Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг белгилари



Download 1,79 Mb.
bet30/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   179
Bog'liq
фито

Касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг белгилари. Бу касаллик илгари иккита - альтернариоз ва макроспориоз номлари билан юритилган бўлиб, у пайтларда уларни қўзғатувчи патоген замбуруғлар ҳам иккита Alternaria ва Macrosporium - туркумларига мансуб деб ҳисобланар эди. Олимларнинг фундаментал тадқиқотларини ҳисобга олган ҳолда, 1969 йили АҚШнинг Сиэтл шаҳрида ўтказилган XI Халқаро Ботаника Конгресси Macrosporium номини бекор қилди, олдин ушбу туркумга киритилган деярли барча турлар Alternaria туркумига ўтказилди ва «Macrosporium» ва «макроспориоз» атамалари ғайриқонуний бўлиб қолди, уларни қўллаш ман этилди (Левкина, 1984).
Ҳозирги пайтда дунёда фан тан олган альтернариоз қўзғатувчилари асосан 2 та тур – Alternaria macrospora (эски номи Macrosporium macrospora) ва – Alternaria alternaria (эски номи – Alternaria tenus)ларта мансубдир. Alternaria macrospora турини бошқа Alternaria турларидан ажратадиган белги - унинг конидияларида жуда узун (кўпинча ўлчами конидиянинг қолган қисмининг ўлчамига баравар ёки 2 мартагача узунроқ) терминал ҳужайра ёки бўйинча мавжудлигидир.
Alternaria macrospora ва Alternaria alternaria турлари ғўзада деярли ҳар доим бирга учрайди. Баргни олдин Alternaria macrospora зарарлайди, ҳалок бўлган тўқималарда, "йўлдош" тур ёки иккиламчи паразит сифатида Alternaria alternariaи ўрин олади (Каримов, 1976). Alternaria alternaria кучсиз патоген ҳисобланади, кўп ҳолларда бошқа қўзғатувчилар (мисол учун гоммоз бактерияси), зарарли ҳашаротлар ва каналар ҳосил килган яралар орқали ғўза тўқималарига кириб олади, соғлом аммо баъзи стресс шароитлар (сув танқислиги, калий етишмаслиги ва ҳ.к.) туфайли қувватсиз бўлиб қолган, ўсимлиикларни ҳам зарарлайди (Блэнк, 1956; Пересыпкин ва б.қ., 1990). Кўсак ва тола кўпинча Alternaria alternaria, камроқ Alternaria macrospora билан шикастланади (Расулев, Джамалов, 1971; Каримов, 1976).
Юқорида келтирилган 2 та турдан бошқа, ғўзада альтернариоз қўзғатувчилари сифатида Alternaria gossipii, gossipina, Alternaria solani, Alternaria sp. (синоним Macrosporium nigricantium), Alternaria туркумига расмий ўтказилганлиги ҳақида маълумот бўлмаган Macrosporium nigricans ҳамда Stemphylium botryosum (синоним Macrosporium commune) турлари ҳам келтирилган (Козлова, 1959, 1968, 1969; Джамалов, 1973; Каримов, 1976), аммо бу турларнинг таксономияси ёки ғўзада қўзғатадиган касалликлари етарли ўрганилмаган.
Касаллик қўзгатувчиларининг тур ичида табақаланиши. Alternaria macrospora ва Alternaria alternaria ғўзанинг барча маданий турларини зарарлайди. Gossypium barbadense ва Gossypium hirsutum кўпроқ, Gossypium herbaceum ва Gossypium arboreum камроқ мойил. Марказий Осиёда эқиладиган навлар ичида иммун хиллари топилмаган. Синалган 14 та навларнинг барчаси мойиллик намоён этган, аммо зарарланиш даражалари билан фарқ қилишган. Alternaria macrospora олдин фақат ингичка толали ғўза навларида учраган ва кучли зарарлаган, сўнгра, камроқ даражада, ўрта толали навларга ҳам тарқалган (Справочник., 1956; Козлова, 1959; Игамбердиев, Джамалов, 1971; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Watking, 1981; Bashi на б.қ., 1983; Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ., 1996).
Ғўзани зарарлайдиган Alternaria турларининг табақаланиши ва мойил экин турлари таркиби яхши ўрганилмаган, мавжуд маълумотлар эса бир-бирига мос эмас. М. А. Каримов (1976) Alternaria macrospora фақат ғўза турларини зарарлай олади ва шунинг учун, тор ихтисослашган тур деб ҳисоблаган, чунки ҳатто Malvaceae оиласи, Abitilon, Hibscus ва Malva туркумларига оид ўсимликлар ҳам тажрибада зарарланмаган.
Шу билан бирга, У. У. Расулев (1971) ушбу замбуруғ тор ихтисослашганлигини, унинг 3 та изоляти (2 та ғўзадан ва 1 та қовундан) ёрдамида ғўза (108-Ф ва С-6002 навлари), қовун тарвуз, ловия, мош, соя, нўхат, бодринг, картошка сунъий зарарлаш ижобий натижа бергани, изолятлар ўзлари ажратиб олинган хўжайин экинларини кучли, қолганларини кам даражада зарарлагани хақида хабар қилган.
АҚШда Alternaria macrospora Anoda cristata бегона ўтини кучли зарарлаши аниқланди. Ушбу ўтдан ажратилган изолятлар тажрибада хўжайин ўсимлигини пуштиранг алтей (Altheae sp.)ни кучли зарарлади, аммо ҳатто қуюқ суспензия ишлатиб, намлик узоқ сақланганда ҳам ғўза навларини зарарламади. Бу намуналар асосида, замбуруғнинг алоҳида ўсимлик турларига тор ихтисослашган махсус формалари мавжудлиги эҳтимол қилинган (Walker, Sciumbato, 1981).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish