Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet99/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   179
Bog'liq
фито

Помидорда мелойдогинозни бир нечта галл нематодалари, жумладан жануб, ерёнғоқ, ғўза, ява ва шимол галл нематодалари (тегишли равишда, Meloidogyne incognita, M. arenaria, M.incognita acrica, M. javanica, ва M. hapla) қўзғатади. Улар помидор ва бошқа экинларни далаларда ва айниқса, иссиқхоналарда дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида зарарлайди. Нематодалар - оддий кўзга кўринмайдиган микроскопик, рангсиз, чувалчанг шаклли ҳақиқий думалоқ қуртлардир. Помидор ва бошқа экинларда жануб галл нематодасининг ривожланиш цикли ғўзадаги (Ҳасанов ва б., 2002) билан бир хил. Касалланган ўсимлик суғуриб олинса, унинг илдизида 1 мм дан 5 см гача келадиган галл (туганакча, бўртма)ларни кўриш мумкин. Бундай ўсимликларнинг бўйи паст бўлиб, қуруқ об-ҳавода сўлиб қолиши мумкин. Галл нематодалари ўсимликларни қумоқ тупроқларда кучли, енгил лойтупроқларда кам даражада зарарлайди, оғир тупроқларда учрамайди. Мелойдогиноз ривожланиши учун қулай тупроқ ҳарорати 16-27°С (Watterson, 1985), аммо Ўзбекистон шароитида оптимум 25-32°С, минимум 5°С ва максимум 40°С атрофидадир (Мавлянов, 1987). Мелойдогиноз Ўзбекистонда далада 5-7, иссиқхоналарда 7-8 авлод беради. Касаллик далаларда зарарланган кўчат, ерга ишлов бериш машина ва жиҳозлари ҳамда суғориш суви билан тарқалади. Мелойдогиноз помидорда фузариоз сўлиш, ризоктониоз ёки бактериоз касалликларидан бирортаси билан бирга учраса, иккита касаллик ҳам кучаяди. Галл нематодалари, хусусан жануб галл нематодаси билан помидордан ташқари лавлаги, сабзи, турп, картошка, бақлажон, қалампир, пиёз, ловия, мош, нўхат, қовун, тарвуз, бодринг, қовоқ ва бошқалар, ҳаммаси бўлиб 700 дан ортиқ экин, бегона ўт, дарахт ва буталар зарарланади. Оқжўхори, маккажўхори, буғдой, арпа ва бошқа ғалла экинлари зарарланмайди.
Кураш чоралари. Фақат соғлом кўчат экиш, иссиқхоналарда кучли зарарланган тупроқни алмаштириш ёки 100°С да 3 соат қиздириш, ёхуд тупроққа нематицид солиш; далаларда галл нематодаси билан зарарланмайдиган экинлар билан алмашлаб экишни жорий қилиш, ёзнинг иссиқ кунлари далани чуқур ҳайдаш (нематодаларни иссиқлик ва сувсизлик таъсирида нобуд қилиш мақсадида) ёки нематицид қўллаш тавсия этилади (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Мавлянов, 1987; Вянгеляускайте и др., 1989).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish