Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet27/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   179
Bog'liq
фито

In vitro ва in vivo тажрибаларидан маълум бўлишича, нингидрин билан реакцияга кирадиган бирикмалар ғўзанинг В2В3 генлари комбинацияси таъминлайдиган гоммозга чидамлилик хусусиятига таъсир қилар экан. Уларнинг баланд миқдорлари патоген ўсиши ва барглар чидамсиз бўлишига олиб келган. Ушбу бирикмаларнинг концентрацияси гоммозга мойил навларда чидамлиларга нисбатан баландроқ эканлиги аниқланган. Аминокислоталар мувозанатини норлейциннинг баланд концентрацияси ёрдамида бузиш гоммоз қўзғатувчиснинг 1- ва 2-ирқларига ғўза чидамлилиги ошишига, глутамин кислотасининг баланд концентрацияси билан бузилишига эса 1-ирққа чидамлилиги, 2-ирқка эса мойиллиги ошишига олиб келган (Bird, 1981).
Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Ниҳоллар гоммоз билан баланд ҳароратга нисбатан пастроғида кучлирок зарарланади. Тупроқ ҳарорати 30-32 °С бўлганида 3 та нав ниҳоллари 36,51 ва 79 фоиз (ўртача 55 фоиз)га, 14-16 °С бўлганда эса 88,89 ва 96 фоиз (ўртача 91 фоиз)га зарарланган (Вердеревский, 1955). Бунинг сабаби - паст ҳароратда ниҳолларнинг барча касалликларга чидамлилиги даражаси пасайишидир (Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Гоммознинг ғўзада бошланиши, ривожланиши ва тарқалишига экологик факторлар катта таъсир кўрсатади. Касаллик ривожланиши учун ҳаво ҳарорати 30-36 °С, тупроқ ва ҳаво намлиги 85 фоиздан баланд бўлиши қулай ҳисобланади (Каримов, 1976; Bird ва б.қ., 1981). Юқори намлик мавжудлигида гоммознинг инкубацион (ўсимликда касалликнинг юз бергандан касалликнинг биринчи ташқи аломатлари пайдо бўлгунча ўтган) даври қисқаради. Кунлик ўртача ҳарорат 30 °С ва намлик 80 фоиз ёки ундан баландроқ бўлганида инкубацион давр 4 кунни, 28, 26, 18 ва 12 °С да эса 5, 6, 9, ва 17 кунни ташкил этади (Каримов, 1976). Бошқа хабарларга кўра (Вердеревский, 1955), инкубацион давр 32 °С да 0,2-0,5 кун, 14 °С да эса 5,1 кун бўлган.
Бактерия фаол ҳолатда об-ҳаво ноқулайликларига бардош бера олмайди, ҳароратнинг тибиий ўзгарувчанлиги унинг ҳаётчанлигини пасайтиради, намлик юқорилигида кескин ўзгариши эса нафақат лаборатория озиқа мухитида, ҳатто далада ўсимликлар қолдиғи тўқималари ичида ҳам ҳалок қилади (Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Қуруқ шароитда бактерия узоқ сақланиши мумкин. Лабораторияда 24 °С да ғўзанинг қуруқ қисмлари бактерия ҳаётчанлигини 7 (Schnathorst, 1964) ёки 8 (Болсунова, 1932) йилда ҳам йўқотмаган. Дала шароитида бактерия қурук елимсимон модда ичида бўлиши уни ҳарорат ўзгаришларига анча чидамли қилади (Bird ва б.қ., 1981). Қуруқ елимсимон модда ичида бактерия «ухлаш» ҳолатида бўлади. Ёмғир ёққанда ёки шабнам тушганда, сув томчиларида елимсимон модда эрийди, бактериялар озод бўлади, қулай ҳарорат кузатилса, фаол, ҳаракатчан ҳолатга келади ва ўсимликни зарарлайди (Вердеревский, 1955). Ёмғир гоммоз ривожланиши ва тарқалиши учун муҳим факторлардан биридир, чунки ҳароратни оптимумгача пасайтиради, инфекцияни тарқатади, «ухлаётган» бактерия «уйғонади» ва ҳ.к.
Илмий адабиётларда чигит экиш муддати, экиннинг ўсиш даврида суғориш меъёри, қишда ерга нам тўплаш учун сув қўйиш, азот, фосфор ва калий билан экинни озиқлантириш ғўзанинг гоммоз билан зарарланишига жиддий таъсир қилмаслиги (Расулев, 1981); бошқа манбаларда (Бабаян, 1963) эса тупроқда калий етишмаслиги, меъёридан кўп суғориш, ғўзани зич жойлаштириш (туп сонини ошириш) касалликни кучайтириши, чигитни эртароқ экиш, азот, фосфор билан озиқлантириш ва қишда нам тўплаш учун суғориш эса гоммоз ривожланишини камайтириши таъкидланган.
Касалликни ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари. Мавсум бошида ниҳолларнинг уруғбарги ва гипокотилларида пайдо бўлишини таъминловчи бирламчи инфекция манбаи асосан зарарланган чигит эканлиги исботланган. Тола ва чигитнинг бир қисми олдинги мавсумда ўсиш даврида зарарланган бўлади. Далада пахта толаси жуда оз фоизга зарарланган бўлса ҳам, пахта тозалаш заводларида жинлаш пайтида 100 фоизгача чигит зарарланади, бактериялар асосан чигитнинг учки қисмларида (туклар орасида), кам ҳолларда - чигит ичида сақланади. Чигит ичида сақланадиган гоммоз инфекцияси Марказий Осиё шароитида жуда кам учрайди ва шу сабабдан муҳим эмас. Гоммоз бактериялари чигитни экишдан олдин сувда намлантириш пайтида ҳам зарарланган уруғликдан соғломларига ўтиб, зарарлайди.
Кам ҳолларда ва кам даражада гоммоз бактериялари олдинги йилда далада қолган зарарланган ғўзапоя қолдиқлари хамда пахта заводлари ва тайёрлаш пунктларидаги чиқинди ва олдинги йил ҳосили қолдиқларида сақланади. Зарарланган ғўзапоя қолдиқлари мавсум бошигача яхши чиримаган ва тупроқ устида қолган тақдирдагина бирламчи инфекция манбаи бўла олиши мумкин. Кузги шудгор пайтида ғўзапоя қолдиқлари камида 30 см га кўмилса бактериялар тупроқдаги микроорганизмлар таъсирида ҳалок бўлади. Тупроқда, сувда ва ғўзадан бошқа экин турларида ҳамда яхши чириган экин қолдиқларида бактериялар сақланмайди.
Зарарланган уруғбарг ва гипоктилда ҳосил бўлган бактериялар ёмғир, шабнам ва шамол ёрдамида ғўзанинг юқориги қисмларига тушади ва касалликнинг чинбарг, поя, шох, гул ва кўсакларда ривожланишига олиб келади. Зарарланган органлар устида ҳосил бўлган елимсимон модда далада касаллик бошқа ўсимликларга тарқалишини таъминлайди. Гоммоз жуда кам ҳолларда ҳайвонлар, ҳашаротлар ҳамда ерга ишлов бериш механизм қисмлари ҳамда асбоблари орқали тарқалади.
Бактериялар ўсимлик тўқималарига баргдаги тешикчалар ва томир системаси ҳамда гуллар орқали кириб олади. Кўсак ичидаги тола ва чигитнинг зарарланиши ҳамда зарарланган ғўзапоя қисмларининг тупроқ устида қолиши гоммознинг кейинги мавсумда ривожланиши учун замин яратади (Вердеревский, 1955; Справочник., 1956; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish