Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet25/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   179
Bog'liq
фито

Касаллик аломатлари. Гоммоз ғўзани бутун ўсиш даврида барча органларини зарарлайди. Касалликнинг 4 хил - уруғбарг, чин барг, поя ва кўсак шакли мавжуд.
Уруғбарг шакли зарарланган чигитдан ривожланади. Гоммознинг биринчи аломатлари ниҳол чиққандан 7-10 кундан сўнг яхши кўринади. Уруғбаргларида тўқ-яшил, думалоқ, сув шимиб олганга ёки мой томганга ўхшаган доғлар пайдо бўлади. Улар кейинчалик қуриб, сарғиш-жигарранг, сўнгра қўнғир, атрофи қизғиш тусга киради. Гоммоз кучли ривожланганда, барг банди, пояча (гипокотиль) ва ўсимликнинг ўсиш нуқтаси ҳам зарарланади. Поячада чўзинчоқ, қора доғлар пайдо бўлади, улар поячани ўраб олади ва ниҳол нобуд бўлади. Чинбаргларда доғлар тўқ-яшил, мой томганга ўхшаш, қиррали (кўпбурчакли) бўлиб, сўнгра қурийди, қўнғир тус олади ва баъзилари бир-бирига қўшилиб кетади; одатда баргнинг майда томирчалари билан чекланган бўлади. Об-ҳаво гоммоз учун жуда қулай келганда барг банди яқинидаги бош томирлари бўйлаб тарқалган узун аввал тўқ-яшил, сўнгра қўнғир некротик доғлар (яралар) ривожланади. Зарарланган барглар одатда тўкилиб кетади.
Пояда ҳосил бўладиган доғлар чўзинчоқ, қора, кучли ривожланганда бир-бирига қўшилиб кетади ва пояни ўраб олади. Ингичка толали ғўза навларида зарарланган поя синиши кузатилади.
Кўсакларда ҳам, уруғбарглардаги каби тўқ-яшил, сув шимиб олганга ўхшаш, ботиқ, думалоқ ёки бироз чўзинчо, вақт ўтиши билан тўқ-қўнғир ва охири қора тус олувчи доғлар ҳосил бўлади. Касаллик учун қулай об-ҳаво шароитида доғлар бир-бирига қўшилиб кетади. Зарарланган ёш кўсакчалар тушиб кетиши, кечроқ зарарланганлари, тола етилганда ҳам, чаноқлари бир-бирига ёпишиб, очилмаслиги ёки ярим очилиши мумкин. Кўсаклар ғўзанинг гоммозга энг чидамсиз органлари ҳисобланади. Кўсакнинг зарарланган жойлари емирилади ва бактериялар толага ўтади. Тола сарғиш-қўнғир тус олади, бир-бирига ва кўсак чаноғининг ички деворчаларига ёпишиб қолади. Зарарланган чигит пишмайди, нимжон бўлиб қолади ва ҳаётчанлигини йўқотади.
Зарарланган уруғбарг, чинбарг, поя ва кўсакдаги доғлар устида баъзан касаллик учун қулай об-ҳаво кузатилганда қўзғатувчи бактерия массаси қуюқ елимсимон суюқлик (камедь) ҳолида пайдо бўлади, сўнгра у қотиб юпқа, оқиш кул ранг парда ҳосил қилади (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990; Davis ва б.қ., 1996).
Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Гоммозни қўзғатувчи бактерия Xanthomonas campestris pv. malvacearum (эски, аммо амалиётда жуда кенг тарқалган номи Xanthomonas malvacearum), факультатив анаэроб грамм салбий, учлари силлиқ таёқча, якка ҳолда ёки баъзан 2-4 тадан занжирчаларда жойлашган, ўлчами 0,6-2,0x0,2-0,8 мкм. Поялар жойлашган 1 та хивчинчаси ёрдамида ҳаракат қилади, капсула ҳосил қилади, спора ҳосил килмайди.
Лаборатория шароитида агарли озиқа муҳитларида бактерия бироз думалоқ, бўртиб чиққан (кавариқ) четлари силлиқ, оч-сариқ, сўнгра тўқ-сариқ, аста ўсадиган колониялар ҳосил қилади.
Бактерия оксидаза-салбий ёки кучсиз каталаза ижобий. Синтетик озиқа муҳитида ва зарарланган кўсак ичида толага ранг берувчи сариқ шилимшиқ модда ҳосил қилади. Патоген ҳар хил ўсимликларда касаллик қўзғатувчи бошқа Xanthomonas турларига жуда ўхшайди, аммо таксономик жиҳатдан улардан ғўзада касаллик чақириш кобилияти ҳамда баъзи ферментларининг хусусиятлари билан фарқланади (Bird ва б.қ.,1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Бактерия 10°С ва 38°С орлиғида, оптимум 20°С ва 30°С орасида ривожланади. Сувли суспензия 50-53°С гача иситилганда ҳалок бўлади (Вердеревский, 1955; Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ.,1990). Бошқа хабарларга кўра ҳарорат 30°С (Каримов, 1976) ёки 35°С дан (Расулев, 1981) ошганда бактериянинг ҳаётчанлиги пасаяди ва у ривожланмайди.
«Ухлаш» (анабиоз) пайтида 28°С совуққа ва 2 кун давомида 80°С гача иситишга бардош беради. Зарарланган қуруқ чигитни 100°С гача иситганда ҳам бактерия ҳалок бўлмайди. Зарарланган толани 72°С да 36 соат сақланганда ҳам патоген ҳаётчанлигини йўкотмаган. Нам тупроқда ва сувда бактерия антогонист микроорганизмлар таъсирида 15-20 кунда ҳалок бўлган. Аммо қуруқ шароитда ҳаётчанлиги бир неча йилгача сақланган (Вердеревский, 1955; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish