Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Кўсак ва тола касалликлари



Download 1,79 Mb.
bet32/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   179
Bog'liq
фито

Кўсак ва тола касалликлари
Бу касалликлар дунёдаги ғўза эқиладиган барча минтақаларда учрайди, аммо ҳосилга таъсири иқлим билан боғлиқ ҳолда фарқланади. Кўсак ва тола ўсув даври серёғин минтақаларда экиннинг кўп қисмида ва кучли, иқлими қуруқ жойларда далаларнинг камроқ қисмида ва паст даражада зарарланади. Мисол учун, тупроғи бой, иқлими серёғин, ўсимликлар баланд (152-183 см) ва қалин бўладиган АҚШнинг Луизиана ва Миссисипи штатларида кўсак чириши кенг тарқалган ва 1955-1981 йилларнинг кўп мавсумларида 50 фоизгача ҳосил нобуд бўлган; ҳаво намлиги анча паст Техас ва Оклахома штатларида эса бу касаллик жиддий муаммо эмас ва фақат 2 фоиздан кам ҳосил йўқотилишига сабабчидир (Pinckard ва б.қ., 1981).
Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида) кўсак ва тола одатда пишиш даврида шикастланади. Касаллик тола ва чигит сифати пасайишига, баъзан эса нобуд бўлишига олиб келади. Касаллик пайдо бўлиши, тарқалиши ва ривожланишига кузги ёмғирлар, экин баланд, шохланган, қалин бўлиши туфайли қуёш нурлари ўсимликнинг кўп қисмига етиб бормаслиги ва экин орасида шамол юриши камайиши, ётиб қолиши, мавсум сўнггида керагидан ортиқ сув қўйиш, кўсак зарарли ҳашаротлар билан зарарланиши сабаб бўлади. Тола касалликлари пахта териб олингандан сўнг хирмонда ва тойларда сақлаш пайтида намлик баланд бўлганида ҳам кузатилади (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Кўсак ва толада касалликлар пайдо бўлиши, тарқалиши ва ривожланиши ҳақидаги тасаввурлар 170 тагача микроорганизм, асосан замбуруғ турлари билан боғланган (Pinckard ва б.қ., 1981). Уларнинг кўпчилиги сапрофит турлар бўлиб бевосита шикастлай олмайди, фақат кўсак очилган пайтда ёки ҳар хил кўсакни зарарловчи ҳашаротлар ҳосил қилган тешик ва яралар («инфекция дарвозалари») орқали толани зарарлайди. Шу билан бирга бир нечта ҳақиқий паразит турлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кўсакни бевосита зарарлайди. Ҳақиқий паразитларга Alternaria macrospora, Fusarium spp., Rhizoctonia solani.,Xanthomonas malvacearum (АҚШда яна Ascochyta gossypi,Glometella gossypi, Diplodia gossypina, Phomopsis spp.,), сапрофитлар қаторига эса- Alternaria, Aspergillis, Botrytis,Cepbalosporium, Cbaetomium, Curvularia, Mucor, Nematospora, Pestalotia, trichotbecium (АҚШда Erwinia spp. бактериялари) ва баъзи бошқа турлар киради (Осипян, 1975; Каримов, 1976; Расулев, 1981, Pinckard ва б.қ., 1981; Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990; Davis ва б.қ., 1996). Қўйида Ўзбекистонда ва баъзи бошқа мамлакатларда кенг тарқалган кўсак ва тола касалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish