Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сабзининг занг касаллигини базидиомицет



Download 1,79 Mb.
bet103/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   179
Bog'liq
фито

Сабзининг занг касаллигини базидиомицет Uromyces scipi
замбуруғи қўзғатади. Ўзбекистонда қайд этилган (Рамазанова и др., 1986), аммо тарқалиши ва зарари ўрганилмаган, махсус ҳимоя чоралари қўлланилмайди.
Қўзғатувчининг белгилари. Uromyces scipi Қўзғатувчи замбуруғ сабзи ва баъзи бошқа соябонгулли экинларда эция босқичида паразитлик қилади. Спермогонийлар баргнинг икки томонида, кўпинча устки тарафида, тўқима ичида, диаметри 70-135 мкм. Эциялар баргнинг остки томонида ва барг бандидаги сарғиш ва жигарранг доғларда, қалин гуруҳларда, қадаҳ шаклли. Эциоспоралар кенг-эллипсоид шаклли, қобиғи рангсиз, майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 15-24x14-22 мкм. Патогеннинг урединио- ва телиобосқичлари сувҳилол (Scirpus maritimus) да ўтади (Пидопличко, 1977а; Вянгеляускайте и др., 1989).
Сабзининг фомоз касаллигини Phoma rostupii замбуруғи қўзғатади. Ўсимликларнинг барг, барг томирчалари ва бандларида кулранг-қўнғир чизиқчалар ва узунчоқ доғлар пайдо бўлади. Илдизмевалар устида бироз ботиқ, кулранг-қўнғир доғлар, улар остидаги тўқималарда қуруқ чириш ривожланади. Тўқималар тўқ кулранг-қўнғир тус олади, ичи оқ моғор билан тўлган ғоваклар пайдо бўлади.
Омборхонага қўйилган сабзининг чириши кучаяди ва фомоз бошқа соғлом меваларга тарқалади. Қиш ўрталарида зарарланган тўқималарда, қора нуқталар шаклида замбуруғ пикнидалари пайдо бўлади. Улардан споралар суюқликда оқиб чиқади, натижада сабзининг усти илвиллаб кетади ва пушти тус олади. Споралар сабзи кўмилган қумни, омборхонанинг пол, девор ва бошқа жойларини зарарлайди. Омборхонада муайян паст ҳарорат таъминланса, фомоз кам тарқалади. Уруғлик олиш учун фомоз билан ҳатто кам зарарланган илдизмевалар баҳорда экилганда, уларнинг кўпчилиги (60% гачаси) гуллашгача бўлган даврда чириб кетади, қолганларидан зарарланган уруғ олинади. Бундай уруғ экилганида унмасдан чирийди, ёки униб чиққан ниҳоллар чириб кетади. Инфекция ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланади. Фомоз енгил қумоқ тупроқларда кучли ривожланади.
Қўзғатувчинингбелгилари. Phoma rostupii. Пикнидалар думалоқ, қора тусли. Пикноспоралар пикнидадан сувда эрувчи шилимшиқ модда ёрдамида ёпишган ҳолда, буралувчи қўнғир-қора тасмачалар шаклида, чиқади; улар 1 ҳужайрали, эллипсоид шаклли, рангсиз ёки, кўп бўлганида, оч-қизил тусли, ўлчами 4-6x1,5-3 мш.
Зарарланган ўсимлик қолдиқпарида замбуруғнинг аскомицет босқичи (leptosphaeria rostrupii) нинг перитецийлари, уларнинг ичида цилиндр шаклли халтачалари ривожланади. Аскоспоралар 4 ҳужайрали, ўртадаги 2 ҳужайра четдагиларидан каттароқ, урчуқ шаклли, кулранг-оқ ёки яшилроқ тусли, ўлчами 19-23x7-3 мкм.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish