидан даврий равишда, лекин камида йилда бир марта инвентаризация килинади. Инвентаризация ўтказиш тартиби банк рахбарияти томонидан белгиланади
Хисобот давридаги амортизация кандай бухгалтерия ўтказмаси билан банк харажатларига киритилади? Тегишли давр учун амортизация ажратмалари банкнинг харажатларига куйидаги бухгалтерия ўтказмаси оркали ўтказилади:
Дт 566** Тегишли асосий воситаларнинг эскириш харажатлари
Кт 165** Тегишли асосий воситаларнинг жамгарилган эскириш хисобвараги
Мижознинг асосий хисобварагини бошка банкка ўтказиш кандай тартибда амалга оширилади? Мижознинг асосий хисобварагини бошка банкка ўтказиш унинг аризасига асосан хисобваракнинг колдиги тасдикланиши ва чек дафтарчалари кайтарилиши билан амалга оширилади.
Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очилаётган банк мижозга вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақ ёпилаётган банкка ёзма равишда хабар беради.
Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижоз юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги (агар, мавжуд бўлса) тўлов ҳужжатлари рўйхатини киритиб, ушбу ҳужжатлар асосий ҳисобварақ очаётган банкка топширилганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузади. Далолатномага банк ваколатли ходимларининг имзолари ва банк муҳри қўйилади.
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, қуйидаги мазмундаги хабар билан жўнатувчига қайтарилади: «Ҳисобварақ ёпилди. __________ банкнинг __________ филиалига мурожаат қилинг»
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобваракалари тўгрисида йўрикнома (янги тахрирда) 27.04.2009. № 1948